Бердиева Гузал Низомжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Нарратив тузилмаларда темпорал ва аспектуал семантиканинг воқеланиши (инглиз ва ўзбек тиллари мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик, таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fil4128
Илмий раҳбар: Мирсанов Ғайбулло Қулмуродович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/2025.27.12.Fil.37.02
Расмий оппонентлар: Сулаймонова Нилуфар Жабборовна, филология фанлари доктори (DSc) профессор; Юсупова Шоира Ботировна, филология фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади нарратив матн таркибий қисмларини аниқлаш, унда темпорал ва аспектуал семантиканинг фаоллашувини инглиз ва ўзбек тиллари қиёсида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жаҳон ва ўзбек тилшунослигидаги нарратив матн назариясининг аспектуал ҳамда темпорал томонлари очиб берилиб, шу асосда нарративликни ҳосил қилувчи предикатларнинг уйишиб келиши, аспектуал семантика каби воситаларнинг нарратив матндаги когезия ва когерантлик функсионал кўринишлари очиб берилган;
қиёсланаётган тиллардаги нарратив матнларидаги аспектуал семантикани шакллантирувчи бирликлар прагматик жиҳатдан пресуппозитив ҳамда дейктик вазифаларни бажариши семантик жиҳатдан боғловчи восита эканлигини, феъл-кесимларнинг нарратив гапларда воқеа-ҳодисаларни функсионал хусусиятини намойиш этиши далилланган.
инглиз ва ўзбек нарратив матнларида фаоллашадиган ноw, тҳен, ат тҳе момент, ҳозир, ўшанда, айни дамда каби темпорал воситаларнинг турлари, уларнинг анафорик, катафорик, эгзофорик вазифалари билан боғлиқ давомийлик, перфектив, имперфектив каби функсионал-семантик жиҳатлари исботланган;
нарратив матнларда макон ва замон воқеланишини таъминловчи лисоний бирликлар (ҳере, тҳере, дуринг, фор тwо ҳоурс, у ерда, шу ерда, давомида)нинг катафорик, анафорик каби дейктик вазифалари аниқланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Нарратив тузилмаларда темпорал ва аспектуал семантиканинг воқеланиши тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
нарратив матнга оид назарий ёндашувлар тизимли равишда шарҳланиб, жаҳон ва ўзбек тилшунослигидаги нарратив матн назариясининг талқини очиб берилиши, шу асосда нарративликни ҳосил қилувчи воситаларнинг нарратив матндаги функсионал ўрни аниқланишига доир илмий-назарий хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Европа иттифоқининг Эрасмус+ дастури 58545-ЭПП-1-2017-1-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП CЛАСС: “Cомпутатионал лингуистиcс ат Cентрал Асиан университиес” грант лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 25-январдаги 232/02-сон маълумотномаси). Натижада, нарратив матнлар тузилишида лисоний воситаларнинг уйгʻунлигини таъминлашга қаратилган янги метод ва ёндашувлар ишлаб чиқилган;
инглиз ва ўзбек тиллари нарратив матнларининг семантик таркибини ҳосил қилувчи воситалар сифатида аспектуал ва темпорал категорияларнинг инглиз ва ўзбек нарратив матнларида фаоллашадиган ноw, тҳен, ат тҳе момент, ҳозир, ўшанда, айни дамда каби темпорал воситаларнинг турлари, уларнинг анафорик, катафорик, эгзофорик вазифалари билан боғлиқ функсионал-семантик жиҳатлари фаоллашуви ҳақидаги илмий-назарий қарашлардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Олий ва ўрта махсус таʻлим вазирлигининг 2022-йил 12-декабрдаги 2/24-4/7-690-сонли хатига асосан 2022-2024-йилларда амалга оширилган ва Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда Халқаро таʻлим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштириладиган “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 25-январдаги 232/02-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз ва ўзбек тилларидаги нарратив матнлар муайян вақт давомида қўлланилиб, аспектуал ва темпорал категориявий ҳодисаларни аниқлик ва изчиллик билан ифодалашга хизмат қилиши ҳақида илмий тасаввурлар шакллантирилган;
темпорал ва аспектуал семантикага оид инглиз ва ўзбек нарратив матнларида макон ва замон воқеланишини таъминловчи лисоний бирликларнинг катафорик, анафорик каби дейктик вазифалари натижалардан “Халқаро ҳуқуқ соҳасидаги асосий халқаро шартномаларнинг ўзбек тилидаги матнлари платформасини яратиш” номли амалий тадқиқот лойиҳаси (АЛ-7823051654) доирасида халқаро шартномаларнинг ўзбек тилидаги матнлари базасини шакллантиришда фойдаланилган (Тошкент давлат юридик университетининг 2024-йил 13-декабрдаги 7/63118-4-02-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз ва ўзбек тилларидаги ҳуқуқий матнлардан ҳам кейинги таҳлил жараёнида фойдаланиш режалаштирилган, бу эса замон ва аспект семантикаси аниқлиги ҳамда изчиллигини шартнома матнларида акс эттириш муҳимлиги тўғрисида малакавий билимларнинг идрок этилишига ёрдам берган;
инглиз ва ўзбек тиллари нарратив матнларидаги аспектуал семантикани шакллантирувчи бирликлар прагматик жиҳатдан пресуппозитив, деектик вазифаларни бажариши, семантик жиҳатдан боғловчи восита эканлигини, феъл-кесимларнинг нарратив гапларда воқеа-ҳодисаларни функсионал хусусиятини намойиш этиши бойича олинган хулосалардан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 19-феврал куни эфирга узатилган “Ассалом Самарқанд” ва “Учқун” телекўрсатув ссенарийларини шакллантиришда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 19-февралдаги 01-07/48-сон маълумотномаси). Натижада, воқеа-ҳодисаларнинг темпорал ва аспектуал жиҳатдан ўзаро боғлиқлиги ҳамда уларнинг бир-бирини тўлдириш хусусиятлари ёритилган.