Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамадалиева Хафизахон Холдаровнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда оила ривожланишининг ижтимоий-демографик жиҳатлари», 08.00.10–Демография. Меҳнат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2017.2.DSc/Iqt64.

Илмий маслаҳатчи: Максакова Людмила Петровна, иқтисодиёт фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.28.12.2017.I.16.02.

Расмий оппонентлар: Зокирова Нодира Қаландаровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Алиқориев Нуриддин Сафарқориевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тожиева Зулхумор Назаровна,  география фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: глобаллашув шароитида Ўзбекистонда оиланинг ижтимоий-демографик ривожланишини комплекс тадқиқ этиш асосида оила-никоҳ муносабатларини такомиллаштириш ва оила институтини мустаҳкамлаш борасида илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

оилани бир томондан демографик воқеълик, иккинчи томондан  ижтимоий-демографик жараёнларнинг ўзаро таъсири натижаси ва учинчи томондан тадбиркорликни ривожлантиришда хўжалик юритиш субъекти ва шу билан бирга бозор инфратузилмасини фаоллаштириш манбаи сифатида комплекс ўрганишга бўлган илмий-услубий ёндашув таклиф этилди, “оила” илмий-услубий тушунчасига муаллифлик таърифи асосланган;

республикада биринчи марта авлодлараро оилавий трансфертлар тадқиқ этилди, бозор иқтисодиёти шароитида оилавий ресурсларни қайта тақсимлашни ўрганишга бўлган услубий ёндашувлар ишлаб чиқилди, ривожланишнинг ҳозирги босқичида шаҳар ва қишлоқ жойларида авлодлараро трансфертларнинг хусусиятлари аниқланди, оиланинг ёрдамга мухтож аъзоларини иқтисодий, маънавий, психологик жиҳатдан қўллаб қувватлаш ва кам таъминланганлик миқёсларини камайтириш шакли сифатида уларнинг аҳамияти асосланган;

оилаларни қўллаб-қувватлаш борасидаги халқаро тажрибадан фойдаланиш, олий ўқув юртларида демограф ва оилавий психологларни тайёрлашни амалиётга жорий қилиш, ҳар бир шаҳар ва туманларда оилаларга маслаҳат ва ёрдам хизматларини жамоатчилик асосида ишлайдиган “Оила маслаҳат марказлари” шаклида ташкил этиш таклифи ишлаб чиқилган;

республикада ажримларни олдини олиш, ёш оилаларнинг ижтимоий-демографик ҳолатини барқарорлаштириш, уларнинг касбий таълим, уй-жой, тадбиркорлик учун имтиёзли кредитлар олишида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини кучайтиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилган;

ёш оилаларни иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида унинг аъзоларини ўз вақтида ишга жойлашиш борасидаги муаммоларини хал этишда давлатнинг иштирокини кучайтиришга қаратилган аниқ таклифлар ишлаб чиқилди;

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўзбекистонда оила ривожланишининг ижтимоий-демографик жиҳатларини тадқиқ қилиш асосида олинган натижалар асосида:

оилани бир томондан демографик воқеълик, иккинчи томондан, ижтимоий-демографик жараёнларнинг ўзаро таъсири натижаси ва учинчи томондан тадбиркорликни ривожлантиришда хўжалик юритиш субъекти ва шу билан бирга бозор инфратузилмасини фаоллаштириш манбаи сифатида ўрганишга бўлган янги илмий-услубий ёндашувидан Республика аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш Илмий марказининг Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига тақдим этган “Уй хўжаликларида бандлик масалаларини ўрганиш” (социологик тадқиқот натижалари, декабрь 2018 йил) мавзусидаги  таҳлилий маълумотномаларни тайёрлашда илмий-методологик таъминот сифатида фойдаланилган (Республика аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш илмий марказининг 2019 йил 22 апрелдаги 04/00-01/01-625-сон маълумотномаси). Бу  оилалар манфаатларини ҳимоя қилишнинг ижтимоий-иқтисодий асосларини мустаҳкамлаш, ҳамда оилаларнинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги ролини янада ошириш йўналишларини асослаш имконини берган;

авлодлараро оилавий трансфертларни тадқиқ этиш натижасида ишлаб чиқилган иқтисодий жиҳатдан оилавий ҳамкорлик қилиш, кам таъминланганлик миқёсларини камайтириш ва оилада муҳофазага муҳтожларни қўллаб-қувватлаш юзасидан берилган таклифлар Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан 2017 йил 30 декабрда 1/7-4-23-сон билан тасдиқланган “Вилоятда оилаларнинг ижтимоий-маънавий муҳитини соғломлаштириш, оилавий ажримларни олдини олиш” номли чора-тадбирлар дастурининг 8-бандини шакллантиришда фойдаланилган  (Тошкент вилояти хокимлигининг 2018 йил 23 майдаги 7-2-4/09-сон маълумотномаси). Бу оилаларда ижтимоий-иқтисодий ҳолатни яхшилаш, ижтимоий муҳофазага муҳтож бўлганларни қўллаб-қувватлаш имкониятларини кенгайтирган;

“Республиканинг ҳар бир шаҳар ва туманларида жамоатчилик асосида “Оила маслаҳат марказлари”ни ташкил этиш” юзасидан берилган таклифлар “Маҳалла” хайрия фонди томонидан амалиётга жорий этилган  (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раёсати мажлисининг 2017 йил 29 май  51-сон Баёнининг 5-банди).  “Маҳалла” хайрия фондига республиканингҳар бир шаҳар ва туманларида жамоатчилик асосида “Оила маслаҳат марказлари” ни ташкил этиш, ҳамда уларга тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда психолог, ҳуқуқшунос, тиббиёт ва ижтимоий ходимларни жалб қилиш юклатилди (Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг 2017 йил 11 сентябрь 03/1180-10-сон маълумотномаси). Ҳозирги кунда республиканинг барча ҳудудларида “Оила маслаҳат марказлари”ни ташкил этишга эришилди. Бу оилаларда ижтимоий-психологик муҳитни соғломлаштириш имконини берган;

оиладаги ажримлар ва ёш оилаларнинг ижтимоий-демографик ҳолати таҳлили юзасидан олинган натижалардан Республика “Оила”илмий-амалий марказида Давлат илмий-техника дастури доирасида 2012–2016 йилларда бажарилган Ф1-ФҚ-2407 Ф1-052 рақамли “Ўзбекистонда оилага психологик хизматни ташкил этишнинг илмий-назарий ва методологик муаммолари” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида оилага психологик хизматни ташкил этишнинг илмий-методик таъминотини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 26 февралдаги ФТА-02-11/1356-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида илмий-методик таъминот йўлга қўйилди ва оилалардаги мавжуд муаммоларга тўғри баҳо бериш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish