Кадирова Гулнора Хасановнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Шахсга йўналтирилган таълим асосида ўқувчиларни мустақил касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш (касбий таълимнинг тиббиёт йўналиши мисолида), 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.DSc/Ped810
Илмий маслаҳатчи: Ашурова Санобархон Юлдашевна – педагогика фанлари доктори, (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Касбий таълимни ривожлантириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Касбий таълимни ривожлантириш институти ҳузуридаги фан доктори илмий даражасини берувчи DSc.02/2025.27.12.Ped.01.01
Расмий оппонентлар: Муслимов Нарзулла Алиханович, педагогика фанлари доктори, профессор; Мардонов Шукурулло Қўлдашевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Ҳимматалиев Дустназар Омонович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: касбий таълимнинг тиббиёт йўналиши техникумларида шахсга йўналтирилган таълим асосида ўқувчиларни мустақил касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тиббий таълимнинг касбий метапрофессионаллик, функсионал интеллект каби инновацион талабларни аниқлаш асосида бўлажак мутахассисларнинг мустақил касбий фаолиятга тайёрлашга қаратилган аутокомпетентлигини ривожлантиришнинг метакогнитив, функсионал-технологик, субектив-ижодий компонентлари структураси такомиллаштирилган;
ижтимоий-коллаборатив, квази-профессионал ўқитиш шаклларини ўзаро интеграциялаш ҳамда ўқувчиларни мустақил касбий фаолиятга тайёрлашнинг метакогнитив стратегияларини ишлаб чиқиш асосида мустақил касбий фаолиятга тайёрлашни босқичма-босқич амалга оширишни таъминловчи консепсия мазмуни такомиллаштирилган;
ўқув модулларининг диверсификациясига эришишда ўқувчининг аутентик хусусиятларини шакллантириш, шахсий таълим траекториясини вертикал ва горизонтал ўсишига қаратилган педагогик шарт-шароитларини белгилаш асосида ўқувчиларни мустақил касбий фаолиятга тайёрлашнинг консептуал-педагогик модели такомиллаштирилган;
автодидактика ва рефлексивлик тамойиллари асосида ўқувчининг нарратив ресурслари, метакогнитив тажрибаси ва рақамли контент имкониятларини “ТЕФCАС”, “Коен моделлари” ҳамда “Интеграцион цикл” методлари билан уйғунлаштиш орқали касбий фаолиятга тайёрлаш методикаси такомиллаштирилган;
метакогнитивлик, функсионаллик ва ижодий-субективлик кўрсаткичлари билан коллаборатив, продуктив ва креатив даражаларнинг индикаторлари ҳамда уларнинг миқдорий-сифат тавсифларини мазмунан оптималлаштириш орқали касбий фаолиятга тайёргарликни баҳолашнинг диагностик-мезонлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шахсга йўналтирилган таълим асосида ўқувчиларни мустақил касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнини такомиллаштиришдан олинган тадқиқотлар натижалари асосида:
тиббий таълимнинг касбий метапрофессионаллик, функсионал интеллект каби инновацион талабларни аниқлаш асосида бўлажак мутахассисларнинг мустақил касбий фаолиятга тайёрлашга қаратилган аутокомпетентлигини ривожлантириш, шахсга йўналтирилган ўқув жараёнини моделлаштиришга оид таклифлардан Касбий таълимни ривожлантириш институти ИЛ–5821081323-рақамли “Дуал таълим тизимида кадрлар тайёрлашнинг инновацион таълим технологияларини ишлаб чиқиш” (2023-2025 йй.) мавзусидаги грант лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2026 йил 26 мартдаги 01/01-01-198-сонли маълумотномаси). Ушбу амалий таклифлар ўқувчилар касбий компетентлилигини шакллантиришда мустақил ўқув фаолиятини ривожлантиришга хизмат қилган;
ўқув модулларининг диверсификациясига эришишда ўқувчининг аутентик хусусиятларини шакллантириш, шахсий таълим траекториясини вертикал ва горизонтал ўсишига қаратилган педагогик шарт-шароитларини белгилаш асосида ўқувчиларни мустақил касбий фаолиятга тайёрлашга қаратилган тавсиялар ва машғулот ишланмалари “Органик кимё” (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 366-256-рақамли нашр рухсатномаси), “Органик кимё маърузалар ва лаборатория ишлари” ўқув қўлланмалари мазмунида акс эттирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 346-262-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада ўқувчиларни мустақил касбий фаолиятга тайёрлашнинг услубий-дидактик таъминоти такомиллаштирилган;
автодидактика ва рефлексивлик тамойиллари асосида ўқувчининг нарратив ресурслари, метакогнитив тажрибаси ва рақамли контент имкониятларини “ТЕФCАС”, “Коен моделлари” ҳамда “Интеграцион цикл” методлари билан уйғунлаштиш орқали касбий фаолиятга тайёрлаш методикаси “Педагогик маҳорат” курси, мазкур курснинг “Касбий таълимда 4К моделини қўллаш”, “Касбий таълимда ўқувчиларнинг мустақил фаолияти” (Касбий таълим институтининг илмий-педагогик кенгашининг 2025 юл 7-июндаги 6-сонли баённомаси) номли ўқув дидактик таъминоти мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2026 йил 26 мартдаги 01/01-01-198-сонли маълумотномаси). Ушбу методика бўлажак фармасевт ассистентларнинг касбий тайёргарлигини ривожлантиришга хизмат қилган;
бўлажак фармасевт ассистентни касбий тайёргарлик даражасини аниқлашга қаратилган касбий вазиятга асосланган казуслар, даражаланган типологик ўқув топшириқлари, танқидий фикрлаш йўналишидаги амалий топшириқлар тўплами, “Органик кимё” модулидан тайёрланган рақамли таълим ресурслари ишлаб чиқилган ҳамда таълим жараёнига татбиқ қилинган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2026 йил 26 мартдаги 01/01-01-198-сонли маълумотномаси). Натижада ўқувчиларини касбий фаолиятга тайёргарлик даражасини баҳолаш имкониятлари кенгайтирилган.