Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлчиев Суннатилла Туйчибаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Спортчи-футболчиларда сомато-психологик ҳолатларнинг  ўзига хослиги ва функционал боғлиқлигини аниқлаш», 14.00.38–Спорт тиббиёти  (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2018.1.PhD/Tib592

Илмий раҳбар: Мавлянов Искандар Рахимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази, DSc.30.05.2018.Tib.69.01.

Расмий оппонентлар:Магзумова Шахноза Шахзадэевна тиббиёт фанлари доктори, профессор. Саидов Аълонур Бахтинурович тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот:  Самарканд давлат тиббиёт институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: футболчиларнинг баъзи тана пропорциялари каби морфофенотип кўрсатқичлари ҳамда уларнинг темперамент тури, мотивацион хулқ-атвор даражалари каби психофенотип кўрсатқичлари орасидаги боғлиқликнинг футболчи ўйин амплуаси ва мушак қисқарувчанлик гени генотип вариантлари кесимида таҳлил этишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

миллий футбол клублари футболчилари ичида оёқ ва тана узунлиги пропорцияси бўйича оёқ узунлиги нисбати юқори бўлган (макроскелия) футболчилар устуворлиги ва юқори тезлик ва фаолликни тақозо этувчи ўйин амплуасига боғлиқ эканлиги асосланган;

футболчилар ичида тана вазни ва узунлиги пропорциясига мувофиқ тана вазни нисбати юқори ва паст бўлган спортчилар тенг тақсимланганлиги ва ҳимоячидан ҳужумчига қадар тана вазни нисбатини камайиб бориши исботланган;

футболчилар ичида юқори ҳаракат фаоллигини намоён қилувчи сангвиник ва холерик психофенотип хусусиятига эга спортчилар сони, паст ҳаракат фаоллигини намоён этувчи флегматик ва меланхолик психофенотип хусусиятига эга спортчилардан кўпроқ эканлиги ҳамда юқори ҳаракат ва тезлик билан боғлиқ бўлган ҳужумчи амплуасидаги футболчиларнинг аксариятида учраши исботланган;

футболчилар ичида ғалабага интилиш мотивацион хулқ-атвор юқори ва муваффақиятсизликдан қочиш мотивацион хулқ-атвор қуйи даражаларда учраши ва ушбу тиббий-психологик хусусият футболчи ўйин амплуасига боғлиқ эмаслиги исботланган;

спортчи-футболчиларда ACTN3 гени куч ва тезлик хусусиятини намоён этувчи RR генотип вариантига эга футболчилар юқори руҳий ва жисмоний фаолликка эга эканлиги асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Спортчи-футболчилар морфофенотип, психофенотип ва генотип хусусиятларини ўзига хослиги ва ўзаро функционал боғлиқлиги бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Психофенотип ва унинг футболчи ўйин амплуасидаги аҳамияти» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 15 августдаги 8н-р/219-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма ўйин амплуасига мос равишда психофенотик ва морфофенотик кўрсаткичларни эътиборга олган ҳолда спортчиларга жисмоний юкламаларни  адекват бажариш имконини берган;

футболчилар сомато-психологик статуси ўзига хослигини баҳолаш сифатини яхшилаш ва самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар спорт ва футбол жамоаларнинг тиббий назорати амалиётига, жумладан, “Локомотив” ва “Пахтакор” футбол жамоаларининг амалиётига татбиқ этилган (Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 8 январдаги 01-07-02-39-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 21 декабрдаги 8н-з/242-сон, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг 2019 йил 18 апрелдаги 03/1350-сон маълумотномалари). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши футболчиларнинг касбий сифатларининг шаклланишига, уларнинг саломатлиги яхшиланишига, тиббий тикланиш жараёни сифати ошишига, жароҳатлар сонининг кескин камайишига, функционал имкониятларининг ўсишига имкoн берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish