Умарова Умида Умаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
“Масофавий таълимда талабаларнинг касбий компетенсиясини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (Ахборот тизимлари ва технологиялари таълим йўналиши мисолида)” мавзусида 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) бўйича
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ped5165
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
Илмий раҳбар: Расулов Тўлқин Ҳусенович, физика математика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, PhD.03/2025.27.12.Т.16.03
Расмий оппонентлар: Самиева Шахноз Ҳикматовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор. Сиддиқова Садоқат Ғаффоровна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент;
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади масофавий таълим технологиялари асосида талабаларининг касбий компетенсиясини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларининг касбий компетенсиясини ривожлантириш имкониятлари масофавий таълим технологияларини қўллаш жараёнида виртуал интелектуал борлиқ ҳамда таълимни бошқариш тизимларини белгиловчи (креатив саводхонлик маданияти, танқидий фикрлашга оид ахборот) эргономик кўрсаткичлардан фойдаланиш орқали аниқлаштирилган;
талабаларнинг масофавий таълим олишга оид ўқув-методик таъминоти “Қуизизз”, “Wордwалл”, “Аниматион Мастер” дастурлари мазмунида акс этган “Экспресс-тестлар”, “Позицияни эгалланг”, “Импулс плакат” каби интелектуал-мотивацион методлар асосида такомиллаштирилган;
масофавий таълимда талабаларнинг касбий компетенсиясини ривожлантириш мазмуни ЖаваСcрипт, ҲТМЛ технологиялари воситасида виртуал муҳитда машқ қилиш имкониятини яратувчи ўқув курсининг (ўз-ўзини бошқариш, мустақил ўрганиш ва технологиялардан самарали фойдаланиш) дидактик таъминотига устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган;
масофавий таълим технологиялари асосида касбий компетенсияни ривожлантириш методикаси талабалар ўзларини ўрганиш услубларини аниқлаш, вақтни бошқариш ва режалаштириш, ўз-ўзини баҳолаш, рефлекция ҳосил қилиш орқали бўшлиқларни аниқлаш ва тўлдириш жараёнини тизимлаштирувчи моделни тавсия этиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ахборот тизимлари ва технологиялари” ҳамда “Компютер илмлари ва дастурлаш технологиялари” таълим йўналишлари талабаларини масофавий таълим муҳитида ўқитишнинг методик таъминотини такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
талабаларининг касбий компетенсиясини ривожлантириш имкониятлари масофавий таълим технологияларини қўллаш жараёнида виртуал интелектуал борлиқ ҳамда таълимни бошқариш тизимларини белгиловчи (креатив саводхонлик маданияти, танқидий фикрлашга оид ахборот) эргономик кўрсаткичлардан фойдаланиш орқали аниқлаштирилган тавсиялари “Дискрет математика ва математик мантиқ фанидан мисол ва масалалар тўплами” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 6-октябрдаги 522-сон буйруғи, 522-029 рақамли гувоҳномаси). Натижада, талабаларнинг мустақил фикрлаш, ўз-ўзини баҳолаш, дастурий воситалар билан ишлаш кўникмаларини ривожлантиришга эришилган;
талабаларнинг масофавий таълим олишга оид ўқув-методик таъминотини “Қуизизз”, “Wордwалл”, “Аниматион Мастер” дастурлари мазмунида акс этган “Позицияни эгалланг”, “Экспресс-тестлар”, “Импулс плакат” каби интелектуал-мотивацион методлар асосида такомиллаштирилга қаратилган “Дискрет математика ва математик мантиқ” фанининг мобил дастури ва веб-платформаси, “Дискрет математика ва математик мантиқ” фанининг дастурлаштирилган электрон дарслик, “Теачинг дисcрете матҳематиcс анд матҳематиcал логиc ин сеcондарй счоол” электрон ўқув-методик дастурлари ишлаб чиқилган бўлиб, “Дискрет математика ва математик мантиқ” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сон буйруғи, 302-104 рақамли гувоҳномаси). Натижада, дастурий таъминот асосида талабаларнинг касбий компетентлигига оид (креатив, интелектуал, ахборот билан ишлаш) компетенсияларини ривожлантириш бўйича хулосалар чиқариш имконияти яратилган ва уларнинг касбий фаолиятга тайёргарлик даражаларини оширишга хизмат қилган;
масофавий таълимда талабаларнинг касбий компетенсиясини ривожлантириш мазмуни ЖаваСcрипт, ҲТМЛ технологиялари воситасида виртуал муҳитда машқ қилиш имкониятини яратувчи ўқув курсининг (мустақил ўрганиш, ўз-ўзини бошқариш ва технологиялардан самарали фойдаланиш) дидактик таъминотига устуворлик бериш орқали такомиллаштиришга оид амалий таклифлар ва тавсиялардан Бухоро муҳандислик-технология институтида 2020-2023 йилларда амалга оширилган “АИФ-2/17 – Ўзбекистон олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини рақамли таълим технологиялари ёрдамида ташкил этиш” мавзусидаги халқаро амалий тадқиқот лойиҳа доирасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш марказининг 2023 йил 25 сентябрдаги 04/01-87/1612-сон маълумотномаси). Мазкур технологиялар, қўлланмалар, инновацион ёндашув асосида талабаларни касбий фаолиятга тайёрлаш механизмини такомиллаштиришга хизмат қилган;
масофавий таълим технологиялари асосида касбий компетенсияни ривожлантириш методикаси талабаларга ўзларини ўрганиш услубларини аниқлаш, вақтни бошқариш ва режалаштириш, ўз-ўзини баҳолаш, рефлекция қилиш орқали бўшлиқларни аниқлаш ва тўлдириш жараёнини тизимлаштирувчи моделни тавсия этиш асосида такомиллаштирилган педагогик фаолият моделининг самарадорлиги асосланган (Ўзбекистон Ресбубликаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги олий таълимни риворлантириш тадқиқотлар марказининг 2023-йил 30-октябрдаги 02/02-01-148 сонли маълумотномаси). Натижада, мотивацион, когнитив, креатив, ахборотлилик, ўз-ўзини ривожлантиришга асосланган ҳамда таълим жараёнига амалий татбиқ этилиб, масофавий таълимда “Дискрет математика ва математик мантиқ” фанини ўқитиш методикасини такомоллаштиришга эришилган.