Ибрагимова Дилором Абдулазизовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тери меланомаси клиник-эпидемиологик хусусиятларини ўрганиш ва диагностикасини такомиллаштириш», 14.00.14 – Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Tib4588.
Илмий раҳбар: Полатова Джамила Шагайратовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:  Болалар онкологияси, гематологияси, иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.06.01.
Расмий оппонентлар: Раҳимов Нодир Махамматқулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хасанов Акбар Ибрагимович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга мойил.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасида тери меланомасининг клиник-эпидемиологик хусусиятларини таҳлил қилиш, хавф худудларни аниқлаш ва касаллик диагностикасини такомиллаштириш мақсадида инновацион дастур ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистонда тери меланомаси билан касалланиш ва ўлим кўрсаткичлари жаҳон стандарт аҳолисига мувофиқ ёшга мос стандартлаштирилган кўрсаткичлар (АСР) асосида ҳисобланиб, республика миқёсида комплекс клиник-эпидемиологик баҳолаш асосида миллий популяцияда касалланишнинг ҳақиқий даражаси ва динамикаси аниқланган;
вақт қаторларини таҳлил қилиш ва Мовинг Авераге моделини қўллаш орқали касалликнинг келгуси эпидемиологик тенденцияларини баҳолаш асосида республикада тери меланомаси билан касалланиш ва ўлим кўрсаткичларининг 2027 йилгача бўлган давр учун илмий асосланган прогноз модели ишлаб чиқилган;
республикада тери меланомаси билан касалланиш ва ўлим кўрсаткичларининг ҳудудий хусусиятлари геоэпидемиологик таҳлили асосида баҳоланиб, юқори, ўрта ва паст хавфли зоналар ажратилган ҳолда ҳудудларнинг географик хавф ландшафти (зонал типология) ишлаб чиқилган;
тери меланомасини эрта аниқлаш мақсадида дерматоскопик мезонларга асосланган ишлаб чиқилган “МеланоТест” инновацион электрон дастурнинг диагностик самарадорлиги баҳоланиб, унинг меланоцитар ўсмаларни саралашда сезгирлиги 72%, ўзига хослиги 66% ва умумий ишончлилиги 68,7% экани илмий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тери меланомаси клиник-эпидемиологик хусусиятларини ўрганиш ва диагностикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор Ўзбекистонда тери меланомаси билан касалланиш ва ўлим кўрсаткичлари жаҳон стандарт аҳолисига мувофиқ ёшга мос стандартлаштирилган кўрсаткичлар (АСР) асосида ҳисобланиб, республика миқёсида комплекс клиник-эпидемиологик баҳолаш асосида миллий популяцияда касалланишнинг ҳақиқий даражаси ва динамикаси аниқланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университети Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 6 ноябрда 3-сон билан тасдиқланган “Тери меланомаси эрта ташхислаш ва олдини олиш учун инновацион дастурни қўллаш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф РИОваРИАТМ Бухоро вилояти филиали бўйича 19.09.2024 йилдаги 106-сон,  РИОваРИАТМ Қорақалпоғистон Республикаси филиали бўйича 25.09.2024 йилдаги 1814-сон, РИОваРИАТМ Самарқанд вилояти филиали бўйича 24.09.2024 йилдаги 25-сон ҳамда РИОваРИАТМ Фарғона вилояти филиали бўйича 13.09.2024 йилдаги 77-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 2025 йил 20 июндаги 20/27-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: республика бўйича стандартлашган кўрсаткичларнинг муайянлаштирилиши тери меланомаси ҳолатини халқаро миқёсда тўғри солиштириш ва минтақавий эпидемиологик тармоқларда холис баҳо бериш имконини беради. Бу аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш стратегияларини режалаштиришда ҳамда хатарли ҳудудларни аниқлашда асос бўлиб хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: стандартлашган кўрсаткичлар асосида тери меланомасининг ҳақиқий юкламаси аниқланиб, профилактика ва эрта ташхисга йўналтирилган чоралар билан кечки босқичларда аниқланишни камайтириш орқали даволаш харажатлари сезиларли равишда (тахминан 4–6%) иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: вақт қаторларини таҳлил қилиш ва Мовинг Авераге моделини қўллаш орқали касалликнинг келгуси эпидемиологик тенденцияларини баҳолаш асосида республикада тери меланомаси билан касалланиш ва ўлим кўрсаткичларининг 2027 йилгача бўлган давр учун илмий асосланган прогноз модели ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университети Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 6 ноябрда 3-сон билан тасдиқланган “Тери меланомаси эрта ташхислаш ва олдини олиш учун инновацион дастурни қўллаш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф РИОваРИАТМ Бухоро вилояти филиали бўйича 19.09.2024 йилдаги 106-сон,  РИОваРИАТМ Қорақалпоғистон Республикаси филиали бўйича 25.09.2024 йилдаги 1814-сон, РИОваРИАТМ Самарқанд вилояти филиали бўйича 24.09.2024 йилдаги 25-сон ҳамда РИОваРИАТМ Фарғона вилояти филиали бўйича 13.09.2024 йилдаги 77-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 2025 йил 20 июндаги 20/27-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: прогноз натижалари ҳар бир ҳудудда соғлиқни сақлаш хизматларини, скрининг ва профилактика дастурларини вақтида қайта йўналтириш имконини беради. Бу эса аҳоли орасида эрта ташхисни ошириш ва ўлимни камайтиришга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган дастур орқали хавф гурухига кирувчи аҳоли ўзларини назорат қилишлари, қайта кўрикка бориши ва теринисини ҳимоя қилиши ҳақида билимларини ошириш туфайли касалликка чалинишини (ногиронлигини) олдини олиш натижасида мазкур касалликни стационар шароитида даволаниш ва ногиронлик нафақага сарфланадиган 8964000 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: республикада тери меланомаси билан касалланиш ва ўлим кўрсаткичларининг ҳудудий хусусиятлари геоэпидемиологик таҳлили асосида баҳоланиб, юқори, ўрта ва паст хавфли зоналар ажратилган ҳолда ҳудудларнинг географик хавф ландшафти (зонал типология) ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университети Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 6 ноябрда 3-сон билан тасдиқланган “Тери меланомаси эрта ташхислаш ва олдини олиш учун инновацион дастурни қўллаш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф РИОваРИАТМ Бухоро вилояти филиали бўйича 19.09.2024 йилдаги 106-сон,  РИОваРИАТМ Қорақалпоғистон Республикаси филиали бўйича 25.09.2024 йилдаги 1814-сон, РИОваРИАТМ Самарқанд вилояти филиали бўйича 24.09.2024 йилдаги 25-сон ҳамда РИОваРИАТМ Фарғона вилояти филиали бўйича 13.09.2024 йилдаги 77-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 2025 йил 20 июндаги 20/27-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: географик ландшафт бўйича юқори хавфли ҳудудларда мақсадли профилактик тадбирлар (махсус скрининг кампаниялари, ахолига қаратилган тарғибот, дерматологик хизматларни кенгайтириш) жорий этилиши аҳолининг кечки босқичларда аниқланишини камайтиради ва умумий саломатлик даражасини яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: ҳудудларга мослаштирилган интервенциялар орқали даволаш харажатларини оптималлаштириш ва ўзига хос ўтказилган профилактика чоралари натижасида мазкур касалликни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган бюджет маблағларининг 9–12% иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: тери меланомасини эрта аниқлаш мақсадида дерматоскопик мезонларга асосланган ишлаб чиқилган “МеланоТест” инновацион электрон дастурнинг диагностик самарадорлиги баҳоланиб, унинг меланоцитар ўсмаларни саралашда сезгирлиги 72%, ўзига хослиги 66% ва умумий ишончлилиги 68,7% экани илмий жиҳатдан асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университети Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 6 ноябрда 3-сон билан тасдиқланган “Тери меланомаси эрта ташхислаш ва олдини олиш учун инновацион дастурни қўллаш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф РИОваРИАТМ Бухоро вилояти филиали бўйича 19.09.2024 йилдаги 106-сон,  РИОваРИАТМ Қорақалпоғистон Республикаси филиали бўйича 25.09.2024 йилдаги 1814-сон, РИОваРИАТМ Самарқанд вилояти филиали бўйича 24.09.2024 йилдаги 25-сон ҳамда РИОваРИАТМ Фарғона вилояти филиали бўйича 13.09.2024 йилдаги 77-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 2025 йил 20 июндаги 20/27-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: дастур аҳоли учун ўз-ўзини кузатиш ва шифокорларга тезкор саралаш имконини беради, бу эса ташхисни эрта қўйишни оширади, беморларнинг ҳаёт сифати ва яшовчанлик кўрсаткичларини яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: дастур ёрдамида нотўғри ёки ортиқча инвазив текширишлар ва кечки босқичдаги даволаш харажатлари камаяди; булар давлат тиббиѐт харажатларида сезиларли тежамкорлик беради (тахминан 6–15% ҳолатлари). Хулоса: дастурни кенг жорий этиш орқали ТМ эрта ташхислашни ошириш, ғри ёки ортиқча инвазив текширишларни камайтириш ва скрининг самарадорлигини яхшилаш натижасида мазкур касалликни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган бюджет маблағларининг 6–15% иқтисод қилинади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish