Камалова Ирода Иброхимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: 05.06.02–Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш - “Устки кийимлар учун моължалланган икки қатламли трикотаж тоъқималарини маҳаллий хомашёлардан ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Т2199
Илмий раҳбар: Б. Мирусманов, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.Т.15.03
Расмий оппонентлар: Ханхаджаева Нилуфар Раҳимовна, техника фанлари доктори, профессор; Абдурахманов Абдурашид, техника фанлари номзоди, доцент
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: икки қатламли трикотаж тоъқималарини маҳаллий хомашёлардан ишлаб чиқариш технологисини такомиллаштириш.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
машинанинг технологик имкониятларидан фойдаланиб икки қатламли трикотаж тоъқималарининг янги тузулишли вариантларини ишлаб чиқариш технологияси  такомиллаштирилган;
икки қатламли трикотаж тоъқималарини таркибидаги ипларнинг чизиқий зичликлари оъзгартирилганда, трикотажни технологик коърсаткичлари ва физик-механик хусусиятларига таъсир этувчи омиллари аниқланган;
икки қатламли трикотаж тоъқилганда игналарга ипни қоъйиш бурчагини трикотаж таркибидаги ҳалқалар оълчамига таъсир этиш омиллари олинган регрессион тенгламалар орқали аниқланган;
икки қатламли трикотаж тоъқималарида ҳосил қилишини таъминлаши учун ип чўзилишида таранглик кучини оғиш бурчаги, илиб олишда узатиш тезлиги, ипнинг узайишларини мақбул қийматлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Трикотаж машиналарида янги тузилишдаги икки қатламли трикотаж тоъқималарини олиш технологиясини такомиллаштириш боъйича ишлаб чиқилган натижалар асосида:
маҳаллий корхоналарда ички бозор ҳамда экспортга йоъналтириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, “Оъзтоъқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан №03/25-1668 рақам билан берилган маълумотномаси, шу жумладан ТАНГ ГРОУП” МЧЖ корхонасида ишлаб чиқаришга жорий қилинган. Натижада моддий ресурсларни тежаш ва ишлов бериш технологиясини такомиллаштириш асосида ишлаб чиқарилган маҳсулот бирлигига нисбатан меҳнат унумдорлигини 2-3 %  ошишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish