Мирзаева Гўзал Қобулжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек ва турк тилларидаги товуш ўзгаришларининг нейролингвистик хусусиятлари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil3526.
Илмий раҳбар: Холманова Зулхумор Турдиевна филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.41.01.
Расмий оппонентлар: Собиров Абдулҳай Шукурович, филология фанлари доктори, профессор; Бобокалонов Рамазон Ражабович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва турк тилларидаги товуш ўзгаришларининг мия
функсияларига алоқадор белгиларини умумий фонетик қонуниятлар ва тил ўзлаштириш  омиллари негизида асослашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги
ўзбек ва турк тилларидаги товуш ўзгаришларининг мия фаолияти билан алоқадорлиги Луриянинг функсионал тизим назарияси, Левелтнинг нутқ яратиш модели ҳамда генератив фонология тамойиллари асосида илк бор нейролингвистик аспектда далилланган ва товуш ўзгаришлари фонологик кодлаш ва артикуляцион-мотор реализация босқичлари интеграциясида юзага келувчи жараён сифатида илмий асосланган;
ўзбек тилшунослигида илк бор товуш ўзгаришларининг нейролингвистик хусусиятларига қиёсий аспектда ёндашилиб, ўзбек ва турк тилларининг фонетик тизими, меъёрий товуш ўзгаришлари, умумгенетик, этник, экстралингвистик, интралингвистик, ментал омиллар билан белгиланувчи ўхшаш ҳамда фарқли белгилари очиб берилган;
афазияга чалинган ўзбек ва турк беморлари нутқидаги товуш ўзгаришларининг нейролингвистик асослари аниқланган,  нормал ва анормал товуш ўзгаришларининг муносабати таҳлил қилиниб, умумий ва фарқли белгиларининг консептуал таҳлили амалга оширилган.
ўзбек ва турк болалар нутқидаги нормал ва анормал товуш ўзгаришларининг нейролингвистик белгилари  ажратилиб, физиологик-неврологик омиллари аниқланган. 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Ўзбек ва турк тилларидаги фонетик ўзгаришларнинг нейролингвистик хусусиятлари бўйича олинган натижалар асосида:
ўзбек ва турк тилларидаги товуш ўзгаришларининг мия фаолияти билан алоқадорлиги Луриянинг функсионал тизим назарияси, Левелтнинг нутқ яратиш модели ҳамда генератив фонология тамойиллари асосида илк бор нейролингвистик аспектда далилланган ва товуш ўзгаришлари фонологик кодлаш ва артикуляцион-мотор реализация босқичлари интеграциясида юзага келувчи жараён сифатида илмий асосланган таҳлиллардан, товуш ўзгаришларининг нутққа таъсир этувчи кўринишларини аниқлаш, соғлом инсоннинг ва афазияга чалинган беморларнинг ва нутқий фаолиятига оид хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 22020–2023-йилларда амалга оширилган АМ-ФЗ-201908172 рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” номли лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 22-февралдаги №04/1-655 сон маълумотномаси). Натижада таълимий корпус маълумотлар базаси тилнинг фонетик сатҳи масалаларини ўзлаштиришга ёрдам берувчи материаллар билан тўлдирилган;
ўзбек тилшунослигида илк бор товуш ўзгаришларининг нейролингвистик хусусиятларига қиёсий аспектда ёндашилиб, ўзбек ва турк тилларининг фонетик тизими, меъёрий, орфоепик, орфоепик-орфографик товуш ўзгаришлари, умумгенетик, этник, экстралингвистик, интралингвистик, ментал омиллар билан белгиланувчи ўхшаш ҳамда фарқли белгилари очиб берилган таҳлиллардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020–2024-йилларда амалга оширилган №ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 11-февралдаги №04/1-522 сон маълумотномаси). Натижада дастурнинг лингвистик таъминоти ўзбек ва турк тилларидаги меъёрий товуш ўзгаришларининг нейролингвистик тавсифига доир маълумотлар билан бойитилган;
афазияга чалинган ўзбек ва турк беморлари нутқидаги товуш ўзгаришларининг нейролингвистик асослари аниқланган,  нормал ва анормал товуш ўзгаришларининг муносабати таҳлил қилиниб, умумий ва фарқли белгиларининг консептуал таҳлили амалга оширилган ўринлардан, ўзбек ва турк тилшунослигидаги товуш ўзгаришларининг ўрганилиш тарихи, фонетик ва фонологик ҳодисаларни нейролингвистик жараён сифатида тадқиқ этиш, товуш ўзгаришларининг нейролингвистик омилларини аниқлаш борасидаги хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020–2024-йилларда амалга оширилган №ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 11-февралдаги №04/1-522сон маълумотномаси). Натижада моргологик таҳлиллардаги  ўзбек ва турк тиллари товуш ўзгаришлари билан  боғлиқ муаммолар борасида аниқ хулосалар берилган.
ўзбек ва турк болалар нутқидаги нормал ва анормал товуш ўзгаришларининг нейролингвистик белгилари  ажратилиб, физиологик-неврологик омиллари аниқланган таҳлиллардан, ўзбек ва турк тилшунослигидаги товуш ўзгаришларининг илмий талқинига оид назарий хулосалардан “Ўзбекистон” телерадиоканали” давлат муассасаси “Ўзбекистон тарихи”, “Тарих тилга кирганда” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 24-декабрдаги 01-44-550 сон маълумотномаси). Натижада кўрсатув ссенарийларининг мазмуни туркий тиллар фонетикасининг нейролингвистик хусусиятларига оид маълумотлар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish