Мингбаев Рахим Хужаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Халқаро гуманитар ҳуқуқда экологиянинг ижтимоий-фалсафий масалалари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fal1161.
Илмий раҳбар: Қабулов Қосимбой Пиржанович, психология фанлари доктори (DSc)
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.F.01.07.
Расмий оппонентлар: Тўйчиев Бердиқул Тўрақулович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Холмўминов Жуманазар Тоштемирович, юридик фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Тошкент ирригация ва мелиорация институти.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади халқаро гуманитар ҳуқуқ доирасида қуролли можаролар вақтида экологик муҳитга етказиладиган зарарлар масаласини чуқур ижтимоий-фалсафий таҳлил қилиш, экологик адолат ва ахлоқий масъулият мезонларини очиб беришдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
халқаро гуманитар ҳуқуқда экологик нормаларнинг ижтимоий-фалсафий мазмуни тизимли таҳлил қилиниб, уларнинг миллий ижтимоий онгда шаклланиши ва ифодаланиш шакллари фалсафий қонуниятлар орқали аниқланган;
экологик муаммоларнинг глобаллашуви шароитида халқаро гуманитар ҳуқуқ институтлари фаолияти жамиятнинг экологик онгини шакллантиришда детерминатив омил сифатида асосланган;
халқаро экологик нормаларнинг тарихий-консептуал шаклланиши ва уларнинг ижтимоий-фалсафий асосланган трансформацияси Ўзбекистон тажрибаси мисолида очиб берилган;
халқаро гуманитар ҳуқуқ экологик тамойилларининг Марказий Осиё минтақаси ижтимоий-ҳуқуқий тизимларига интеграциялашуви бўйича консептуал-методологик модел ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Халқаро гуманитар ҳуқуқда экологиянинг ижтимоий-фалсафий масалаларини тадқиқ қилиш борасида олинган илмий натижалар асосида:
халқаро гуманитар ҳуқуқда экологик нормаларнинг ижтимоий-фалсафий мазмуни тизимли таҳлил қилиниб, уларнинг миллий ижтимоий онгда шаклланиши ва ифодаланиш шакллари фалсафий қонуниятлар орқали аниқланган илмий хулосалар, амалий таклиф ва тавсиялардан Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган А1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги фундаментал илмий тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2024-йил 26-январдаги 40-сонли маълумотномаси). Натижада, халқаро ҳуқуқ, хусусан, гуманитар ҳуқуқ экологик императивларининг Марказий Осиё давлатлари ҳуқуқий тизимига сингдирилиш имкониятлари, усул ва воситалари аниқланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ижтимоий ҳаётининг турли соҳаларига гуманитар ҳуқуқ экологик нормаларини имплементация қилишга оид методологик таклифлар, амалий тавсиялар ишлаб чиқилган;
экологик муаммоларнинг глобаллашуви шароитида халқаро гуманитар ҳуқуқ институтлари фаолияти жамиятнинг экологик онгини шакллантиришда детерминатив омил сифатида асосланганлигига доир таклиф ва тавсиялардан Экологик партия томонидан ташкил қилинган “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026-йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2022-йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасининг муҳокамасида фойдаланилган (Ўзбекистон Экологик партиясининг 2025-йил 10-январдаги 01-02/11-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимиз аҳолиси, шу жумладан, ёшларнинг экологик маданиятини юксалтиришга хизмат қилади;
халқаро экологик нормаларнинг тарихий-консептуал шаклланиши ва уларнинг ижтимоий-фалсафий асосланган трансформацияси Ўзбекистон тажрибаси мисолида очиб берилганлигига оид илмий янгиликлардан “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМдаги “Таълим ва тараққиёт”, “Болалар ва биз”, “Ўзбекистон ёшлари” дастурларининг ссенарийларини (2024-йил феврал-октябр ойларларда) тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМнинг 2024-йил 28-ноябрдаги 04-36-1220-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур дастурларни мазмунан бойитишга ҳамда мамлакатимиз ёшларининг экологик маданиятини юксалтиришга, атроф-муҳитга муносабатни шакллантиришга ва жамият тараққиётини таъминлашнинг муҳим омили эканлигини тушунтиришга доир янги исломий манбалар ва адабиётлар мазмунини бойитишга хизмат қилган;
халқаро гуманитар ҳуқуқ экологик тамойилларининг Марказий Осиё минтақаси ижтимоий-ҳуқуқий тизимларига интеграциялашуви бўйича консептуал-методологик модел ишлаб чиқилганлигига оид таклифлар, амалий тавсиялар ишлаб чиқилганлигига доир илмий янгилиги ва хулосаларидан Ўзбекистон экологик ҳаракатининг 2022-2023-йилларга мўлжалланган ҳаракатлар дастурининг “Аҳоли экологик фаоллиги, масъулияти ва маданиятини юксалтириш”, “Атроф-муҳит муҳофазаси соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш”, (8; 10; 17) бандларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг 2025-йил 4-январдаги 01/2-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон экологик ҳаракатининг дастурларини мазмунан бойитишга ҳамда экологик мувозанатни таъминлаш, қуролли можаролар натижасида атроф-муҳитга етказиладиган зарар кўлами, атроф-муҳит муҳофазаси ҳамда унинг ҳуқуқий асослари тўғрисида аниқ маълумотлар олиш имконини беради.