Жуманов Бектош Каримовичнинг филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сайқалий шеърияти поэтикаси», 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4. (PhD)/ Fil 4057
Илмий раҳбар: Муҳиддинов Муслиҳиддин Қутбиддинович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12. Fil.09.08.
Расмий оппонентлар: Жуманазаров Умирзоқ Абдураззоқович, филология фанлари доктори, профессор; 
Эшонқулов Ҳусниддин Пиримович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Собир Сайқалийнинг поэтик маҳорати, лирикасининг жанрлари, мавзулар кўлами, образлар тизимини аниқлаштириб, шоир сифатидаги адабий маҳоратини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Собир Сайқалийнинг бошқа шоирлар ижодида кузатилмаган, қофияланиш тартиби, бандлар тузилиши мусамматга хос, 12 мисрали шеърий шаклни яратгани, уларда ижтимоий, фалсафий, ишқий мавзулар баён этилгани ҳамда лирикаси орқали XVIII аср давр воқелигини ёритишда “Баҳром”, “парвона”, “работ”, “сарбон” каби образлардан унумли фойдалангани аниқланган; 
Собир Сайқалий “Баҳром ва Гуландом” достонида анъанавий сюжетга ижодий ёндашиб, уни композиция, мотив ва образлар жиҳатидан  қайта бадиийлаштиришга эришгани, Баҳром ва Гуландом ўртасидаги ёзишмаларни  шеърий нома жанрида келтиргани, бу эса достонда стилизацион фолклоризм сифатида намоён бўлгани, жанг лавҳалари тасвирида  асарлараро кўчувчи статик ва индивидуал услубдаги динамик портрет яратгани исботланган; 
“Қиссайи Сайқалий”да шоирнинг шеърий ҳикоят яратишдаги ровийлик маҳорати, Пайғамбар (с.а.в.) вафоти ҳақидаги ҳикоятда мусаддас шаклидан фойдаланиб, уни адабий-эстетик ҳодисага айланишини таъминлагани, фикрий қайтариқ усулига мурожаат этиб, истиора, ташбеҳ, сифатлаш, ҳусни таълил, таъдил, ирсоли масал сингари тасвирий воситаларни қўллаганлиги далилланган;     
“Қиссайи Сайқалий” достони маснавий, ғазал ва мусаммат каби жанрлардан тузилгани, фарзандидан жудолик изтиробидаги шахс руҳияти пайғамбарлар, Имом Ҳасан ва Имом Ҳусайн билан алоқадор воқеликларда иштирок этувчи ижобий, салбий характердаги образлар мисолида очиб берилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиши. Сайқалий шеърияти поэтикасини тадқиқ этишдан олинган илмий натижалар асосида: 
Собир Сайқалийнинг бошқа шоирлар ижодида кузатилмаган, қофияланиш тартиби мусамматга хос, 12 мисрали шеърий шаклни яратгани, уларда ижтимоий, фалсафий, ишқий мавзулар баён этилгани ҳамда лирикаси орқали XVIII аср давр воқелигини ёритишда “Баҳром”, “парвона”, “работ”, “сарбон” каби образлардан фаол фойдалангани аниқланганлигига доир хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоғистон гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан олиб борилган “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзуларидаги фундаментал илмий лойиҳаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Қори Ниёзий номидаги тарбия педагогикаси Миллий институти Қорақалпоғистон филиали  2025-йıл “04” 06 №243 сон маълумотномаси). Натижада илмий хулосаларнинг қўлланиши орқали фундаментал лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар ҳамда монографиялар илмий савиясини оширишда хизмат қилган; 
Собир Сайқалий “Баҳром ва Гуландом” достонида анъанавий сюжетга ижодий ёндашиб, уни композиция, мотив ва образлар жиҳатидан  қайта бадиийлаштиришга эришгани, Баҳром ва Гуландом ўртасидаги ёзишмаларни  шеърий нома жанрида келтиргани, бу эса достонда стилизацион фолклоризм сифатида намоён бўлгани, жанг лавҳалари тасвирида  статик ва динамик портрет яратгани исботланган илмий янгиликлардан 2021-2023-йилларда бажарилган IZ-2021020813 Алишер Навоий ижодининг хорижда ўрганилиши ва тарғиботи асосида кўп тилли мултимедия тўпламини яратиш амалий грант лойиҳасининг метафоралар қисмини бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 3-декабрдаги 04/1-3999 сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг илмий-назарий консепсияси янги фикр-мулоҳазалар билан бойишига эришилган;
 “Қиссайи Сайқалий”да шоирнинг шеърий ҳикоят яратишдаги маҳорати, Пайғамбар (с.а.в.) вафоти ҳақидаги ҳикоятда мусаддас шаклидан фойдаланиб, уни адабий-эстетик ҳодисага айланишини таъминлагани, фикрий қайтариқ усулига мурожаат этиб, истиора, ташбеҳ, сифатлаш, ҳусни таълил, таъдил, ирсоли масал сингари тасвирий воситаларни қўллаганлиги далилланган мавзу ва ғоя муштараклиги хусусидаги янгиликларидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси шеърият ва адабий танқид кенгашлари ҳисоботи йиғилишларида, шунингдек, Самарқанд вилоят бўлими қошида фаолият юритаётган “Садоқат” тўгараги фаолиятида ва адабий кечаларда, ижодкор ёшлар билан учрашувларда, ижодкор ёшлар билан бўлган амалий, онлайн семинарларда фойдаланилди.  (Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмасининг 2025 йил 20 апрелдаги 01-03/228-сонли маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида ташкил этилган ёш шоир ва олимлар билан учрашувларда мазкур тадқиқотда ўрганилган шеър вазни ҳақида баҳс юритадиган бир қатор назарий манбаларнинг мазмун-моҳияти, бугунги давр ижод аҳли учун муҳим дастуруламал сифатида хизмат қилиши мумкинлиги муҳокама этилган;
“Қиссайи Сайқалий” достони маснавий, ғазал ва мусаммат каби жанрлардан тузилгани, фарзандидан жудолик изтиробидаги шахс руҳияти пайғамбарлар, Имом Ҳасан ва Имом Ҳусайн билан алоқадор воқеликларда иштирок этувчи ижобий, салбий характердаги образлар мисолида очиб берилган илмий янгиликларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2023-2024-йилларда бажарилган IZ-30910203-рақамли “Алишер Навоий муаллифлик корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 23-декабрдаги 04/1-399-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг илмий-назарий консепсияси янги фикр-мулоҳазалар билан бойишига эришилган;

Yangiliklarga obuna bo‘lish