Sayt test rejimida ishlamoqda

Содиков Улуғбек Жўраевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси,  ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Математикани ўқитишда масалавий ёндашув орқали ўқувчилар ижжодий қобилиятларини ривожлантириш методикаси», 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (математика) (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Ped804.

Илмий раҳбар:  Рўзиева Дилноз Исомжоновна, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент давлат педагогика университети,  DSc.28.12.2017.Ped.01.09.

Расмий оппонентлар: Юнусова Дилфуза Исроиловна, педагогика фанлари доктори, профессор; Маматов Машрабжон Шахобутдинович, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: математикани  ўқитишда масалавий ёндашув орқали  ўқувчилар ижодий қобилиятларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.

III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ўқувчилар ижодий қобилиятларини ривожлантириш босқичлари масалаларнинг дидактик функциялари хусусиятларини (ўргатувчи, ривожлантирувчи, тарбияловчи ва назорат қилувчи) белгилаш асосида аниқлаштирилган;

математикани ўқитиш жараёнида ўқувчилар ижодий қобилиятларини ривожлантириш методикаси амалий-татбиқий мазмундаги муаммоли вазиятларни математик моделлаштириш (миқдорий ифодалаш, тавсифлаш, боғлиқликни ўрганиш)га масалавий ёндашувнинг тамойилларини (мақсадга йўналганлик, тўлалик, тизимлилик, кетма-кетлик) қўллаш асосида такомиллаштирилган;

ижодий қобилиятларни ривожлантиришнинг мантиқий тузилмаси ўқув-ижодий фаолиятга масалавий ёндашувнинг алгоритмик босқичларини (масаланинг турлари, ечиш босқичлари, талаблари) интеграциялаш (мақсадга йўналтириш, тизимлаш, рефлексивлаш) асосида ишлаб чиқилган;

математикани ўқитишнинг ўқув-методик таъминоти (дарс ишланмалари, ўқув, услубий қўлланмалар) ўқув материаллари мазмунига ностандарт масалаларни ечиш усуллари (таҳлил қилиш, синтезлаш, умумлаштириш, абстракциялаш, ўхшатиш, вариациялаш)ни киритиш асосида такомиллаштирилган.

IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Математикани ўқитишда масалавий ёндашув орқали ўқувчилар ижодий қобилиятларини ривожлантириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:

ўқувчилар ижодий қобилиятларини ривожлантириш босқичлари, масалаларнинг дидактик функциялари хусусиятларига, ижодий қобилиятларни ривожлантиришнинг мантиқий тузилмаси, ўқув-ижодий фаолиятга масалавий ёндашувнинг босқичларига доир таклифларидан  ИТД-1-14 сонли “Узлуксиз таълим тизимида математика ва табиий фанларни ўқитишда узвийликни таъминлаш модели ва унинг дидактик таъминоти” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 18 апрелдаги 89-03-1530-сон маълумотномаси). Ушбу лойиҳа доирасида муаммоли, ностандарт математик масалаларни ечиш усулларидан фойдаланиш, амалий-татбиқий мазмундаги масалаларни ечишни математик моделлаштириш орқали такомиллаштириш асосида ўқувчилар ижодий қобилиятларини ривожлантириш ҳамда маълум   самарадорликка эришиш имконини берган;

математикани ўқитиш ўқув-методик таъминоти ўқувчилар ижодий қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган ностандарт масалаларга оид таклифлар 7­-­­9-синфлар “Алгебра”  ва “Геометрия” ўқув предмети мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 18 апрелдаги 89-03-1530-сон маълумотномаси). Мазкур ўқув материаллари математикани ўқитишда ўқувчиларда фанга қизиқишни уйғотиш, ижодий ва интеллектуал  қобилиятларини ривожлантириш, иқтидорли ўқувчиларни танлаб олиш ва таълим самарадорлигини   оширишга  хизмат қилган;

математикани ўқитиш жараёнида ўқувчиларда ижодий қобилиятларни ривожлантириш методикаси, амалий-татбиқий мазмундаги муаммоли вазиятларни математик моделлаштиришга йўналтирилган талабларга оид хулосалар ва тавсиялардан “130000-Математика” бакалавриат таълим йўналишларининг давлат таълим стандартларини (O’zDSt 2016, 36.2016) такомиллаштиришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 18 апрелдаги 89-03-1530-сон маълумотномаси).  Мазкур таълим стандарти математика фанидан ўқув мазмунини ишлаб чиқиш, таълим тизимида узвийлик ва фанлараро интеграцияни таъминлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish