Тожиева Ирода Мирсоли кизининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тухумдонлар поликистози синдромида эндокрин-метаболик бузилишларнинг шаклланишида органокинларнинг роли”, 14.00.03 – «Эндокринология» ва 14.00.01 – «Акушерлик ва гинекология» (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.DSc/Tib648.
Илмий маслахатчилар: Халимова Замира Юсуфовна, тиббиёт фaнлaри дoктoри, прoфeссoр; Зуфарова Шахноза Алимджановна, тиббиёт фaнлaри дoктoри, прoфeссoр.
Диссертация бажарилган муассаса номи: академик Ё.Х.Турақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: академик Ё.Х.Турақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.10.01 рақамли илмий кенггаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рахимова Гульнара Нишановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Каримова Феруза Джавдатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ворохобина Наталья Владимировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Миллий эндокринология институти (Грузия).
II. Тадқиқотнинг мақсади: тухумдонлар поликистоз синдромида (ТПС) эндокрин-метаболик бузилишлар шаклланишида органокинларнинг ролини комплекс ўрганиш, уларнинг диагностик ва прогностик аҳамиятини аниқлаш, шунингдек клиник, гормонал, метаболик ва органокин маркёрлари интеграцияси асосида ТПСнинг турли фенотипларини эрта аниқлаш моделларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ТПС билан оғриган репродуктив ёшдаги аёлларда органокин даражаси тана массаси индекси ва ёғ тўқимаси фоизи билан боғлиқ бўлган касалликнинг метаболик фенотипини шакллантиришдаги иштирокини акс еттирадиган ўзгаришлар билан тавсифланиши аниқланган;
илк бор ТПСда энергия алмашинуви бузилишларининг дастлабки белгиси сифатидаги аҳамиятини тасдиқлайдиган иризин даражасининг пасайиши метаболик дисфункция белгилари (семириш, ортиқча ёғ тўпланиши) билан ишончли боғлиқлиги исботланган;
ТПСда инсулинга резистентлик ва липид алмашинуви бузилишларини шаклланишидаги эҳтимолий патогенетик ролини акс эттирадиган фетуин-A даражаси ва тана масса индекси кўрсаткичи ўртасида ижобий корреляция аниқланган;
ТПСда яллиғланиш маркери сифатида САА нинг диагностик аҳамияти чекланганлиги, органокинларни эса эндокрин-метаболик касалликларнинг, жумладан нормал тана массаси индексига эга касаллик фенотипларининг истиқболли диагностик ва прогностик биомаркерлари сифатида аҳамиятли эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тухумдонлар поликистози синдромида эндокрин-метаболик бузилишларнинг шаклланишида органокинларнинг ролини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор ТПС билан оғриган репродуктив ёшдаги аёлларда органокин даражаси тана массаси индекси ва ёғ тўқимаси фоизи билан боғлиқ бўлган касалликнинг метаболик фенотипини шакллантиришдаги иштирокини акс еттирадиган ўзгаришлар билан тавсифланиши аниқланганлиги бўйича таклифлар академик Ё.Х. Турақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази мувофиқлаштирувчи кенгаши томонидан 2023 йил 28 сентябр 38-сон билан тасдиқланган “Тана вазни нормал бўлган аёлларда ТПС терапияси” номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф академик Ё.Х.Турақулов номидаги РИЭИАТМнинг Фарғона филиали бўйича 06.01.2025 йилдаги 14-сон ҳамда РИЭИАТМнинг Самарқанд филиали бўйича 10.01.2025 йилдаги 26-к-сон буюруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 2 декабрдаги 30/11-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган ёндашув ТПСни эрта аниқлаш ва тузатиш самарадорлигини ошириш, аёллар репродуктив саломатлигини яхшилаш ва касалликнинг оғир шакллари сонини камайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: органокинларни индивидуал мониторинг қилиш тизими ва ТПС ташхиси алгоритмини жорий этиш бедафлик ва асоратли ҳомиладорлик ҳолатларининг камайиши натижасида 10 млн сўм бюджет маблағлари (ТПСнинг оғир шаклларини даволаш йилига ўртача 6–15 миллион сўмни ташкил этса, органокин панели ва амбулатор мониторинг қўлланилганда харажатлар 2–5 миллион сўмгача қисқарди) иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: илк бор ТПСда энергия алмашинуви бузилишларининг дастлабки белгиси сифатидаги аҳамиятини тасдиқлайдиган иризин даражасининг пасайиши метаболик дисфункция белгилари (семириш, ортиқча ёғ тўпланиши) билан ишончли боғлиқлиги исботланганлиги бўйича таклифлар академик Ё.Х. Турақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази мувофиқлаштирувчи кенгаши томонидан 2025 йил 25 ноябрда билан тасдиқланган “Эндокрин патологиялар тизимида нормогонадотроп тухумдон номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф академик Ё.Х.Турақулов номидаги РИЭИАТМнинг Фарғона филиали бўйича 06.01.2025 йилдаги 14-сон ҳамда РИЭИАТМнинг Самарқанд филиали бўйича 10.01.2025 йилдаги 26-к-сон буюруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 2 декабрдаги 30/11-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган ёндашув ТПСни эрта аниқлаш ва тузатиш самарадорлигини ошириш, аёллар репродуктив саломатлигини яхшилаш ва касалликнинг оғир шакллари сонини камайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: органокинларни индивидуал мониторинг қилиш тизими ва ТПС ташхиси алгоритмини жорий этиш бедафлик ва асоратли ҳомиладорлик ҳолатларининг камайиши натижасида 10 млн сўм бюджет маблағлари (ТПСнинг оғир шаклларини даволаш йилига ўртача 6–15 миллион сўмни ташкил этса, органокин панели ва амбулатор мониторинг қўлланилганда харажатлар 2–5 миллион сўмгача қисқарди) иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: ТПСда инсулинга резистентлик ва липид алмашинуви бузилишларини шаклланишидаги эҳтимолий патогенетик ролини акс эттирадиган фетуин-A даражаси ва тана масса индекси кўрсаткичи ўртасида ижобий корреляция аниқланганлиги бўйича таклифлар академик Ё.Х. Турақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази мувофиқлаштирувчи кенгаши томонидан 2025 йил 25 ноябрда билан тасдиқланган “Эндокрин патологиялар тизимида нормогонадотроп тухумдон етишмовчилиги ва тухумдонлар поликистози синдромининг диагностикаси” номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф академик Ё.Х.Турақулов номидаги РИЭИАТМнинг Фарғона филиали бўйича 06.01.2025 йилдаги 14-сон ҳамда РИЭИАТМнинг Самарқанд филиали бўйича 10.01.2025 йилдаги 26-к-сон буюруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 2 декабрдаги 30/11-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган ёндашув ТПСни эрта аниқлаш ва тузатиш самарадорлигини ошириш, аёллар репродуктив саломатлигини яхшилаш ва касалликнинг оғир шакллари сонини камайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: органокинларни индивидуал мониторинг қилиш тизими ва ТПС ташхиси алгоритмини жорий этиш бедафлик ва асоратли ҳомиладорлик ҳолатларининг камайиши натижасида 10 млн сўм бюджет маблағлари (ТПСнинг оғир шаклларини даволаш йилига ўртача 6–15 миллион сўмни ташкил этса, органокин панели ва амбулатор мониторинг қўлланилганда харажатлар 2–5 миллион сўмгача қисқарди) иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: ТПСда яллиғланиш маркери сифатида САА нинг диагностик аҳамияти чекланганлиги, органокинларни эса эндокрин-метаболик касалликларнинг, жумладан нормал тана массаси индексига эга касаллик фенотипларининг истиқболли диагностик ва прогностик биомаркерлари сифатида аҳамиятли эканлиги асосланганлиги бўйича таклифлар академик Ё.Х. Турақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази мувофиқлаштирувчи кенгаши томонидан 2025 йил 25 ноябрда билан тасдиқланган “Эндокрин патологиялар тизимида нормогонадотроп тухумдон етишмовчилиги ва тухумдонлар поликистози синдромининг диагностикаси” ва “Тана вазни нормал бўлган аёлларда ТПС терапияси” номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф академик Ё.Х.Турақулов номидаги РИЭИАТМнинг Фарғона филиали бўйича 06.01.2025 йилдаги 14-сон ҳамда РИЭИАТМнинг Самарқанд филиали бўйича 10.01.2025 йилдаги 26-к-сон буюруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 2 декабрдаги 30/11-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган ёндашув ТПСни эрта аниқлаш ва тузатиш самарадорлигини ошириш, аёллар репродуктив саломатлигини яхшилаш ва касалликнинг оғир шакллари сонини камайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: органокинларни индивидуал мониторинг қилиш тизими ва ТПС ташхиси алгоритмини жорий этиш бедафлик ва асоратли ҳомиладорлик ҳолатларининг камайиши натижасида 10 млн сўм бюджет маблағлари (ТПСнинг оғир шаклларини даволаш йилига ўртача 6–15 миллион сўмни ташкил этса, органокин панели ва амбулатор мониторинг қўлланилганда харажатлар 2–5 миллион сўмгача қисқарди) иқтисод қилинади.