Евстафеев Евгений Александровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кўп компонентли конлардаги флюидларнинг фазавий ўзгаришларини моделлаштириш орқали конларни оптимал ишлатиш вариантини асослаш», 04.00.13 – Нефт ва газ конларини ўзлаштириш ҳамда ишлатиш”(техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Т5613.
Илмий раҳбар: Акрамов Бахшилло Шафиевич, техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: «ЎЗЛИТИНЕФТГАЗ” АЖ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: «ЎЗЛИТИНЕФТГАЗ” АЖ, DSc.36/2025.27.12.Т.01.01.
Расмий оппонентлар: Хўжаев Исматулла Қўшаевич, техника фанлари доктори, профессор;  Абдурахимов Муҳаммад Анварович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: кўп компонентли конлардаги флюидларнинг фазавий ўзгаришларини моделлаштириш орқали конларни оптимал ишлатиш вариантини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Wҳицон корреляцияси бўйича юқори қайнаш ҳароратли C5+ фракциясини рационал даражада гуруҳлаш асосланиб, композицион моделда қатлам флюидининг фазавий ҳолатини ишончли равишда қайта акс эттириш имконияти асосланган;
композицион гидродинамик моделни тўғри инициализация қилиш, жумладан «газ-нефт» контактида босимни ҳисоблаш, кесим бўйича фазавий мувозанатни текшириш ва компонент таркибидаги фарқларни ҳисобга олиш термодинамик мосликни таъминлаши ҳамда ишлаб чиқиш прогнози аниқланган;
гидродинамик симуляторда кўп компонентли ва кўп фазали кон қатлам флюидлари учун композицион ПВТ-моделни қуриш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
бошланғич маълумотлар чекланган шароитда тажриба саноаат эксплуатация босқичида композицион ПВТ-моделлаштириш асосида коннинг газконденсат тавсифини аниқлаштириш имконияти яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кўп компонентли конлар флюидларининг фазавий ўзгаришларини моделлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Кўп компонентли ва кўп фазали кон учун гидродинамик симуляторда композицион ПВТ-моделини қуриш методикаси” Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида амалиётга жорий этилган («ЎЗБЕКНЕФТГАЗ» АЖнинг 2026 йил 9 февралдаги 05/25-4-11-сонли маълумотномаси). Натижада, Патталик газ-конденсат конида конденсат қазиб олишни 3,71%-га ошириш имкониятини берган;
қатлам флюидининг дифференциал конденсация изотермасини аниқлаштириш учун ишлаб чиқилган ПВТ-модели Патталик газ-конденсат конинида амалиётга жорий этилган («ЎЗБЕКНЕФТГАЗ» АЖ Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг 2025 йил 21 ноябрдаги П08/УТ-4542-сонли маълумотномаси). Натижада, башорат қилинаётган конденсат қазиб олиш ҳажмини 767,97 тоннага ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish