Sayt test rejimida ishlamoqda

Чориев Жамшид Музаффаровичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фермер хўжаликлари учун кўчма сув ўлчагичлар конструкциялари ва ҳисобий асослаш усулларини такомиллаштириш», 05.09.06–Гидротехника ва мелиорация қурилиши (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/T961.

Илмий раҳбар: Бакиев Машариф Рузметович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSс.27.06.2017.Т.10.02.

Расмий оппонентлар: Мурадов Рустам Анварович,техника фанлари доктори, доцент; Икрамова Малика Рахимбердиевна, техника фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: фермер хўжаликлари учун полигонал тешикли кўчма сув ўлчагичлар конструкциялари ва ҳисоблаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

полигонал тешикли кўчма сув ўлчагичларнинг олти турдаги конструкцияси ишлаб чиқилган;

учбурчак, пастки томони торайиб борувчи трапецеидал (Чиполетти m=0.25, А.И. Иванов m=1.0), пропорционал (САНИИРИ m=0.2, m=0.5) ҳамда тўртбурчак шакллардаги кўчма сув ўлчагичларни бажариш технологияси ишлаб чиқилган;

кўчма сув ўлчагичларни гидравлик ҳисоблаш усули сув ўтказиш қобилияти, оқимча отилиш узунлиги, иншоот конструкцияси ва оқим гидравлик параметрларини ҳисобга олиш орқали такомиллаштирилган;

сув ўлчагич статик ҳисоблаш усули сувнинг гидростатик босими ва иншоот конструктив элементларининг параметрларини инобатга олиб такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Фермер хўжаликлари учун кўчма сув ўлчагичлар конструкцияларини ва ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:

олти турдаги полигонал тешикли кўчма сув ўлчагичлар конструкциясига Интеллектуал мулк агентлиги томонидан фойдали моделга патент олинди («Полигонал тешикли сув ўлчагич», №FAP 00647-2009 й.). Натижада участка каналлари ва ўқариқларда сув сарфини ўлчаш имконияти яратилган;

кўчма сув ўлчагичларни такомиллаштирилган гидравлик ҳисоблаш усули Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Қорақалпоғистон Республикаси Нукус тумани фермер хўжаликларига жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 27 ноябрдаги 03/24-2401-сон маълумотномаси). Натижада кўчма сув ўлчагичлар ёрдамида бир нечта участка каналлари ва ўқариқларда сув сарфини ўлчаш имкони яратилган;

учбурчак, пастки томони торайиб борувчи трапецеидал, пропорционал ҳамда тўртбурчак шакллардаги кўчма сув ўлчагичларни бажариш технологияси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Хоразм вилоятининг Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси, Қашқадарё вилоятининг Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси, Бухоро вилоятининг Аму-Қоракўл ирригация тизими бошқармаси фермер хўжаликларига жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 27 ноябрдаги 03/24-2401-сон маълумотномаси). Натижада фермер хўжаликлари суғориш тизимларида сув тақсимлашни яхшилаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish