Маматов Шерзод Машрабжановичнинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Cабзавот ингредиентларини қуритиш технологиясини такомиллаштириш», 02.00.17– «Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари» ихтисослиги (техника фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /катта илмий ходим-изланувчилар институтини тамомлаган/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 12.05.2015/В2015.2.Т472.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги 16.07.2013.T.08.01 рақамли илмий кенгаш.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Додаев Қучқор Одилович, техника фанлари доктори, доцент.
Расмий оппонентлар: Салимов Зокиржан, техника фанлари доктори, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги; Маннанов Улуғбек Васикович, техника фанлари доктори, профессор; Курбанов Жамшед Мажидович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пазандачиликда қўлланиладиган сабзавот ингредиентларини қуритишда энергия сарфини камайтириш ва тайёр маҳсулот сифатини ошириш технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: дастлабки қисқа вақтли ИҚ, ЎЮЧ ва ИҚ-ЎЮЧ усулларда ишлов беришни қуритиш объектининг структурасига, маҳсулотдаги намликнинг ҳолати ва ИҚ-вакуум қуритиш жараёнига таъсири аниқланган;
таратилаётган ИҚ спектрли нурнинг назарий асосланган фокуслаш механизми, нурланишнинг импульслилиги, давомийлик ва зичлиги, ИҚ нурлаткичнинг қоралик даражасини қуритиш жараёнига татбиқ этиш аналитик ишлаб чиқилган, энергия айланишининг цикллилиги, энергия импульсини танлаш ва максимал ФИКни таъминлашнинг механизми аниқланган;
нурлатиш даври ва пауза оралиғидаги математик боғлиқлик, намликнинг буғланишидаги температура ҳамда намлик градиентини импульсли иситишда аккумуляцияланган иссиқлик ҳисобига қайта йўналтириш, айни вақтда материални совутиш, натижада маҳсулот марказидаги намликни чеккаларга қайта тарқатиш диффузия коэффициенти орқали ифодалаш кўрсатилган;
сабзавотларни ИҚ-вакуум усулда қуритиш жараёнида чегараловчи кўрсаткич сифатида сувнинг активлиги қабул қилиниб, тадқиқ қилиш услубиёти ишлаб чиқилган;
намунадаги осмотик боғланган намликнинг улуши ошишининг доимий юқори тезликли қуритиш даврининг давомийлигини чеклашни аниқлашдаги роли кўрсатилган;
дастлабки ишлов бериш ва каскадли қуритишни қўллаш орқали қуритиш жараёнини жадаллаштиришнинг технологияси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Қисқа муддатли электрофизик усулда маҳсулотга (картошка, сабзи ва пиёз) ишлов бериш бўйича технологик жараён яратилган (ТИ: 64-23425050-03:2014, №745/1 рақам билан рўйхатга олинган, 14.11.2014). Хомашёга дастлабки ИҚ нур билан ишлов бериш технологик жараёни Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси тизимига, жумладан, ОАЖ «Турақўрғон Ширинлик Агро» ХК (2014 йил 12 июндаги 14-22-сон далолатнома), «GOLD DRIED FRUITS» МЧЖ (2014 йил 20 августдаги 14-сон далолатнома), «TOOL PAPER» МЧЖлари (2014 йил 12 июлдаги 38/1-сон далолатнома) томонидан ишлаб чиқаришга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат саноати корхонлари уюшмасининг 2015 йил 16 июндаги АП/13-1330-сон маълумотномаси) ва йиллик соф иқтисодий самара 350 млн. сўмни ташкил қилди.