Турсунова Нодирабегим Файзулло қизининг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон матни
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Лексема ҳамда фраземанинг мустақил тил бирлиги сифатидаги мақоми ва уларнинг лексико-фразеографик талқини”. 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Илмий раҳбар: Умарходжаев Мухтар Ишанходжаевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, DSc.03/2025.27.12.Fil.32.02.
Расмий оппонентлар: Саидхонов Маъмуржон Муҳаммедович, филология фанлари доктори, профессор; Хошимова Дилдора Мадаминовна, филология фанлари доктори, профессор; Бушуй Татяна Анатолевна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади лексик ҳамда фразеологик бирликларининг мустақил тил бирлиги сифатидаги мақомини аниқлаш, уларнинг семантик, функсионал ва структур хусусиятларини таҳлил қилиш ҳамда лексикография ва фразеография амалиётида акс эттирилиш принциплари асосида уларнинг тавсифий ва тизимли талқинини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
лексема ва фраземанинг мустақил номинатив тил бирликлари сифатидаги мақоми комплекс, тизимли ва қиёсий ёндашув асосида асослаб берилган бўлиб, уларнинг семантик, структур, функсионал ҳамда парадигматик хусусиятлари узвий боғлиқликда асослаб берилган;
анъанавий бинар оппозиция (лексема фразема) янгиланган назарий парадигма асосида қайта талқин қилиниб, бу бирликлар ўртасидаги чегаралар қатъий эмаслиги, балки семантик фаоллик, контекстуал боғлиқлик ва вазифасига кўра узлюксиз градация тамойилига асосланиши исботланган;
лексема ва фраземаларнинг лексикографик ҳамда фразеографик манбаларда берилиш тамойиллари структур-семантик, функсионал ва компонент таҳлил асосида тизимлаштирилган ҳамда уларнинг дифференциал ва интеграцион белгиларини ҳисобга олган ҳолда луғатшунослик амалиёти учун такомиллаштирилган назарий мезонлар ишлаб чиқилган;
фразеологик бирликларнинг иккиламчи номинатив бирлик сифатидаги лисоний мақоми марказ – периферия модели асосида ёритилиб, фраземалар семантикасида компонентларнинг тўлиқ ва қисман семантик заифлашув (пучлашиш) даражалари фразеологик тизимнинг ички иерархиясини белгиловчи муҳим омил экани илмий асосланган;
лексикография ва фразеографиянинг тарихий тараққиёти Шарқ ва Ғарб луғатшунослик анъаналари қиёсида таҳлил қилиниб, ўзбек тилининг агглютинатив табиати, феълларнинг шакл ҳосил қилиш имкониятлари ва фраземаларнинг контекстуал хусусиятларини тўлиқ акс эттирувчи замонавий луғат модели назарий жиҳатдан далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Лексема ва фраземанинг мустақил тил бирлиги сифартидаги мақомини аниқлашда ҳамда уларнинг лексикографик, фразеографик таҳлили асосида ишлаб чиқилган методик ва амалий таклифлар:
тил бирликларининг луг'атларда акс этиш тарихий анъанаси ўрганилиб, уларнинг лексикографик тасвири лингвистик таҳлилдан илгари шаклланган амалий ёндашувга таянишини кўрсатиш орқали лексикографиянинг тилшуносликдаги мақоми янги назарий асосда ёритиган Халқ та'лими вазирининг 2023 йил 18 майдаги 156-сон буйруг'и асосида 2023-2024 йилларда бажарилиши назарда тутилган АИ-201704-сонли “Умумтаълим муассасалари битирувчиларининг она тили (ўзбек тили) фани бо'йича малакасини баҳолаш ҳамда 14 та фандан тест тизимини ишлаб чиқиш”) номли фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институтининг 2025-тил 8-август №03-16-09-985-сон маълумотномаси). Натижада, лексема ва фраземаларнинг мақомини аниқловчи мезонлар асосида луғавий бирликларни таснифлаш ва тавсифлаш бўйича тавсифий-мантиқий модел таклиф қилинди ва ажратилган прототипик ва чегаравий фразеологик бирликлар асосида фразеологик луғатлар учун танлов мезонлари ва материал саралаш услублари ишлаб чиқилди.
тадқиқотда ан'анавий бинар оппозиция (лексема фразема) доирасида қараладиган ёндашув янгича назарий асосда такомиллаштирилиб, градиент ва прототипик ёндашувлар асосида қайта ко'риб чиқилди. Бу орқали ушбу бирликлар о'ртасидаги чегаралар қат'ий эмас, балки ма'но даражаси ва функсионал фаолиятга кўра узлюксизлик (градиентлик) тамойилига асосланганлиги исботланди. Ушбу ёндашув илмий-тадқиқот ва таълим соҳаларида янги имкониятларни яратди ва очиб берилган янгиликлар ва илмий натижалардан 2023-2024 йилларда бажарилган И-203-4 рақамли, маданий-маърифий муассасалар номоддий миллий меросни ривожлантириш шўбаси томонидан ўзбек халқининг бой миллий тил анъаналари, номоддий маданий мероси, ижтимоий қадриятларимизнинг миллатлараро муносабатларни йўлга қўйиш ва алоқаларни мустаҳкамлаш борасида тузилган “Мамлакатимизда миллатлараро муносабатларни янада ривожлантириш ва уйг'унлаштириш” номли фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2025-йил 8-август №02-15-06-918-сон маълумотномаси). Натижада, илмий хулосаларнинг қўлланилиши, шунингдек, фойдаланилган илмий-методик тавсиялар лойиҳа ишланмаларининг такомиллашишига хизмат қилди.
тил тизимининг мустақил бирликлари сифатида лексема ва фраземани назарий асослаш, уларнинг таснифи, семантик-функсионал хусусиятлари ҳамда лексико-фразеографик тавсиф принциплари Германия Федератив Республикасининг Бремен шаҳридаги “А&А Аусбилдунг унд Арбеит Плус ГмбҲ” илмий-тадқиқот ва таълим марказида тайёрланган “Wорлд Лингуистиcс” номли ҳисоботни лингвистик маълумотлар ва аналитик моделлар билан бойитишга хизмат қилди (Cонфирматион оф Имплементатион (Аусбилдунг унд Арбеит Плус ГмбҲ: Германй): 10.08.2025). Диссертацияда жамланган ва тизимлаштирилган лексик ҳамда фразеологик бирликлар мажмуаси, шунингдек, уларнинг таҳлилига доир методологик асослар ҳисоботни дастлабки лингвистик манбалар билан бойитиб, илмий изланиш ва таълим жараёнида қўллаш мумкин бўлган амалий мисоллар ва назарий қарашларни тақдим этди. (профессор Жоҳн Маер имзоси билан).
тадқиқотнинг лексема-лексикографиянинг, фразема-фразеографиянинг обекти мақомида эканлиги ҳақидаги илмий хулослар ва уларнинг назарий ҳамда амалий жиҳатдан далилланиши Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023 йилларда бажарилган ПФ-20191258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” амалий лойиҳанинг тил бирликларнинг тўғри таснифлаш, алоҳида модуллар шаклида ажратиб кўрсатиш ва кўп тилли таржимларда изчил қўллаш жараёнида татбиқ этилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ОЎМТВнинг 2025-йил 20-сентябр № 01/4-4329-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг маълумотлар базасида лексик бирликлар ва фразеологик бирликларнинг алоҳида кўринишда берилиши, таржимада эквивалентлик ва идиоматик мосликни таъминлаган, фойдаланувчилар учун қулай қидирув тизимини яратишда амалий аҳамият касб этган.
диссертациянинг лексикографик ва фразеографик манбаларда лексема ва фраземалрни акс этиши принциплари ва уларнинг мустақил тил бирлиги сифатидаги мақоми, миллий-маданий ва лингвокогнитив хусусиятлари ҳақидаги хулосалари асосида “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси, “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Адабий жараён”, “Таълим ва тараққиёт” радиошиттиришлар ссенарийсини тайёрлашда 2024–2025 йиллар давомида фойдаланилди. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 19-августдаги 05-09-1328-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот хулосалари илмий-назарий аҳамият билан бирга амалий жараёнларда қўлланилиб, оммавий ахборот воситалари мазмунини бойитиш ва илмий ғояларни жамоатчиликка етказишга хизмат қилди.