Кўкиев Бобурмирзо Баходир ўғлининг Педагогика фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): “Талабаларни лойиҳалаштириш қобилиятларини проексиялаш усулларидан фойдаланиб ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – “Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (Чизма геометрия ва муҳандислик графикаси)” (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.DSc/Ped637 
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Термиз давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Мардов Санжар Худойкулович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети ҳузуридаги PhD.03/08.05.2024А.11.02 
Расмий оппонентлар:
Муслимов Шерзод Нарзулла ўғли, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Мадаминов Жавлонбек Зафаржонович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Маматов Дилшод Кадирович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади проексиялаш усулларини ўқитиш орқали талабаларни лойиҳалаштириш қобилиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришнинг назарий асослари ҳамда амалий механизимларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг лойиҳалаштириш қобилиятларини проексиялаш усуллари воситасида ривожлантиришга йўналтирилган методик асослар дидактик тамойиллар, компетенсиявий ёндашув ва фаолиятга йўналтирилган лойиҳа асосида ўқитиш, муаммоли таълим, интерактив график машғулотлар каби педагогик технологияларнинг тизимли интеграцияси асосида аниқлаштирилган;
проексиялаш усулларини ўзлаштиришга йўналтирилган таълим жараёнининг самарадорлигини ошириш мақсадида назарий билимлар, амалий кўникмалар ва когнитив-компетенсиявий натижалар ўртасидаги узвий боғлиқлик сунъий интеллектга асосланган таҳлилий-мониторинг механизмлари ёрдамида структуравий-динамик бошқарувнинг инновацион-адаптив модели ишлаб чиқилган;
талабаларнинг касбий-ижодий фаоллик компетентлигини шакллантиришга хизмат қилувчи ўқув материалларининг дидактик салоҳияти рақамли таълим муҳитида структуравий-функционал таҳлил ва моделлаштириш асосида аниқланиб, СТЕАМ ёндашуви элементлари, интерактив мултимедиа воситалари ва иммерсив визуализация технологиялари интеграцияси орқали лойиҳавий-график фаолиятни фаоллаштиришга йўналтирилган инновацион дидактик имкониятлари тизимли равишда кенгайтирилиб, методик жиҳатдан такомиллаштирилган;
талабаларда график тафаккур, фазовий тасаввур ва дизайн фикрлаш сифатларини юқори даражада шакллантириш, проексиялаш усулларини ўқитиш жараёнида талабаларнинг лойиҳалаштириш қобилиятларини комплекс ривожлантиришга йўналтирилган методика интерактив таълим технологиялари, 3Д-моделлаштириш воситалари ва босқичма-босқич ўқитиш тамойиллари, когнитив ва ижодий компетенсияларни ўзаро узвий боғлиқликда, компетенсиявий ёндашув талабларига кўра параллел ривожлантириш орқали такомиллаштирилган; 
муҳандислик фанларида график жараёнларни проексиялаш ва лойиҳалаш функсияларини мотивацион-қадриятли, когнитив, амалий-фаолиятли ҳамда рефлексив-баҳолаш компонентлари билан комплекс уйғунлаштирувчи инновацион дидактик тизим талабаларда график тафаккур, фазовий тасаввур ва муҳандислик муаммоларига креатив ечим топиш кўникмаларини босқичма-босқич ва тизимли ривожлантиришга йўналтирилган компетенсиявий механизмларни шакллантириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Проексиялаш усулларини ўқитиш орқали талабаларни лойиҳалаштириш қобилиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
талабаларнинг лойиҳалаштириш қобилиятларини проексиялаш усуллари воситасида ривожлантиришга йўналтирилган методик асослар дидактик тамойиллар, компетенсиявий ёндашув ва фаолиятга йўналтирилган лойиҳа асосида ўқитиш, муаммоли таълим, интерактив график машғулотлар каби педагогик технологияларнинг тизимли интеграцияси асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Чизма геометрия” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сон буйруғи асосида берилган 376753-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада чизмачилик ва чизма геометрия фанларида талабаларни лойиҳалаштириш қобилиятларини проексиялаш усулларидан фойдаланиш орқали кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга эришилган;
проексиялаш усулларини ўзлаштиришга йўналтирилган таълим жараёнининг самарадорлигини ошириш мақсадида назарий билимлар, амалий кўникмалар ва когнитив-компетенсиявий натижалар ўртасидаги узвий боғлиқлик сунъий интеллектга асосланган таҳлилий-мониторинг механизмлари ёрдамида структуравий-динамик бошқарувнинг инновацион-адаптив модели ишлаб чиқишга оид таклифлар “Интерерни лойиҳалаш” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сон буйруғи асосида берилган 215895-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада проексиялаш ва интерер лойиҳалашга оид ўқув жараёнининг самарадорлиги оширилиб, талабаларнинг назарий билимларини амалий лойиҳалаш фаолияти билан уйғунлаштириш ҳамда график тафаккури, фазовий тасаввури ва лойиҳалаштириш компетенсияларини ривожлантиришга эришилди;
талабаларнинг касбий-ижодий фаоллик компетентлигини шакллантиришга хизмат қилувчи ўқув материалларининг дидактик салоҳияти рақамли таълим муҳитида структуравий-функционал таҳлил ва моделлаштириш асосида аниқланиб, СТЕАМ ёндашуви элементлари, интерактив мултимедиа воситалари ва иммерсив визуализация технологиялари интеграцияси орқали лойиҳавий-график фаолиятни фаоллаштиришга йўналтирилган инновацион дидактик имкониятлари тизимли равишда кенгайтирилиб, методик жиҳатдан такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган А1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” лойиҳанинг таълим жараёнига жорий этиш ва ўқув-методик таъминотни такомиллаштиришга оид қисмини бажаришда фойдаланилган (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2025-йил 11-март 104-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларни касбий ижодкорлик фаолиятига тайёрлаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
талабаларда график тафаккур, фазовий тасаввур ва дизайн фикрлаш сифатларини юқори даражада шакллантириш, проексиялаш усулларини ўқитиш жараёнида талабаларнинг лойиҳалаштириш қобилиятларини комплекс ривожлантиришга йўналтирилган методика интерактив таълим технологиялари, 3Д-моделлаштириш воситалари ва босқичма-босқич ўқитиш тамойиллари, когнитив ва ижодий компетенсияларни ўзаро узвий боғлиқликда, компетенсиявий ёндашув талабларига кўра параллел ривожлантириш орқали такомиллаштиришга доир илмий-методик тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон 24” телерадиоканалида эфирга узатилган “Факт 24” номли дастурлар ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 31-январдаги 03-09-89-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак тасвирий санъат ва чизмачилик фани ўқитувчилари график дастурларининг барча замонавий имкониятлари ҳақида маълумот олишларига эришилган;
муҳандислик фанларида график жараёнларни проексиялаш ва лойиҳалаш функсияларини мотивацион-қадриятли, когнитив, амалий-фаолиятли ҳамда рефлексив-баҳолаш компонентлари билан комплекс уйғунлаштирувчи инновацион дидактик тизим талабаларда график тафаккур, фазовий тасаввур ва муҳандислик муаммоларига креатив ечим топиш кўникмаларини босқичма-босқич ва тизимли ривожлантиришга йўналтирилган компетенсиявий механизмларни шакллантириш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Архитектура элементларини лойиҳалаш” дарслигини яратишда фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Низомий номидаги Тошкент давлат педагигика университетининг 2025 йил 2 апрелдаги 11-05-2019/04-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак тасвирий санъат ва чизмачилик фани ўқитувчиларининг муҳандисликка доир компетенсияларини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish