Худайбердиев Асомиддин Курбонкуловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Ўзбекистон узлюксиз таълим тизимида ёшлар ахборот маданиятини такомиллаштиришнинг ижтимоий-фалсафий таҳлили”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.DSc/Fal265.
Илмий раҳбар: Абилов Ўрал Муродович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.F.01.07.
Расмий оппонентлар: Атамуродов Саъдулла Отамуродович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Яхшиликов Жўрабой Яхшиликович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Назаров Қиёмиддин Нормирзаевич, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон узлюксиз таълим тизимида ахборот маданиятининг шаклланишига доир ижтимоий-фалсафий тамойилларни таҳлил қилиш орқали ёшлар онгида ахборотга онгли муносабатни ривожлантириш ва бу жараённинг самарадорлигини таъминловчи омилларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёшлар тарбиясини замонавий ахборот муҳитига мутаносиб такомиллаштириш ва ахборот маданиятини шакллантиришнинг ижтимоий-фалсафий омиллари тизимлаштирилиши асосида ёшларда ватанпарварлик, миллий ғурур ва маънавий қадриятларни мустаҳкамлашга ахборот компетенсияларни ривожлантиришнинг инновацион ёндашувлари далилланган;
узлюксиз таълим тизимида ёшлар ахборот маданиятини такомиллаштиришнинг рақамли трансформация жараёнларига асосланган парадигмал консепсияси ва бу жараённи оптималлаштиришнинг инновацион педагогик технологиялари ҳамда миллий-маънавий қадриятларга асосланган тизимининг фалсафий-методологик асослари очиб берилган;
ёшлар ахборот-психологик хавфсизлигини таъминлашда таълим субектларининг виртуал оламда шаклланган ахборот эҳтиёжларидан келиб чиқилган замонавий интегратив-адаптив ва инновацион-превентив моделини амалиётга татбиқ этиш методологияси очиб берилган;
ёшлар онгида ахборот маданиятини шакллантиришнинг ёш хусусиятлари, қизиқишлари ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ахборот муҳити ижтимоий, маънавий, маданий ва тарбиявий имкониятлардан комплекс фойдаланишнинг узлюксиз таълим тизимига интеграциялашган синергетик модели зарурати асосланган;
таълим тизими субектларида мустақил танқидий фикрлаш, ахборотларни саралаш, мақсадли қўллаш ва креатив ишлаш кўникмаларини шакллантиришга асосланган мафкуравий ҳимоя механизмининг Янги Ўзбекистон ривожланиш консепсияси доирасида ёшлар ахборот маданиятини юксалтиришдаги ижтимоий-фалсафий жиҳатлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон узлюксиз таълим тизимида ёшларнинг ахборот маданиятини такомиллаштиришнинг ижтимоий-фалсафий таҳлилига оид ишлаб чиқилган хулоса ва илмий натижалар асосида:
ёшлар тарбиясини замонавий ахборот муҳитига мутаносиб такомиллаштириш ва ахборот маданиятини шакллантиришнинг ижтимоий-фалсафий омиллари тизимлаштирилиши асосида уларда ватанпарварлик, миллий ғурур ва маънавий қадриятларни мустаҳкамлашга ахборот компетенсияларни ривожлантиришнинг инновацион ёндашувларига оид тавсиялардан Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йил 20-декабрдаги 2-13-21-6838-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларда юксак маънавият тамойилларини тарбиялашнинг асосий мақсади жамиятнинг йирик ижтимоий тарбия масканларида, ҳусусан ёшлар тарбиясининг муҳим объектлари ҳисобланган ўқув муассасалари, шу қаторида ОАВларида ёшларнинг маънавий-ахлоқий дунёқарашига самарали ижобий таъсир кўрсатишга хизмат қилган;
узлюксиз таълим тизимида ёшлар ахборот маданиятини такомиллаштиришнинг рақамли трансформация жараёнларига асосланган парадигмал консепсияси ва бу жараённи оптималлаштиришнинг инновацион педагогик технологиялар ва миллий-маънавий қадриятларга асосланган тизимининг фалсафий-методологик асосларига оид тавсиялардан Республика Маънавият ва марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ВИИ -йўналишида белгиланган «Узлюксиз маънавий тарбия тизимини такомиллаштириш, жумладан ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги масъулиятини ошириш» 31-банди «Мамлакатда ёшлар маънавий тарбиясини тизимли ташкил этишга қаратилган «Узлюксиз маънавий тарбия консепсияси» асосида барча тизимларда белгиланган вазифаларни босқичма-босқич амалга оширишни услубий таъминлаш» мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2024-йил 22-июлдаги 324-сон маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар Ўзбекистон узлюксиз таълим тизимида ёшлар ахборот маданиятини такомиллаштиришнинг ўзига хос ҳусусиятларини очиб беришга хизмат қилган;
ёшлар ахборий-психологик хавфсизлигини таъминлашда таълим субъектларининг виртуал оламда шаклланган ахборот эҳтиёжларидан келиб чиқилган замонавий интегратив-адаптив ва инновацион-превентив моделини амалиётга татбиқ этишга оид таклифлардан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги 233-сон буйруғи билан тасдиқланган 233-1292-сон гувоҳномага мувофиқ «Фалсафа» номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининиг 2024-йил 18-декабрдаги 02/01-01-149-сон маълумотномаси). Диссертация ишида келтирилган Ўзбекистоннинг янгиланиш жараёнида узлюксиз таълим ва тарбия тизимини хатарли ахборотлардан ҳимоялашнинг ҳуқуқий асослари, ижтимоий ва маънавий омилларининг аҳамияти кўрсатилган, уларнинг самарадорлигини таъминлаш механизми ва имкониятларига оид таклиф тавсиялари «Фалсафа» дарслиги мазмунига сингдирилган;
ёшлар онгида ахборот маданиятини шакллантиришнинг ёш хусусиятлари, қизиқишлари ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, ахборий муҳит ижтимоий, маънавий, маданий ва тарбиявий имкониятларидан комплекс фойдаланишнинг узлюксиз таълим тизимига интеграциялашган синергетик моделидан фойдаланишга оид тавсиялардан Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг тарғибот-ташвиқот фаолиятида, партия дастурий ҳужжатларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгашининг 2024-йил 24-декабрдаги 01-02/408-сон маълумотномаси). Илмий янгилик таклиф ва тавсиялар партиянинг узлюксиз таълим тизимида ёшларнинг ахборот маданиятини такомиллаштириш бўйича сиёсатини илмий асосланган ҳолда ишлаб чиқишда ҳамда ёшларнинг ўз ижодий интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш бўйича ташаббуслари ва дастурий мақсад вазифаларини шакллантиришда назарий-методологик асос бўлиб хизмат қилган;
таълим тизими субектларида мустақил танқидий фикрлаш, ахборотларни саралаш, мақсадли қўллаш ва креатив ишлаш кўникмаларини шакллантиришга асосланган мафкуравий ҳимоя механизмининг Янги Ўзбекистон ривожланиш консепсияси доирасида ёшлар ахборот маданиятини юксалтиришдаги ижтимоий-фалсафий жиҳатларига доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг 2023-йилга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури ИИИ-йўналишида белгиланган «Ғоя ва мафкура масаласи ҳамда маърифат тарғиботи» 13-бандига асосан «Янги маънавий маконни шакллантиришнинг долзарб масалалари, бу борада маърифатпарвар, зиёлилар, давлат ва жамоат фаолларини бирлаштириш ҳамда «Янги Ўзбекистон орзуси»ни рўёбга чиқариш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш» мавзусида ёшлар ўртасида ташкил этилган учрашув-мулоқотларда ва семинарларни ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг 2024-йил 26-сентябрдаги маълумотномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар янги Ўзбекистоннинг узлюксиз таълим тизими орқали ёшларда хатарли ахборотларга қарши мустаҳкам иммунитет ва ахборот маданиятини шакллантириш имкониятларини очиб беришга хизмат қилган.