Баракаева Мавжуда Йўлдошовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Рақамлаштириш шароитида талабаларнинг мантиқий компетентлигини ривожлантиришнинг дастурий-ахборот таъминотини такомиллаштириш”, 13.00.06 - Рақамли таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped9691.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Тошпўлатова Маъмурахон Исмаиловна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.03.03.
Расмий оппонентлар: Қаюмова Насиба Ашуровна, педагогика фанлари доктори, профессор; Жумаев Жавлон Абдуқаҳҳор ўғли, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади. Рақамлаштириш шароитида талабаларнинг мантиқий компетентлигини ривожлантиришнинг дастурий-ахборот таʼминотини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг мантиқий компетентлилигини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари таълимдаги компетенсиявий ёндашувни рақамлаштириш шарт-шароитларига мазмунан мослаштириш, мантиқий ва мустақил фикрлашнинг ўзаро таъсир омилларини Дигитал Cомпетенcе оф Эдуcаторс компетенсияларига консолидациялаш ва критериал баҳолаш асосида аниқлаштирилган;
талабаларнинг мантиқий компетентлигини ривожлантириш модели рақамли трансформация қилиш жараёнини консептуал, мақсадли ва адаптив бошқариш усулларни экстрополияциялаш, ўқув мотивлари тузилмасини когнитив, проксиологик ва аксиологик компонентларга устуворлигини кучайтириш, дастурий таъминот мазмуни ва воситаларини талабага йўналтирилган рақамли экотизимга мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг мантиқий компетентлигини ривожлантиришнинг дастурий таъминоти платформа яратиш талабларини аниқ когнитив мақсадларга йўналтириш, адаптив алгоритмларни мултимодал таълим ресурсларига моделлаштириш, симуляцион ва виртуал технологияларни ресурсларнинг тузилмавийлик, тўлиқлилик, интерфаоллик, очиқлик талабларига динамик ва статик проексиялаш асосида такомиллаштирилган;
 рақамлаштириш шароитида талабаларнинг мантиқий компетентлигини ривожлантириш методикаси мантиқий фикрлашга йўналтирилган мазмунни рақамли-интерактив форматга ўтказиш, инновацион методларни қўллашда функсионал-мантиқий ҳисоблашни ҳисобга олиш ва билим даражаларининг динамиклигини баҳолашнинг сифат кўрсаткичларига интенсификациялаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамлаштириш шароитида талабаларнинг мантиқий компетентлилигини ривожлантиришга оид олинган илмий натижалари қуйидагилар:
талабаларнинг мантиқий компетентлилигини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари таълимдаги компетенсиявий ёндашувни рақамлаштириш шарт-шароитларига мазмунан мослаштириш, мантиқий ва мустақил фикрлашнинг ўзаро таъсир омилларини Дигитал Cомпетенcе оф Эдуcаторс компетенсияларига консолидациялаш ва критериал баҳолаш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар "Алгоритмик тиллар ва дастурлаш" номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 5-июлдаги 22-01-139/22 рақамли маълумотномаси). Натижада, рақамлаштириш шароитида талабаларнинг мантиқий компетентлилигини ривожлантиришнинг дастурий – ахборот таъминотини такомиллаштиришга эришилган; 
талабаларнинг мантиқий компетентлигини ривожлантириш модели рақамли трансформация қилиш жараёнини консептуал, мақсадли ва адаптив бошқариш усулларни экстрополияциялаш, ўқув мотивлари тузилмасини когнитив, проксиологик ва аксиологик компонентларга устуворлигини кучайтириш, дастурий таъминот мазмуни ва воситаларини талабага йўналтирилган рақамли экотизимга мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар "Алгоритмик тиллар ва дастурлаш" номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 5-июлдаги 22-01-139/22 рақамли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг масалаларга мантиқан ёндашиш компетенлигини ривожлантириш мазмуни бойитилган;
талабаларнинг мантиқий компетентлигини ривожлантиришнинг дастурий таъминоти платформа яратиш талабларини аниқ когнитив мақсадларга йўналтириш, адаптив алгоритмларни мултимодал таълим ресурсларига моделлаштириш, симуляцион ва виртуал технологияларни ресурсларнинг тузилмавийлик, тўлиқлилик, интерфаоллик, очиқлик талабларига динамик ва статик проексиялаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар "Алгоритмик тиллар ва дастурлаш" номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 5-июлдаги 22-01-139/22 рақамли маълумотномаси). Натижада рақамлаштириш шароитида талабаларнинг мантиқий компетентлигини ривожлантиришнинг дастурий-ахборот таъминотини такомиллаштириш динамиклиги таъминланган;
рақамлаштириш шароитида талабаларнинг мантиқий компетентлигини ривожлантириш методикаси мантиқий фикрлашга йўналтирилган мазмунни рақамли-интерактив форматга ўтказиш, инновацион методларни қўллашда функсионал-мантиқий ҳисоблашни ҳисобга олиш ва билим даражаларининг динамиклигини баҳолашнинг сифат кўрсаткичларига интенсификациялаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар "Алгоритмик тиллар ва дастурлаш" номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 5-июлдаги 22-01-139/22 рақамли маълумотномаси). Натижада талабаларнинг касбий тайёргарлигини ривожлантириш, таълим сифатини ошириш ва педагогик тажриба-синов ишларининг самарадорлиги оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish