Юртимиз ёшлари билан бевосита мулоқотини йўлга қўйиш, уларни ўйлантираётган масалаларга ўз вақтида ва тўғри ечим бериш мақсадида ҳар ҳафтанинг пайшанба куни ташкил этилаётган “Ёшлар куни” доирасида ўтказилган бу галги учрашув улуғ саркарда, давлат ва сиёсат арбоби Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги юртимизда кенг нишонланаётган байрам тадбирлари билан уйғун ўтказилгани алоҳида эътиборга сазовор бўлди.
9 апрел куни Alfraganus universityда Олий аттестация комиссияси раиси А.Т.Юсупов талаба-ёшлар билан учрашув ўтказди. Тадбирда олий таълим муассасаси раҳбарияти, илмий-педагогик жамоа, хусусан, 160 нафар ёш мутахассис-ўқитувчилар, докторант ва талаба-ёшлар иштирок этди.  

  

Олий аттестация комиссияси раиси А.Т.Юсупов ўз сўзида давлатимиз раҳбари томонидан Янги Ўзбекистонни барпо этишда илм-фан соҳасини ривожлантириш, илмий-педагогик кадрлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, айниқса ёш олимларни, аёл-қизларни ҳар жиҳатдан рағбатлантириш борасидаги кенг кўламли ислоҳотлар ўз самарасини бераётганига тўхталиб ўтди. 
Очиқ мулоқот ва самимий руҳда ўтказилган учрашувда ёш тадқиқотчилар, илмий-педагогик жамоанинг олий малакали илмий ва илмий педагог кадрлар аттестациясига доир 62 та саволига расмий ҳужжатлар асосида тушунтиришлар берилди ва 2 нафар тадқиқотчининг илмий фаолияти юзасидан жойида услубий ёрдам кўрсатилди. 


ОАК Ахборот хизмати.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish