Махмудова Нилуфархон Равшановнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларида градациянинг парадигматикаси ва синтагматикаси” 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2023.4.DSc/Fil715.
Илмий раҳбар: Шахобитдинова Шохида Хошимовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, DSc.03/2025.27.12.Fil.32.02 .
Расмий оппонентлар: Саидхонов Маъмуржон Муҳаммедович, филология фанлари доктори, профессор; Раупова Лайло Раҳимовна филология фанлари доктори, профессор; Эргашева Гули Исмоилжон қизи, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида градациянинг синтагматик ва парадигматик хусусиятларини аниқлаш ва уларни прагматик, лингвокултурологик ҳамда таржима жараёнидаги ўрни ва намоён бўлиш хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
градацияни ташкил этувчи бирликлар лексик даражада даражаланиш синонимлари, интенсификаторлар ва кучайтирувчи бирликлар, морфологик даражада сифатларнинг даража шакллари ва аффиксал интенсивлик воситалари, синтактик даражада паралел конструкциялар, такрорлашлар ва босқичма-босқич кучайтириш моделлар, фразеологик даражада эса барқарор бирикмалар, идиоматик воситалар ва халқ мақолларида ифодаланган кучайтириш бирликлари сифатида ажратиб кўрсатилиб, уларнинг парадигматик танлов ва синтагматик боғланиш механизмлари тизимлаштирилган, шу асосда градациянинг меъёрий ва субмеъёрий кўринишлари учун градациянинг меъёрий адабий қатламдаги кучайтириш воситалари ҳамда субмеъёрий жаргон, арго, вулгаризм ва коллоквиал қатламдаги кучайтирувчиларни фарқлашга имкон берувчи назарий мезонлар ишлаб чиқилган;
умумлингвистик қонуниятлар сифатида даражаланишнинг изчиллиги, кучайтириш ва пасайтириш механизмлари, семантик параллелизм ҳамда парадигматик ва синтагматик боғланишлар, миллий хусусиятлар нуқтайи назаридан эса ўзбек тилида градация фолклорий кодлар, мақоллар, рамзий ифодалар ва тасвирий образлар орқали, инглиз тилида метафорик шакллар, публицистик услубий воситалар, бадиий стилистик параллелизмлар ва риторик кучайтирувчилар асосида воқеланиши аниқланган;
градация ҳодисасининг замонавий коммуникатив муҳитдаги воқеланиши мултимодал ёндашув асосида тадқиқ қилиниб лингвистик қатламдаги даражаланиш бирликлари, акустик қатламдаги интонацион воситалар, визуал қатламдаги ифодавий элементлар – график белгилар, шрифт ўзгаришлари ва типографик кучайтирувчилар ўзаро уйғунликда кўриб чиқилиб, градациянинг матнни идрок этишдаги когнитив самарадорлиги исботланган, градация нутқнинг эмоционал-экспрессив кучини оширувчи, семантик ва прагматик таъсирчанликни кучайтирувчи муҳим лингвопоетик механизм сифатида асослаб берилган;
инглиз ва ўзбек тиллари бадиий ҳамда публицистик дискурсида градация воситаларининг эстетик ва экспрессив хусусиятлари очиб берилган: персонажларнинг нутқий портретини шакллантиришда градациянинг роли, муаллифлик бирликлари орқали лингвокултурологик ўзликни ифодалаш имкониятлари, киноя ва эмоционал бўёқдорликни кучайтиришдаги функсионал аҳамияти далилланган, таржима жараёнида градация бирликларини эквивалент, аналог ва адекват вариантларда ифодалашдаги мураккабликлар тизимлаштирилган, лингвокултурологик эквилибр тамойили ишлаб чиқилган, бу тамойил миллий-маданий мувозанатни таъминлаш имконини бериши асосланган ҳамда градация бирликларини таржимада миллий хусусиятни сақлаган ҳолда бериш парадигматик, синтагматик, лексик-семантик, грамматик ва прагматик механизмлари далилланган;
бадиий ва публицистик матнларда градация бирликларининг динамик хусусиятлари, жумладан стилистик интенсивлик ва коммуникатив йўналтириш имкониятлари, градациянинг нутқда кучайтирувчи ва баҳоловчи функсияларини амалга оширишда қўлланадиган стилистик, дискурсив ва когнитив моделлар аниқланган, улар асосида консептуал моделлаштириш амалга оширилган, шу орқали градация воситаларининг матннинг эстетик ранг-баранглигини таъминлаш, экспрессив бўёқдорлигини кучайтириш, муаллифлик индивидуаллигини ифодалаш ҳамда ўқувчи ёки тингловчи онгида кучли эмоционал резонанс ва психологик таъсир уйғотишдаги роли асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
градацияга бевосита алоқадор бўлган масалалар борасидаги илмий адабиётлар таҳлил қилиниб, градациянинг универсал ва миллий-маданий хусусиятлари, унинг лингвистик ифода воситалари, уларга хос структур, семантик, услубий хусусиятлар инглиз, ўзбек ва бошқа тиллар материаллари асосида далилланган, лисоний градациянинг эксплицит ва имплицит ифода воситалари ҳақидаги билим ва кўникмаларни шакллантириш ҳамда олий таълимда жаҳон андозалари даражасидаги илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш жараёнини такомиллаштириш ва халқаролаштириш мақсадида яратилган монография, дарслик, ўқув қўлланмалари, илмий рисола, мақола, тезислар ёзишда янги ёндашувлар сифатида тадқиқот ишидаги илмий хулосалардан Европа Иттифоқи томонидан Эрасмус + дастурининг 2016-2018-йилларга мўлжалланган 561624-ЭПП-1-2015-Буюк Британия- ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС+СВНЕ ИМЕП: "Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш номли инновацион амалиёт тадқиқотлари лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллари институтининг 2023-йил 28-декабрдаги 1401/02-сонли маълумотномаси). Натижада лисоний градациянинг эксплицит ва имплицит ифода воситалари ҳақидаги билим ва кўникмаларни шакллантирилган;
лисоний градациянинг ўзбек ва инглиз миллий асарлари таржималарида бадиий матнларда ишлатилишида кучайтириш, жонлантириш ва кичайишнинг орни, уларнинг услубий хусусиятлари ва миллий матнларнинг халқ мақоллари, турғун ўхшатишлар, метафоралар ҳамда нутқий этикетларнинг энг муҳим лингвомаданий бирликлар эканлиги ҳақида илмий қарашлар ҳақидаги маълумотлардан О'збекистон Миллий телерадиокомпанияси "Озбекистон" телерадиоканали" ДМ "Маданий-ма'рифий ва бадиий эшиттиришлар" муҳарририяти томонидан тайёрланган "Та'лим ва тараққиёт", "Миллат ва ма"навият", "Адабий жараён", "Жаҳон адабиёти" номли эшиттиришларида (2023-йил ноябр ва декабр ойлари) фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2023-йил 20-декабрдаги 04-36-1935-сонли маълумотномаси).Натижада лисоний градациянинг парадигматик ва синтагматик муносабатлари бадиий матнлар воситасида ифодаланган консептлар миллий-маданий асарлар таржималарида ўзбек ва инглиз тилларида мавжудликни тасдиқлаш мазмунидаги матнларда намоён болишини аниқланган ва кўрсатувларнинг илмий савияси ошган;
лисоний градациянинг парадигматик ва синтагматик муносабатлари бадиий матнлар воситасида ифодаланган консептлар миллий-маданий асарлар таржималарида ўзбек ва инглиз тилларида, асосан, тавсифий характердаги, шунингдек, шахснинг муайян руҳий ҳолати ифодаланган ва мавжудликни тасдиқлаш мазмунидаги матнларда намоён болишини аниқлаш каби масалаларга доир илмий натижалари ва материалларидан Андижон давлат университетида 2022-2023-йилларда бажарилган "№ ИЛ-402104213 – О'збек тилида электрон лингвистик энциклопедик луғат ишлаб чиқиш" давлат инновацион-тадқиқот дастурлари доирасидаги лойиҳада фойдаланилган. Шахснинг муайян руҳий ҳолати ифодаланган ва мавжудликни тасдиқлаш мазмунидаги матнларда намоён болиши аниқланган (Андижон давлат университетининг 2023-йил 25-декабрдаги 39-01-2822-сонли маълумотномаси). Натижада миллий муҳим лингвомаданий бирликлар ҳақидаги илмий қарашлар инглиз ва ўзбек тилларидаги матнларни таҳлили асосида бойитилган;
инглиз ва ўзбек миллий асарлари таржималарида градасиянинг бадиий матнлар яратилишида турли градация воситаларининг ўрнига доир материаллари ва натижаларидан миллий маданий матнларнинг лисоний градасия ифодалашдаги ўзига хослигига оид қарашлар шаклланишида Андижон давлат университетида 2017-2020-йилларда бажарилган "ОТ-Ф1-18 Оммавий лисоний маданиятни шаклантириш методлари ва методологиясини ишлаб чиқиш" давлат фундаментал-тадқиқот дастурлари доирасидаги лойиҳада фойдаланилган (Андижон давлат университетининг 2023-йил 25-декабрдаги 39-01-2821-сонли маълумотномаси). Натижада парадигматик ва синтагматик муносабатларда градасиянинг ўрни тадқиқи турли лисоний бирликлар мисолида амалга оширилган таҳлиллар билан бойитилган;
диссертация материаллари ва натижаларидан, хусусан, инглиз ва ўзбек тилларида градасиянинг парадигмаси ва синтагматикасининг ўзаро асосларини ўрганиш орқали ҳар иккала тилда фдунксионал семантиc майдон орқали ҳозирги кунда ҳам ушбу консепсиянинг сатҳлараро бойитишда янги мазмунда градасиянинг фразеологик бирликларининг луғатларда талқин этилиши ҳамда нутқ сатҳини бойитишини мисоллар ёрдамида далиллаш, тилларинг градасиянинг парадигматик тенденциясини аниқлаш каби масалалар ечимидан "Энглиш фор спеcифиc пурпосес" дарслигида фойдаланилган (Андижон давлат чет тиллари институтининг 2024-йил 30-октябрдаги 39-02-1291-сонли маълумотномаси). Натижада талабаларнинг таржима жараёнидаги қийинчиликлари бартараф этилишини ва нутқдаги коммуникацион самарадорлигини сезиларли ортишига эришилди.