Каршиева Саодат Хуррамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Котовник, мелисса, маёран экинларининг хўжалик муҳим белгиларини баҳолаш ва Ўзбекистоннинг жанубий шароитида интродуксия қилиш”, 06.01.05—Селекция ва уруғчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD.Qx1599
Илмий раҳбар: Арамов Музаффар Хошимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети, PhD.03/2025.27.12.Qx.14.01.
Расмий оппонентлар: Наджиев Журахон Нарсайдович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори; Қаршиева Умида Шукуровна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жанубий деҳқончилик илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон жанубида котовник, маёран ва мелисса нав намуналари тўпламини морфологик, хўжалик қимматли белгилари бўйича баҳолаш ва шу асосда истиқболли навларни ажратиш ва уларни турли муддатларда экиш, кўк ва қуруқ масса ҳосилдорлигини, юқори ва сифатли уруғ етиштиришда мақбул экиш муддатларини, уруғ маҳсулдорлигини аниқлаш тадқиқотнинг мақсади ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон шароитида котовник, маёран ва мелисса нав намуналари ўрганилган ва истиқболли навлар ажратилган;
турли экиш муддатларида котовник, маёран ва мелисса ўсимликларининг морфобиологик ва хўжалик муҳим белгиларининг намоён бўлиши аниқланган;
турли экиш муддатларида ушбу экинларнинг кўк ва қуруқ масса ҳосилдорлиги ва уруғ маҳсулдорлиги ўрганилган ва кузги экиш муддатида ушбу белгиларнинг миқдори сезиларли даражада юқори бўлиши исботланган;
турли экиш муддатларида ўрганилаётган экинлар морфологик ва хўжалик муҳим белгиларининг ўзгарувчанлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кам тарқалган, ноанъанавий сабзавотлар котовник, маёран ва мелисса экинларининг нав намуналари тўпламини ўрганиш, уларнинг экиш муддатларини, уруғчилик технологиясини ишлаб чиқиш, шу асосда янги экинларни интродукция қилиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
Сурхондарё вилояти шароитида кам тарқалган, сабзавот экинларидан истиқболли деб топилган котовникнинг Бархат нави, маёраннинг ТерМос нави, мелиссанинг Дозя навлари интродуксия қилинган ва Сурхондарё вилояти Қумқўргон туманидаги “Алпомиш ўғлонлари” фермер хўжалигининг 0,3 гектар, Термиз туманидаги “Ходжанов Рўзибой” фермер хўжалигининг 0,4 гектар майдонида, жами 0,7 гектар майдонда амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази томонидан 2025-йил 14-июлда берилган 05/06-286-сон маълумотномаси). Натижада истиқболли деб топилган, ҳосилдорлиги юқори ноанъанавий сабзавот экинлари (котовник, маёран ва мелисса экинлари) дан аҳоли эҳтиёжи учун қўшимча кўкат маҳсулотлари олиш имконини берган;
истиқболли сабзавот экинларидан котовникнинг Бархат нави, маёраннинг ТерМос нави, мелиссанинг Дозя навлари етиштириш агротехнологияси ишлаб чиқилган ва Сурхондарё вилояти Қумқўргон туманидаги “Алпомиш ўғлонлари” фермер хўжалигининг 0,3 гектар, Термиз туманидаги “Ходжанов Рўзибой” фермер хўжалигининг 0,4 гектар майдонида, жами 0,7 гектар майдонда амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази томонидан 2025-йил 14-июлда берилган 05/06-286-сон маълумотномаси). Натижада истиқболли сабзавот экинлари етиштириш агротехнологияси қўллаш орқали котовникнинг Бархат навидан 27,0-28,0 т/га сифатли кўкат ҳосили олиниб, 60 515 минг сўм даромад олишга, шунингдек маёраннинг ТерМос навидан гектарига ўртача 10,0-11,0 т/га ҳосил олиниб, 40685-56600 минг сўм ҳамда мелиссанинг Дозя навидан гектарига ўртача 25,7 т/га кўк масса ҳосил олиишга, 52 630 минг сўм даромад олишга эришилган;
истиқболли (котовник, маёран ва мелисса) сабзавот экинларини мақбул экиш мавсумлари, уруғ маҳсулдорлиги, уруғларнинг экинбоплик хусусиятларини аниқлаш усули такомиллаштирилган ва Термиз туманидаги “Термиз Элита Дўстлик уруғчилик хўжалиги” МЧЖ ер майдонларида котовникнинг Бархат нави 0,2 гектар, маёраннинг ТерМос нави 0,2 гектар, мелиссанинг Дозя нави 0,2 гектар, жами 0,6 га майдонда амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази томонидан 2025-йил 14-июлда берилган 05/06-286-сон маълумотномаси). Натижада котовникнинг Бархат навидан гектар ҳисобида 0,64 тонна, маёраннинг Термос навидан 0,35 тонна, мелиссанинг Дозя навидан 0,67 тонна сифатли уруғ олинган. Мазкур уруғларни реализация қилиш орқали мос равишда ўртача 45500 минг сўм/га; 47450 минг сўм/га ва 67 340 минг сўм/га соф даромад олишга эришилган.