Sayt test rejimida ishlamoqda

Алижонов Уткиржон Махамадалиевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Меҳнат бозорида касб-ҳунар маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжни шакллантириш усулларини такомиллаштириш», 08.00.10–Демография. Меҳнат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2019.1.PhD/Iqt169.

Илмий раҳбар: Худойбердиев Зайниддин Явқочевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.28.12.2017.I.16.02.

Расмий оппонентлар: Умурзаков Баходир Хамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Эшпўлатов Комилжон Абдисаломович, иқтисодиёт фaнлaри бўйичa фaлсaфa доктори (PhD).

Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: меҳнат бозорида касб-ҳунар маълумотли кадрларга эҳтиёжни шакллантириш усулларини такомиллаштириш ҳамда касб-ҳунар таълимини самарали ташкил қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

минтақа (ҳудуд)-тармоқни уйғун ривожлантириш комплекс дастурлари, корхоналарнинг истиқболдаги ривожланиш кўрсаткичлари ва ходимлар  таркибидаги сифат ўзгаришларидан келиб чиққан ҳолда меҳнат бозорида кадрларга бўлган эҳтиёжни прогнозлаштириш туман (шаҳар) ҳокимликлари қошида ташкил этиладиган ишчи комиссия томонидан амалга оширилиши асосланган;

касб-ҳунар коллежларини республика бошқарув ва хўжалик органлари, йирик корхона ва тижорат банклари тасарруфида ташкил этиш ҳамда меҳнат бозори талаблари асосида кўп тармоқли касб-ҳунар коллежларига қабул квоталарини шакллантириш тартиби ишлаб чиқилган;

Касб-ҳунар таълимининг йўналишлари, мутахассисликлари ва касблари классификатори ҳамда Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторини касблар ва мутахассисликлар мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда интеграциялаш асосланган;

меҳнат бозорида эҳтиёж мавжуд бўлган касбларга банд бўлмаган аҳолини ўқитишда (иккинчи ва ундан кейинги касблар) касб-ҳунар коллежлари базасидан самарали фойдаланиш ҳамда шахслар маблағлари ҳисобидан касб-ҳунар коллежларида тегишли касблар бўйича таълим олишларини кенгайтириш асослаб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Меҳнат бозорида касб-ҳунар маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжни шакллантириш усулларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:

минтақа (ҳудуд)-тармоқни уйғун ривожлантириш комплекс дастурлари, корхоналарнинг истиқболдаги ривожлаш кўрсаткичлари ва ходимлар  таркиби сифат ўзгаришларидан келиб чиққан ҳолда меҳнат бозорида кадрларга бўлган эҳтиёжни прогнозлаштириш бўйича таклифлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан меҳнат бозорининг жорий ва истиқболдаги иш ўринларини ташкил этиш ва кадрлар тайёрлаш давлат буюртмасини шакллантиришда фойдаланилган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2018 йил 25 октябрдаги 02-06/5728-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши натижасида ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш квоталари йўналишлар бўйича аниқланган ҳамда Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) билан ҳамкорликда ташкил этилган касб-ҳунарга ўргатиш марказларида 2018 йилда давлат буюртмаси 2017 йилга нисбатан ортишига имкон яратган;

касб-ҳунар коллежларини республика бошқарув ва хўжалик органлари, йирик корхона ва тижорат банклари тасарруфида ташкил этиш ҳамда меҳнат бозори талаблари асосида кўп тармоқли касб-ҳунар коллежларига қабул квоталарини шакллантириш тартиби бўйича таклифлар Вазирлар Маҳкамаси-нинг “Касб-ҳунар коллежларига қабул квоталарини шакллантириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Касб-ҳунар таълими марказининг 2018 йил 26 октябрдаги МХ-01/07-255-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши келгусида касб-ҳунар коллежларида меҳнат бозори талаблари асосида қабул квоталарини шакллантириш имконини берган;

касб-ҳунар таълимининг йўналишлари, мутахассисликлари ва касблари классификатори ҳамда Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторини касблар ва мутахассисликлар мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда интеграциялаш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги ПҚ-3504-сон “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Касб-ҳунар таълими марказининг 2018 йил 26 октябрдаги МХ-01/07-255-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижа-сида Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига уйғунлашган янги таҳрирдаги 278 та касблар ва 221 та мутахассисликлардан иборат Касб-ҳунар таълимининг йўналишлари, мутахассисликлари ва касблари классификатори ишлаб чиқилишига эришилган;

иккинчи ва ундан кейинги касбларни ўрганиш мақсадида банд бўлмаган аҳолини меҳнат бозорида эҳтиёж мавжуд бўлган касбларга ўқитишда касб-ҳунар коллежлари базасидан самарали фойдаланишни ҳамда шахслар маблағлари ҳисобидан касб-ҳунар коллежларида тегишли касблар бўйича таълим олишларини кенгайтириш бўйича таклифлар Касб-ҳунар таълими маркази томонидан 2017 йилда касб-ҳунар коллежлари базасидан қўшимча фойдаланиш дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Касб-ҳунар таълими марказининг 2018 йил 26 октябрдаги МХ-01/07-255-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга татбиқ этиш натижасида шахсларнинг ўз маблағлари ҳисобида касб-ҳунар коллежларида тегишли касблар бўйича таълим олишлари кенгайтирилган ҳамда иккинчи ва ундан кейинги касбларни ўрганиш учун 2017 йилда жами 65620 нафар аҳоли ўқишга қабул қилинган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish