Қозоқбоева Дилфузахон Илхомжон қизининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Болалар нутқининг гендер ва психолингвистик хусусиятлари тадқиқи (инглиз ва ўзбек тиллари мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.DSc/Fil1064.
Илмий раҳбар: Тошбоева Барнохон Одилжоновна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, DSc.03/2025.27.12.Fil.32.02.
Расмий оппонентлар: Саидхонов Маъмиржон Мухаммедович, филология фанлари доктори, профессор; Жафаров Ботиржон Саттарович, филология фанлари доктори, профессор; Мамажонов Муҳаммаджон Юсубжонович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек болалар нутқидаги гендерга оид психолингвистик хусусиятларни қиёсий жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек болалар нутқидаги психолингвистик ҳамда гендерга оид хусусиятлар илк бор тизимли ва комплекс тарзда фонетик-фонологик, просодик-интонацион, лексик-семантик, морфологик-синтактик, прагматик ҳамда социолингвистик-дискурсив даражалар, ёш кесими, шунингдек оила, таълим ва онлайн/рақамли муҳит каби коммуникатив вазиятлар ҳамда фонетик-просодик, лексик, морфосинтактик, прагматик ва социолингвистик индикаторлар кесимида қиёсий ёндашув асосида далилланган;
инглиз ва ўзбек тилидаги гендер бирликлар (-жон, -хон, ҳурмат воситалари, қариндошлик атамалари) ва гендер стереотиплари (қизларда ранг-кийим, безак, ўғил болаларда техника-транспорт) тизимли равишда фонетик-интонацион фарқлар (қизларда аниқ артикуляция ва хилма-хил интонация, ўғил болаларда юқори интенсивлик ва буйруқ оҳанги) илмий асосланган ҳамда тематик таснифи ишлаб чиқилган;
инглиз ва ўзбек болалари нутқидаги гендерга оид ва психолингвистик хусусиятлар комплекс ўрганиш асосида мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар нутқидаги 1–3 ёш: қизларда эркалаш–кичрайтириш ва эмоционал лексика эрта ва фаол; ўғил болаларда ономатопея ва ҳаракат феъллари устун; 3–7 ёш: қизларда илтимос/ҳамкорлик актлари ва сўроқ гап қурилмалари; ўғил болаларда буйруқ-ҳазил-рақобат актлари; 7–11 ёш: қизларда тавсифловчи сифатлар, ранг–кийим, боғловчилар; ўғил болаларда техника-транспорт-спорт лексикаси ва рақобат рамзлари; просодия (қизларда хилма-хил, юмшоқ; ўғил болаларда жарангдор, қисқа) ва гендер фарқлар асосланган;
инглиз ва ўзбек тиллари мисолида болалар нутқидаги гендер хосланишларнинг қиёсий таҳлили амалга оширилиб, икки тилдаги гендер хосланишларнинг типологик жиҳатлари, ўхшаш томонлари: отлар феъллардан эрта; ономатопеялар эрта; эмоционал лексика эрта; абстракт тушунчалар кечроқ; ва фарқли томонлари: ўзбек тили (агглутинатив): ҳурмат/мурожаатнинг морфологик бойлиги, эркалаш–кичирайтириш қўшимчалари, кенг қариндошлик тизими; инглиз тили (аналитик): модал/аналитик қурималарни эрта ўзлаштириш (Иъм, донът, cан, wанна, гонна), ҳурмат ва илтимосни ифодаловчи бирликларда юқори частотани қўллаш қонуниятлари аниқланган;
тадқиқот натижаларига асосланиб, ўзбек тилшунослигида илк бор болалар нутқининг психолингвистик ва гендер аспектда тадқиқ этишнинг илмий-амалий асослари: а) қиёсий индикаторлар чек-листи; б) аннотация–теглаш схемаси; c) лексик–семантик тасниф ва қиёсий луғат ядроси; д) диагностик мезонлар; ф) таржимашунослик принциплари: гендер маркерларининг прагматик эквивалентлари (-жон/-хон – деар/сwеетие; мулойимлик стратегияларини сақлаш); г) амалий методологик тавсиялар ишлаб чиқилган ва статистик жиҳатдан асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Болалар нутқининг психолингвистик ва гендер хусусиятларини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўзбек ва инглиз болаларининг гендерга оид нутқи психолингвистик нуқтайи назардан илк бор тизимли таҳлиллар ҳақидаги хулосаларга асосланиб, ўзбек тилидаги гендерга оид лингвистик бирликлар ҳамда стереотипларни акс эттирувчи тил бирликлари системали равишда тадқиқ этилиб, уларнинг болалар нутқидаги намоён бўлиш хусусиятларининг тематик таснифи ишлаб чиқиш ва таҳлил қилиш, бундай бирликларни автоматик таржима тизимларида адекват узатиш стратегияларини ишлаб чиқишга доир хулосалардан Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2022-2024-йилларда бажарилган ИЛ-402104209 “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле Транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” номли лойиҳа доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2025-йил 27-августдаги 01/4-3788-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек ва инглиз тиллари мисолида болалар нутқидаги гендер хосланишларнинг қиёсий таҳлили амалга оширилиб, икки тилдаги гендер хосланишларнинг типологик жиҳатлари, ўхшаш ва фарқли томонларига асосланган ҳолда лекисик-семантик маълумотлар базаси кенгайтирилди. Бу эса ўзбек тилининг морфологик анализатори ва таржима алгоритмларининг аниқлигини оширишга олиб келди;
инглиз ва ўзбек тиллари мисолида олиб борилган болалар нутқидаги гендер хосланишларнинг қиёсий таҳлили асосида исм танловидаги гендер стратегияларини ўрганиш, бу материаллар асосида мобил иловада фойдаланувчи танловига мос гендер балансли исм тавсиялари, коннотатив таснифлар, эҳтимолий мулоқот контекстларига мос таклифларни ишлаб чиқиш имкониятига доир хулосалардан Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2022-2023-йилларда бажарилган ИЛ-21091506 “Ўзбек исмларининг изоҳли имло луғати ва мобил иловасини яратиш” номли лойиҳа доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2025-йил 27-августдаги 01/4-3789-сон маълумотномаси). Натижада, семантик маълумотлар базаси кенгайтирилди, у орқали ўзбек исмларининг морфо-семантик тузилиши, тарихий қатламлари, фонетик вариантлари, ва нутқдаги контекстуал юкламаси аниқланди. Бу эса луғат таҳрири, мобил илованинг алгоритмик структураси ва фойдаланувчи интерфейсида интерактив тавсиялар яратиш имконини берди;
инглиз ва ўзбек болалари нутқидаги гендерга оид психолингвистик хусусиятларни комплекс ўрганилганлиги, мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар нутқидаги 1–3 ёш ҳамда қизларда эркалаш–кичрайтириш ва эмоционал лексика эрта ва фаоллиги, ўғил болаларда ономатопея ва ҳаракат феъллари устунлиги, 3–7 ёш: қизларда илтимос/ҳамкорлик актлари ва сўроқб гап қурилмалари ва ўғил болаларда буйруқ–ҳазил–рақобат актлари, 7–11 ёш: қизларда тавсифловчи сифатлар, ранг–кийим, боғловчилар; ўғил болаларда техника–транспорт–спорт лексикаси ва рақобат рамзлари; просодия (қизларда хилма-хил, юмшоқ; ўғил болаларда жарангдор, қисқа) гендер фарқларни кўрсатиб берилиши хусусидаги хулосалардан 2025-йил июл ва август ойларида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси Ўзбекистон телерадиоканали томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият”, “Адабий жараён”, “Жаҳон адабиёти” номли эшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 3-сентябрдаги 05-09-1391-сон маълумотномаси). Натижада, эшиттиришларнинг илмий савияси ортган ҳамда инглиз ва ўзбек болалари нутқининг гендер ва психолингвистик хусусиятлари бўйича тўпланган материаллар, қўйилган муаммоларни тадқиқ этиш орқали чиқарилган хулосалар ўзбек тилшунослиги учун янги илмий-назарий маълумотлар бериши манба сифатида хизмат қилиши таъминлаган;
инглиз ва ўзбек болалар нутқидаги психолингвистик ва гендерга оид ҳолатлар илк бор тизимли (даражалар: фонетик–фонологик; просодик–интонацион; лексик–семантик; морфологик–синтактик; прагматик; социолингвистик–дискурсив; ёш кесими; вазиятлар: оила; таълим муҳити; онлайн/рақамли муҳит); индикаторлар: фонетик–просодик; лексик; морфосинтаксис; прагматик; социолингвистик) равишда берилган қиёсий таҳлили асосидаги хулосалардан инновацион лойиҳаси асосида таълим тизими жараёнини мустаҳкамлаш мақсадида ёритилган услубий қўлланмалар ишлаб чиқишда янги ёндашувлар сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 10-сентябрдаги 01-06/996-сон маълумотномаси). Натижада, услубий қўлланмаларнинг илмий савияси ортган ҳамда инглиз ва ўзбек болалари нутқининг гендер ва психолингвистик хусусиятлари бўйича тўпланган материаллар, қўйилган муаммоларни тадқиқ этиш орқали чиқарилган хулосалар ўзбек тилшунослиги учун янги илмий-назарий маълумотлар бериши манба сифатида хизмат қилиши таъминлаган;
инглиз ва ўзбек тиллари мисолида болалар нутқидаги гендер хосланишларнинг қиёсий таҳлили амалга оширилиб, икки тилдаги гендер хосланишламинг типологик жиҳатлари, ўхшаш томонлари: отлар феъллардан эрта; ономатопеялар эрта; эмоционал лексика эрта; абстракт тушунчалар кечроқ; ва фарқли томонлари: ўзбек тили (агглутинатив): ҳурмат/мурожаатнинг морфологик бойлиги, эркалаш-кичирайтириш қўшимчалари, кенг қариндошлик тизими; инглиз тили (аналитик): модал/аналитик конструксияларни эрта ўзлаштириш, ҳурмат ва илтимосни ифодаловчи бирликларнинг юқори частотаси аниқланган хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Оил ава хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги “Оил ава гендер” илмий-тадқиқот институтининг 2025-йилга мўлжалланган иш режасининг ИИИ бўлим “Гендер тенгликни таъминлашга оид турли стреотипларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот материалларини тайёрлаш” тўғрисидаги 25-банд ижросини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Оил ава хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги “Оил ава гендер” илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 14-октябрдаги 01-09/2851-сон маълумотномаси). Натижада, иккала тил типологиясининг болалар нутқи ривожланишига таъсирини аниқ кўрсатиб берилган ҳамда тил типологияси ва когнитив ривожланиш ўртасидаги боғлиқлиги очиб берилган.