Адилова Мадина Ниёзовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): "Қин ва бачадон аплазиясида тухумдон генезли гиперандрогенияси бўлган беморларни олиб боришни такомиллаштириш", 14.00.01 - Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Tib.3100.
Илмий рахбар: Негмаджанов Баходур Болтаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.17.01.
Расмий оппонентлар: Закирова Нодира Исламовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ихтиярова Гулчехра Акмаловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳаёт сифатини яхшилаш мақсадида тухумдон генезли гиперандрогения билан бирга кечувчи қин ва бачадон аплазияси бўлган беморларда комплекс ташхислаш ва даволаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор қин ва бачадон аплазияси бўлган беморларнинг 45,5%ида овариал гиперандрогения синдроми кузатилган, ушбу беморларда глюкозага толерантлик холатини бузилиши 10,8 марта юқори бўлиши хамда уларни липид профилидаги ўзгаришлар билан биргаликда кечиши аниқланган;
қин ва бачадон аплазиясида овариал гиперандрогенияси мавжуд бўлган аёлларда аниқланган гормонал бузилишлар (ЛГ/ФСГ нисбатининг ва андрогенлар даражасини ишончли ошиши (p<0,01)) хамда улардаги типик клинико-сонографик ўзгаришлар касалликнинг оғирлик даражасини стратификация қилиш учун прогностик мезон сифатида қўлланилиши асосланган;
қин ва бачадон аплазияси бўлган тухумдон генезли гиперандрогенияли беморларни даволашда бир вақтда сигмоидал кольпопоэзни овариал дриллинг билан биргаликда қўлланиланилиши орқали комплекс даво усули такомиллаштирилган;
қин ва бачадон аплазиясида овариал гиперандрогенияси мавжуд бўлган аёлларда такомиллаштирилган комплекс даво усулини (сигмоидал кольпопоэз билан бир вақтда овариал дриллинг) қўлланилишининг юқори самарадорлиги гормонал ва метаболик кўрсаткичларнинг ижобий динамикаси хамда SF-36 бўйича ҳаёт сифати интеграл кўрсаткичини ошиши орқали исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тухумдон (овариал) генезли гиперандрогения билан кечувчи қин ва бачадон аплазияси бўлган беморларни ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2025 йил 04 сентабрдаги 24/13-сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор қин ва бачадон аплазияси бўлган беморларнинг 45,5%ида овариал гиперандрогения синдроми кузатилган, ушбу беморларда глюкозага толерантлик холатини бузилиши 10,8 марта юқори бўлиши хамда уларни липид профилидаги ўзгаришлар билан биргаликда кечиши аниқланганлиги бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2023 йил 13 декабрдаги 131-сони билан тасдиқланган «Бачадон ва қин аплазияси бўлган беморларда тухумдон генезли гиперандрогенияни клиник-эхокардиографик ташхислаш хусусиятлари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали 2025 йил 29 октабрдаги 711-у сонли буйруқ асосида, Андижон шаҳри 2-сонли туғруқ мажмуасида 2025 йил 20-февралдаги 134-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 4 сентабрдаги 24/13-сонли хулосасига кўра). Ижтимоий самарадорлик: комплекс клиник-лаборатор ва гормонал-метаболик баҳолаш асосида қин ва бачадон аплазияси бўлган бемор аёлларда андрогенга боғлиқ клиник намоён бўлишларнинг шаклланишида иштирок этувчи асосий патогенетик омиллар аниқлаштирилди. Иқтисодий самарадорлиги: гиперандроген ҳолатларни ўз вақтида ва мақсадли коррекция қилиш ҳисобига стационар даволанишнинг ўртача давомийлиги 2 койка-кунга қисқарди, бу эса ҳар бир беморга бюджет маблағларини тежаш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик: қин ва бачадон аплазиясида овариал гиперандрогенияси мавжуд бўлган аёлларда аниқланган гормонал бузилишлар (ЛГ/ФСГ нисбатининг ва андрогенлар даражасини ишончли ошиши (p<0,01)) хамда улардаги типик клинико-сонографик ўзгаришлар касалликнинг оғирлик даражасини стратификация қилиш учун прогностик мезон сифатида қўлланилиши асосланганлиги бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2023 йил 13 декабрдаги 131-сони билан тасдиқланган «Бачадон ва қин аплазияси бўлган беморларда тухумдон генезли гиперандрогенияни клиник-эхокардиографик ташхислаш хусусиятлари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали 2025 йил 29 октабрдаги 711-у сонли буйруқ асосида, Андижон шаҳри 2-сонли туғруқ мажмуасида 2025 йил 20-февралдаги 134-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 04 сентабрдаги 24/13-сонли хулосасига кўра). Ижтимоий самарадорлиги: диагностика жараёнининг тизимлаштирилиши ва стандартлаштирилиши натижасида клиник қарор қабул қилиш жараёнининг аниқлиги ошди, беморларни индивидуал ёндашув асосида олиб бориш таъминланди ва репродуктив салоҳиятни сақлаб қолишга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: гормонал терапия ва асоратларни даволаш билан боғлиқ харажатларни камайтириш, давлат маблағларининг тежалиши стационар шароитида ҳар бир бемор ҳисобига 1 койка-кун учун ўртача 164000 сўмни ташкил этди.
учинчи илмий янгилик: қин ва бачадон аплазияси бўлган тухумдон генезли гиперандрогенияли беморларни даволашда бир вақтда сигмоидал кольпопоэзни овариал дриллинг билан биргаликда қўлланиланилиши орқали комплекс даво усули такомиллаштирилганлиги бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2023 йил 13 декабрдаги 132-сони билан тасдиқланган «Тухумдон генезли гиперандрогения билан биргаликда бачадон ва қин аплазияси бўлган беморларни киритиш хусусиятлари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали 2025 йил 29 октабрдаги 711-у сонли буйруқ асосида, Андижон шаҳри 2-сонли туғруқ мажмуасида 2025 йил 20-февралдаги 134-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 04 сентабрдаги 24/13-сонли хулосасига кўра). Ижтимоий самарадорлиги: такомиллаштирилган жарроҳлик йўли билан гиперандроген ҳолатларни патогенетик асосда бартараф этиш натижасида беморларнинг гормонал дисбаланси камайди, психоэмоционал ва жисмоний ҳолати барқарорлашди, узоқ муддатли реабилитация натижалари яхшиланди. Иқтисодий самарадорлиги. овариал дриллингни сигмоидал кольпопоэз вақтида бир вақтнинг ўзида бажариш қўшимча госпитализацияни, қайта умумий анестезия қўллашни ва алоҳида жарроҳлик босқичини истисно этишга олиб келди.
тўртинчи илмий янгилик: қин ва бачадон аплазиясида овариал гиперандрогенияси мавжуд бўлган аёлларда такомиллаштирилган комплекс даво усулини (сигмоидал кольпопоэз билан бир вақтда овариал дриллинг) қўлланилишининг юқори самарадорлиги гормонал ва метаболик кўрсаткичларнинг ижобий динамикаси хамда SF-36 бўйича ҳаёт сифати интеграл кўрсаткичини ошиши орқали исботланганлиги бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2023 йил 13 декабрдаги 132-сони билан тасдиқланган «Тухумдон генезли гиперандрогения билан биргаликда бачадон ва қин аплазияси бўлган беморларни киритиш хусусиятлари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали 2025 йил 29 октабрдаги 711-у сонли буйруқ асосида, Андижон шаҳри 2-сонли туғруқ мажмуасида 2025 йил 20-февралдаги 134-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 04 сентабрдаги 24/13-сонли хулосасига кўра). Ижтимоий самарадорлиги: динамик мониторинг тизимини жорий этиш натижасида госпитализациялар сонининг қисқариши, беморларнинг ҳаёт сифати кўрсаткичларининг барқарор яхшиланиши таъминланди, хамда SF-36 шкаласи асосида ҳаёт сифати параметрларининг тизимли баҳоланиши реабилитация жараёнини самарали назорат қилиш ва узоқ муддатли натижаларни барқарорлаштириш имконини яратди. Иқтисодий самарадорлиги: мониторинг тизими иккинчи госпитализацияни истисно этиш ҳисобига ҳар бир бемор учун стационар даволаш ва анестезия харажатлари тежамини таъминлади.