Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамроева Юлдуз Абдурашидовнанинг

фалсафа  доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Туғма глаукома ташхисотини ва жарроҳлик давосини такомиллаштириш», 14.00.08–Офтальмология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Tib49.

Илмий раҳбар: Бузруков Батир Тулкунович, тиббиёт фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.28.12.2017.Tib.59.01.

Расмий оппонентлар:Бессмертный Александр Маркович,тиббиёт фанлари доктори; Бахритдинова Фазилат Ариповна,тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Алма-Ата шаҳар кўз касалликлар ИТИ (Қозоғистон  Республикаси).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнингмақсади:кўзнинг клиник-функционал ва биомеханик хусусиятларини аниқлаш асосида болаларда туғма глаукомани ташхисот самарадорлигини ошириш ва аутосклера қўллаган тарзда янги жарроҳлик даволаш усулини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

туғма глаукомали болаларда эластокўтарилиш ва шох парда деформацияси кўрсаткичларига боғлиқ ҳолатда кўз фиброз пардасининг  биомеханик ва биометрик хусусиятлари кўрсаткичларига асосан эластотонометриянинг мунтазамлилиги  аниқланган;

туғма глаукомали болаларда эластокўтарилиш ≥9,0 мм сим.уст ва шох парда деформация кўрсаткичи ≤2,5 мм  бўлганда кўз фиброз пардасининг ригидлик хусусияти ортганлиги исботланган;

туғма глаукомали болаларда кўзнинг клинико-биомеханик хусусиятлари ишончлилик кўрсаткичларига асосан кўз фиброз пардаси ригидлик хусусияти ошган глаукома босқичларида аутосклера қўллаган тарзда янги фистулаловчи антиглаукоматоз усули ишлаб чиқилган;

туғма глаукомали болаларда таклиф этилган аутосклера қўллаган тарзда янги фистулаловчи антиглаукоматоз усулининг амалиётдан олдин ва кейин клиник намоён бўлиш белгилари ва кўз фиброз пардасининг биомеханик кўрсаткичлари ўртасида тўғри корреляцион боғлиқлик аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Туғма глаукома ташхисотини ва жарроҳлик давосини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Туғма глаукомани жарроҳлик даволаш усули»га Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (IAP 04890-сон, 12.05.2014 й). Тавсия этилган усулни қўллаш туғма глаукомани жарроҳлик даволаш бевосита натижаларини яхшилаш имконини берган;

«Туғма глаукомани жарроҳлик даволаш усули» (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 21 ноябрдаги 8н-р/247-сон маълумотномаси) ва «Туғма глаукома билан болаларда антиглаукоматоз амалиёт усулини танлашда кўз фиброз пардасини баҳолаш» услубий тавсияномалари тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 13 февралдаги 8н-р/45-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар туғма глаукома тошхисоти ва жарроҳлик усулда даволаш натижаларини яхшилаш имконини берган;

болаларда туғма глаукома ташхисотини ва жарроҳлик давосини такомиллаштириш бўйича бажарилган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент шаҳар болалар клиник касалхонаси ва Самарқанд вилоят кўз касалликлари касалхонаси амалий фаолиятига (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 13 февралдаги 8н-р/45-сон маълумотномаси) татбиқ этилган. Жорий қилинган натижалар туғма глаукомали болаларга тиббий ёрдам сифатини ошириш, ташхислаш ва даволашнинг янги услубларни орқали асоратларини камайтириш, беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish