Ходжаниязов Адҳам Азаматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қуйи Оролбўйи ҳудудларида яшовчи аёлларда сут бези метастатик ракларининг морфологик характеристикаси», 14.00.15 – Патологик анатомия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Tib2487.
Илмий раҳбар: Юлдашев Бахром Собиржаневич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.03.
Расмий оппонентлар: Хошимов Бобур Лукмонович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Махкамов Носиржон Жўраевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Хожа Aҳмад Яссавий номидаги халқаро қозоқ-турк университети (Қозоғистон Республикаси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қуйи Орол бўйи худудида яшовчи аёлларда сут бези метастатик саратонининг патоморфологик хусусиятлари, гистотипи, метастаз жойлашиши, иммуногистокимёвий кўрсаткичлари, морфологиясини баҳолаш орқали индивидуал морфометрик таҳлиллар амалга ошириш тартибини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қуйи Оролбўйи худудида яшовчи аёлларда сут бези метастатик саратонининг кенг қамровли патоморфологик таҳлили асосида некрознинг оғирлиги, қон томир стромал реакциялар ва бошқа морфологик кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда, ўсманинг дуктал, лобуляр ва аралаш шаклларининг морфологик тузилишининг хусусиятлари аниқланган;
сут бези метастатик саратонида HER2, ER, PR ва Ki-67 иммуногистокимёвий маркерларининг экспрессияланишининг прогностик аҳамияти, уларнинг ўсма жараёнининг ҳудудий хусусиятлари ҳамда қайталаниш ва метастазланиш хавфи билан боғлиқлиги илмий асосланган;
метастаз хавфини юқори, ўрта ва паст даражаларда баҳолаш имконини берадиган 5 мезонли балли (гистотип, Ki-67, HER2, ER/PR ҳолати, атипик ҳужайралар ҳажми) алгоритм шакллантирилиб, ўсманинг метастатик потенциалини баҳолаш учун морфометрик мезонлар ишлаб чиқилган;
илк бор сут бези метастатик ўсмаларини ташхислаш ва морфологик баҳолаш самарадорлигини ошириш учун «Patho Consult» телемедицина платформаси ва шифокор-патоморфолог маслаҳат марказлари тизимидан фойдаланиш илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қуйи оролбўйи ҳудудларида яшовчи аёлларда сут бези метастатик саратонларининг морфологик характеристикасини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: Қуйи Оролбўйи худудида яшовчи аёлларда сут бези метастатик саратонининг кенг қамровли патоморфологик таҳлили асосида некрознинг оғирлиги, қон томир стромал реакциялар ва бошқа морфологик кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда, ўсманинг дуктал, лобуляр ва аралаш шаклларининг морфологик тузилишининг хусусиятлари аниқланганлиги бўйича таклифлар Урганч давлат тиббиёт институтининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 28 июнда 178-сон билан тасдиқланган «Оролбўйи ҳудудида яшовчи аёллар сут бези ракининг иммуногистокимёвий хусусиятлари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Хоразм вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 23.09.2025 йилдаги 23-сон, Қорақолпоғистон Республикаси патологик анатомия бюроси бўйича 26.09.2025 йилдаги 29/1-сон ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиали бўйича 06.10.2025 йилдаги 125-I-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 2 декабрдаги 30/56-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: метастатик сут бези саратонининг морфологик ва иммуногистокимёвий кўрсаткичларини стандарт баҳолаш натижасида ташхис аниқлиги сезиларли даражада ошириш, эрта аниқланган ҳолатлар улуши ортиб, кеч ташхис қўйилиши билан боғлиқ асоратлар камайиши ва даволаш индивидуаллаштириш, қайта-қайта биопсиялар, такрорий текширувлар ва шифокорлар ўртасидаги интерпретация фарқи камайиши ҳисобига беморларга психоэмоционал юкни енгиллаштириш, реабилитация жараёни тезлашиши ва ҳаёт сифати яхшилаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: Қуйи Оролбўйи ҳудудида аёлларда сут бези метастатик ва саратон олди патологияларини морфологик, морфометрик ва иммуногистокимёвий баҳолаш асосида ишлаб чиқилган тавсия ва алгоритмларнинг амалиётга жорий этилиш орқали мазкур касалликни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган 1820000 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: сут бези метастатик саратонида HER2, ER, PR ва Ki-67 иммуногистокимёвий маркерларининг экспрессияланишининг прогностик аҳамияти, уларнинг ўсма жараёнининг ҳудудий хусусиятлари ҳамда қайталаниш ва метастазланиш хавфи билан боғлиқлиги илмий асосланганлиги бўйича таклифлар Урганч давлат тиббиёт институтининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 28 июнда 178-сон билан тасдиқланган «Оролбўйи ҳудудида яшовчи аёллар сут бези ракининг иммуногистокимёвий хусусиятлари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Хоразм вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 23.09.2025 йилдаги 23-сон, Қорақолпоғистон Республикаси патологик анатомия бюроси бўйича 26.09.2025 йилдаги 29/1-сон ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиали бўйича 06.10.2025 йилдаги 125-I-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 2 декабрдаги 30/56-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: дисгормонал ўзгаришларни аниқловчи морфометрик тизимнинг жорий этилиши аёлларда хавфли ўзгаришларни эрта босқичда аниқлаш орқали сут бези саратонининг кеч босқичда аниқланиши камайиши, аёлларда онкологик хавотир даражасини пасайтириш, гинекологик патологиялар билан боғлиқ қонуниятларни аниқлаш орқали профилактик ишларни кучайтириш, мазкур тизим ёрдамида беморларга мақсадли маслаҳат, индивидуал мониторинг ва ўз вақтида даволашни бошлаш имконияти яратилади. Иқтисодий самарадорлиги: морфометрик ва дисгормонал ўзгаришларни эрта аниқлаш ҳамда ёмон сифатли ўсмага ўтиш хавфини баҳолаш тизими қўлланилиши натижасида қўшимча биопсия, гормонал панеллар ва такрорий инструментал текширувларни қисқартириш натижасида мазкур касалликни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган 1515000 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: метастаз хавфини юқори, ўрта ва паст даражаларда баҳолаш имконини берадиган 5 мезонли балли (гистотип, Ki-67, HER2, ER/PR ҳолати, атипик ҳужайралар ҳажми) алгоритм шакллантирилиб, ўсманинг метастатик потенциалини баҳолаш учун морфометрик мезонлар ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Урганч давлат тиббиёт институтининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 28 июнда 178-сон билан тасдиқланган «Оролбўйи ҳудудида яшовчи аёллар сут бези ракининг иммуногистокимёвий хусусиятлари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Хоразм вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 23.09.2025 йилдаги 23-сон, Қорақолпоғистон Республикаси патологик анатомия бюроси бўйича 26.09.2025 йилдаги 29/1-сон ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиали бўйича 06.10.2025 йилдаги 125-I-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 2 декабрдаги 30/56-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: эстроген дисбаланси ва онкологик жараёнларга мойиллик ўртасидаги боғлиқлик илмий асосланиши аёллар саломатлиги учун муҳим профилактик йўналишни шакллантириши, ташхиснинг эрта босқичда қўйилиши натижасида агрессив ўсмалар улушини камайтириш, даволашнинг мураккаб усулларига эҳтиёж пасайиши, беморларда ўз соғлиғига нисбатан масъулият ва ҳушёрлик кучайтириш, онкологик хавф гуруҳларида мунтазам мониторинг йўлга қўйиш орқали аёллар ҳаёт сифати, репродуктив саломатлик ва имкониятларини сақлашга катта ижтимоий ҳисса қўшишини имкони яратилади. Иқтисодий самарадорлиги: эстрогенга боғлиқ дисгормонал ўзгаришлар ва онкологик хавфни баҳолаш алгоритмини жорий этиш ортиқча сектор резекциялари, қайта текширув ва стационар даволаш харажатларини камайтириш орқали мазкур касалликни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган 1675000 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: илк бор сут бези метастатик ўсмаларини ташхислаш ва морфологик баҳолаш самарадорлигини ошириш учун «Patho Consult» телемедицина платформаси ва шифокор-патоморфолог маслаҳат марказлари тизимидан фойдаланиш илмий асосланганлиги бўйича таклифлар Урганч давлат тиббиёт институтининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 28 июнда 178-сон билан тасдиқланган «Оролбўйи ҳудудида яшовчи аёллар сут бези ракининг иммуногистокимёвий хусусиятлари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Хоразм вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 23.09.2025 йилдаги 23-сон, Қорақолпоғистон Республикаси патологик анатомия бюроси бўйича 26.09.2025 йилдаги 29/1-сон ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиали бўйича 06.10.2025 йилдаги 125-I-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 2 декабрдаги 30/56-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: масофавий консилиум платформасининг ишга туширилиши патологоанатомик хулосаларнинг тезкорлиги ва холислигини таъминлаш, республика бўйлаб мутахассислар ўртасида малакали маслаҳат олиш имкониятини кенгайтириш, чекка ҳудудлардаги беморлар юқори малакали ташхисотга тўсқинликсиз эга бўлиши, хатолик эҳтимолининг камайиши, клиник қарорлар бир хил стандартда қабул қилиниши, беморларга даволашни эртароқ бошлаш имконини яратиш, ҳаёт сифатини ошириш ва асоратлар улушини камайтириш ва олдини олиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: “pathoconsult.uz” масофавий консилиум платформаси ортиқча биопсия, қайта гистология, такрорий ултратовуш текшируви ва иммуногистокимёвий таҳлиллар сонини ҳамда стационарда ётиш кунларини қисқартириш орқали мазкур касалликни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган 1720684 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади.