Ортиқова Ирода Шуҳратовнанинг филология фанлари фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Тилшуносликда детерминологизация ҳодисаси ва унинг ўзига хос хусусиятлари”, 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2022.1.PhD/Fil2343
Илмий раҳбар: Ходжаева Дилноза Шавкатовна, филология фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қўқон давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.34.02
Расмий оппонентлар: Абдураҳмонова Нилуфар Зайлобиддин қизи, филология фанлари доктори, профессор; Нурманова Дилфуза Абдулҳамидовна, филология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Ўзбек тили, адабиёт ва фолклор институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади тилшуносликда детерминологизация ҳодисасининг лингвистик табиатини тадқиқ этиш. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тилшуносликда детерминологизация ҳодисасига учраган терминларнинг моҳияти ва таҳлили ҳамда терминларнинг семантик ва сўз ясаш салоҳияти, лисоний белгилари, референсиал функсиялари ва синонимия полисемияси тавсифлаш усул асосида исботланган;
тилшуносликда терминларнинг касбий-ҳунар, иш; бадиий-адабиёт (проза); расмий иш ҳужжатлар; ОАВ; ҳарбий ёзишмалар; сўзлашув; интернет медиа алоқа соҳаларда семантик, стилистик ва контекстуал жиҳатдан детерминологизацияга учраш маҳсулдорлиги ўртасидаги корреляцияси  компонент усули негизида аниқланган;
детерминологизацияга учраган терминлар орасида терминларнинг бир соҳадан бошқа соҳага ўтиши “транстерминологизация”, қайта асл соҳага янги маъно билан қайтиши “ретерминологизация” ҳамда терминларнинг умумхалқ тилига кириб бориши “детерминологизация”, тилнинг фан ва техника тараққиёти билан боғлиқ равишда янги тушунчаларни ифодалаши лексик бирликлар семантикаси ва прагматик усуллар асосида илмий далилланган;
детерминологизацияга учраган терминларда лингвистик яъни, терминларнинг умумлексик бирликка ўтиши, функсионал, структуравий, семантик жиҳатдан ўзгариши, маъно кенгайиши ва торайиши ва экстралингвистик жиҳатдан ижтимоий тарққиёт, фан-техника ютуқлари, сиёсий ва маданий ўзгаришлар омиллари инглиз, рус ва ўзбек тилларида қиёсий-чоғиштирма усул асосида илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тилшуносликда детерминологизация ҳодисаси ва унинг ўзига хос хусусиятлари бўйича тадқиқот натижалари асосида олинган илмий ва амалий таклифлар асосида:
тилшуносликда детерминологизация ҳодисасига учраган терминларнинг моҳияти ва таҳлили ҳамда терминларнинг семантик ва сўз ясаш салоҳияти, лисоний белгилари, референсиал функсиялари ва синонимия полисемияси тавсифлаш усул асосида исботланганлиги, тилшуносликда терминларнинг касбий-ҳунар, иш; бадиий-адабиёт (проза); расмий иш ҳужжатлар; ОАВ; ҳарбий ёзишмалар; сўзлашув; интернет медиа алоқа соҳаларда семантик, стилистик ва контекстуал жиҳатдан детерминологизацияга учраш маҳсулдорлиги ўртасидаги корреляцияси компонент усули негизида аниқланганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтида 2022-2024-йилларда бажарилган шифрли “ДЛП” (№37-06.06/12-2022) амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган.(Ўзбекистон республикаси мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти 2025-йил 23-июндаги 10/1283-сонли маълумотномаси) Натижада  детерминологизацияга учраган терминларнинг матн ва нутқдаги функсионал-дискурсив қўлланиши, уларнинг семантик силжиш механизмлари, сўз ясаш моделлари ҳамда синонимия ва полисемиянинг юзага келиш омиллари корпус ва контекст таҳлили орқали тизимлаштирилиб, олинган илмий-назарий натижалар мудофаа соҳасидаги ахборот-коммуникация терминларини стандартлаштириш, талқинини бирхиллаштириш ва келгусида амалий-луғавий базани бойитишга хизмат қилувчи методик тавсиялар сифатида умумлаштирилди;
детерминологизацияга учраган терминлар орасида терминларнинг бир соҳадан бошқа соҳага ўтиши “транстерминологизация”, қайта асл соҳага янги маъно билан қайтиши “ретерминологизация” ҳамда терминларнинг умумхалқ тилига кириб бориши “детерминологизация”, тилнинг фан ва техника тараққиёти билан боғлиқ равишда янги тушунчаларни ифодалаши лексик бирликлар семантикаси ва прагматик усуллар асосида илмий далилланганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида бажарилаётган ФА-Ф-1-005-сонли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини илмий ўрганиш” номли фундаментал лойиҳа доирасида диссертация ишининг илмий натижаларидан фойдаланилган.(Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институти 2025-йил 16-июндаги 331/1-сонли маълумотномаси) Натижада компонент таҳлил асосида турли соҳалар терминларининг детерминологизацияга учраш маҳсулдорлиги билан уларнинг семантик кўчиш даражаси, стилистик функсионал фаоллиги ва контекстуал мослашувчанлиги ўртасидаги коррелятив боғланишлар аниқланиб, фундаментал лойиҳа эҳтиёжлари учун илмий асосланган хулосалар ва амалий тавсиялар шакллантирилди; 
детерминологизацияга учраган терминларда лингвистик яъни, терминларнинг умумлексик бирликка ўтиши, функсионал, структуравий, семантик жиҳатдан ўзгариши, маъно кенгайиши ва торайиши ва экстралингвистик жиҳатдан ижтимоий тарққиёт, фан-техника ютуқлари, сиёсий ва маданий ўзгаришлар омиллари инглиз, рус ва ўзбек тилларида қиёсий-чоғиштирма усул асосида илмий асосланганлигига оид хулоса ва тавсиялардан Ўзбекистон халқаро ислом академияси томонидан 2025-йилда бажарилган ИЛМ-202405160857-сонли “Бухоро зиёратгоҳларининг электрон 3Д моделини яратиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон халқаро ислом академияси 2025-йил 4-мартдаги 5-107-сонли маълумотномаси) бўлиб, ушбу таҳлил ва тавсиялар асосида зиёратгоҳлар ҳақидаги илмий-оммабоп ҳамда техник матнларда қўлланадиган терминларнинг инглиз, рус ва ўзбек тилларидаги муқобил вариантлари ва семантик-прагматик мослиги мезонлари белгиланди, детерминологизацияга учраган бирликларнинг контекстга мос стандарт талқини ишлаб чиқилди. Натижада, диссертация илмий натижалари лойиҳа доирасида дастур, қўлланма ва ишланмалар ишлаб чиқишда ҳамда таклиф этилган тавсия ва хулосалар амалий лойиҳа яратишда ва унинг такомиллашишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish