Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекназаров Зафаржон Эргашевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда пенсия жамғармасининг молиявий барқарорлигини ошириш масалалари”, 08.00.07–Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Iqt497.

Илмий раҳбар: Рустамов Даврон Рустамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тoшкeнт мoлия институти, DSc.27.06.2017.I.17.01.

Расмий оппонентлар: Қўзиева Наргиза Рамазоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рахмонов Дилшод Алиджонович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университет.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: пенсия жамғармасининг молиявий барқарорлигини ошириш ва иқтисодий самарадорлигини таъминлашга доир таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқаролар томонидан пенсия жамғармасига энг кам иш хақининг тўрт ярим баравари миқдорида йиллик суғурта тўловларини ихтиёрий равишда амалга оширганда уларнинг меҳнат стажини ошириш таклиф этилган;

пенсия тизимининг молиявий барқарорлигини таъминлашда юридик шахслар учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси миқдори оптималлаштирилган;

пенсия жамғармасини молиялаштириш манбаларини кенгайтиришда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари томонидан алоҳида ягона ижтимоий тўловни жорий этиш таклиф этилган;

пенсионерларни ижтимоий жиҳатдан янада қўллаб-қувватлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда мазкур йўналишда халқаро тамойил ва стандартларни жорий этишда пенсионерларга пенсияларини тўлиқ миқдорда тўлаш таклиф этилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўзбекистонда пенсия жамғармасининг молиявий барқарорлигини ошириш масалалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:

 хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқаролар томонидан пенсия жамғармасига энг кам иш хақининг тўрт ярим баравари миқдорида йиллик суғурта тўловларини ихтиёрий равишда амалга ошириши белгиланган тартибда меҳнат стажига қўшилиши бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июлдаги ПҚ-3839-сонли “Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  Қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон  Республикаси Молия вазирлиги  ҳузуридаги  бюджетдан  ташқари  Пенсия  жамғармасининг 2019 йил 27 февралдаги 30-01-32-211-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни жорий қилиниши хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларнинг келажакда пенсия тизимидаги иштирокини рағбатлантириш амалиётини вужудга келишига хизмат қилган.

пенсия тизимининг молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида юридик шахслар учун ягона ижтимоий тўлов ставкасини оптималлаштириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги ПФ-5468-сонли “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон  Республикаси Молия вазирлиги  ҳузуридаги  бюджетдан  ташқари  Пенсия  жамғармасининг 2019 йил 27 февралдаги 30-01-32-211-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчилар сонининг ортиши ва мазкур жараёнларда жисмоний шахсларнинг улушини ортишига эришилган;

аҳолининг иш билан бандлигини оширишга қаратилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов ставкасининг 5 фоиз миқдорида белгиланиши бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги ПҚ-3680-сонли “Фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон  Республикаси Молия вазирлиги  ҳузуридаги  бюджетдан  ташқари  Пенсия  жамғармасининг 2019 йил 27 февралдаги 30-01-32-211-сон маълумотномаси). Натижада пенсия жамғармасининг молиявий манбаларини янада оширишга эришилган.

пенсия тизимининг самарадорлигини ошириш, пенсия ёшидаги аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида ишловчи пенсионерларга пенсияларини тўлиқ миқдорда олиш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5597-сонли “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон  Республикаси Молия вазирлиги  ҳузуридаги  бюджетдан  ташқари  Пенсия  жамғармасининг 2019 йил 27 февралдаги 30-01-32-211-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф пенсия таъминоти тизими самарадорлигини оширишга ҳамда мазкур йўналишда халқаро тамойил ва стандартларни жорий этиш  имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish