Турсунхўжаев Ахрорхўжа Жамолиддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Корхонанинг рақобат устунлигини таъминлашда маркетинг стратегияларидан фойдаланишни такомиллаштириш”, 08.00.11 – “Маркетинг”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Iqt3866
Илмий раҳбар: Акрамов Тохир Абдирахмонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети,DSc.03/2025.27.12.1.23.04.
Расмий оппонентлар: Хошимов Акром Абдиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рахматов Зиёдилла Носирович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Этакчи ташкилот: Тошкент кимё технология институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади корхонанинг рақобат устунлигини таъминлашда маркетинг стратегияларидан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кичик бизнес корхоналарида 4Р муносабатлар маркетинги консепсияси доирасида маркетингни бошқаришнинг концептуал модели ҳамда мижоз қийматларига мос самарадорлик кўрсаткичлари тизимини ҳар бир элементнинг натижадорлигини истеъмолчи қониқиш индекслари орқали миқдорий баҳолаш методикаси таклиф этилган;
истеъмолчига йўналтирилган тизимга асосланган ёндашув доирасида корхона маркетинг фаолиятида мижоз қадриятини яратиш, содиқликни таъминлаш ва бренд имижини шакллантиришга қаратилган рақамли маркетинг дастакларидан фойдаланиш асосида рақобат устунлигини таъминлаш асосланган;
корхона маркетинг фаолияти самарадорлик индекси “мижозлар билан муносабатларга асосланган стратегиялар ва рақобатда устунликка асосланган стратегиялар” нисбатида маркетинг инновацияси (β=0.785) ва рақобат устунлиги (β=0.841) бўйича икки ўлчовли стратегик позициялаш матрицаси асосида сегментлаштирилган маркетинг самарадорлигини баҳолаш методологияси таклиф этилган;
корхоналарда мижозлар билан ўзаро самарали муносабатлар шакллантириш орқали бозор фаолиятини ривожлантириш ва рақобатли устунлигини таъминлашга маркетинг воситалари таъсири боғлиқ жиҳатларини ифодаловчи эмпирик баҳолаш модели асосида Тошкент вилояти бўйича чакана савдо ҳажми 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Корхонанинг рақобат устунлигини таъминлашда маркетинг стратегияларидан фойдаланишни такомиллаштирш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кичик бизнес корхоналарида 4Р муносабатлар маркетинги консепсияси доирасида маркетингни бошқаришнинг концептуал модели ҳамда мижоз қийматларига мос самарадорлик кўрсаткичлари тизимини ҳар бир элементнинг натижадорлигини истеъмолчи қониқиш индекслари орқали миқдорий баҳолаш методикаси “Дилноза” МЧЖ ва “Паркент Само” МЧЖ лари томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2025-йил 5 декабрдаги 05-33-193795-сон маълумотномаси). Натижада, “Дилноза” МЧЖнинг товарларни сотиш билан боғлиқ харажатларини 12 фоизга, “Паркент Само” МЧЖнинг сотиш харажатларни 18 фоизга камайтиришга эришилган;
истеъмолчига йўналтирилган тизимга асосланган ёндашув доирасида корхона маркетинг фаолиятида мижоз қадриятини яратиш, содиқликни таъминлаш ва бренд имижини шакллантиришга қаратилган рақамли маркетинг дастакларидан фойдаланиш асосида рақобат устунлигини таъминлаш таклифи “Дилноза” МЧЖ ва “Паркент Само” МЧЖ лари томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2025-йил 5 декабрдаги 05-33-193795-сон маълумотномаси). Натижада, “Дилноза” МЧЖнинг йиллик товар айланмасини 11 фоизга, “Паркент Само” МЧЖнинг йиллик товар айланмасини эса 17 фоизга оширишга эришилган;
корхона маркетинг фаолияти самарадорлик индекси “мижозлар билан муносабатларга асосланган стратегиялар ва рақобатда устунликка асосланган стратегиялар” нисбатида маркетинг инновацияси (β=0.785) ва рақобат устунлиги (β=0.841) бўйича икки ўлчовли стратегик позициялаш матрицаси асосида сегментлаштирилган маркетинг самарадорлигини баҳолаш методологияси “Дилноза” МЧЖ ва “Паркент Само” МЧЖ лари томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2025-йил 5 декабрдаги 05-33-193795-сон маълумотномаси). Натижада, “Дилноза” МЧЖ ва “Паркент Само” МЧЖ ларининг рақобатли устунлигини таъминлашга имкон берган;
корхоналарда мижозлар билан ўзаро самарали муносабатлар шакллантириш орқали бозор фаолиятини ривожлантириш ва рақобатли устунлигини таъминлашга маркетинг воситалари таъсири боғлиқ жиҳатларини ифодаловчи эмпирик баҳолаш модели асосида Тошкент вилояти бўйича чакана савдо ҳажми 2030-йилга қадар прогноз ссенарийлари “Дилноза” МЧЖ ва “Паркент Само” МЧЖ лари томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2025-йил 5 декабрдаги 05-33-193795-сон маълумотномаси). Ушбу прогноз кўрсаткичларидан “Дилноза” МЧЖ ва “Паркент Само” МЧЖ ларнинг 2030 йилгача ривожланиш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган.