Холмўминова Маҳлиё Равшан қизининг
филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мустақиллик даври ўзбек шеъриятида Ватан консептини ифодаловчи лингвистик воситалар” 
10.00.01 – Ўзбек тили 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Fil4963
Илмий раҳбар: Курбанова Муҳаббат Матякубовна, филология фанлари доктори, профессо
Диссертация бажарилган муассаса: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.01.12.
Расмий оппонентлар:   филология фанлари доктори, профессор Раупова Лайло Раҳимовна; филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Сайидирахимова Насиба Сайидмахамадовна.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.                                                                      
   Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади мустақиллик даври ўзбек шеъриятида (Рауф Парфи, Абдулла
Орипов, Эркин Воҳидов, Муҳаммад Юсуф) Ватан консептини миллий-маданий тушунча сифатида кўрсатиб бериш ҳамда ушбу тушунчани ифодаловчи лексик бирликларнинг ўзига хос хусусийатларини таҳлил этишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
       мустақиллик даври ўзбек шеъриятида Рауф Парфи, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов ва Муҳаммад Юсуф шеърий асарларидаги Ватан консептини ифодаловчи лексемалар ва уларнинг луғавий-мавзуий гуруҳ (ЛМГ)лари аниқланган;
      ушбу давр шеъриятида Ватан консептини ифодалаш учун қўлланилган лисоний бирликларнинг лингвомаданий хусусиятлари, яъни бу бирликларнинг “маданий сема”лари очиб берилган;
      мустақиллик даври ўзбек шеъриятида Ватан  консептини ифодаловчи аллитерация, ассонанс, товуш ўзгариши каби фонетик-фонологик, шунингдек, синонимия, кўп маънолилик, антонимия, такрор, оксюморон сингари лексик-семантик воситаларнинг Ватан образини яратиши, ҳиссий-эмоционал таъсирни кучайтириши, миллий идентитетни ва рамзий маъноларни ифодалаши асосланган;
      тадқиқ этилаётган давр шеъриятида Ватан  консепти билан боғлиқ морфологик-синтактик воситалар – градация, параллелизм, риторик сўроқ гап, инверсиянинг поетик хусусийатлари таҳлил қилиниб, уларнинг Ватан тушунчасига нисбатан субектив муносабатни ифодалаши, Ватан образининг аксиологик моҳиятини юзага чиқариши каби вазифалари  мисоллар ёрдамида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
консепт тушунчасининг тилшуносликнинг замонавий йўналишлари билан боғлиқлиги ҳамда консептлар тизимида Ватан консептининг ўрни ўрганилиши, консепт тушунчаси, Ватан консептининг миллий-маданий асосга эга эканлигининг аниқланиши, Ватан консептини фонетик-фонологик, лексик-семантик, грамматик воситалар орқали ифодаланиши билан боғлиқ таҳлиллар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академийаси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан амалга оширилган ФА-А1-Г007 “Қорақалпоқ нақл ва мақоллари лингвистик тадқиқот обекти сифатида” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилди. Натижада лойиҳа илмий-назарий жиҳатдан сезиларли даражада бойиди;
консепт тушунчасининг жаҳон тилшунослигида ўрганилиши, унинг тил тизимидаги таъсири ҳамда илмий-амалий аҳамийати, консепт тушунчасининг лингвокултурологийа, когнитив лингвистика ва социолингвистика каби йўналишлардаги ўрнининг таҳлил қилиниши, Ватан консептининг реалийалар билан бўглиқлиги, лингвокултурологийа соҳасида унинг реалийа сифатида ўрганилишига алоҳида урғу берилиши, Ватан консептининг шеърий матнлар таркибида турли хил миллий-маданий тушунчалар орқали ифодаланиши, Ватан консепти бадиий матн таркибида лингвокултуремалар билан ифодаланганда тил бирликлари орқали услубий шаклланишининг ўрганилиши билан боғлиқ хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академийаси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан амалга оширилган ФА-Ф1-Г003 “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз йасалиши” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган. Натижада  тилнинг амалий жиҳатдан маданий хусусиятга эгалиги асосланди;
Тадқиқотда илгари сурилган консепт тушунчаси, Ватан консепти, Ватан консептининг миллий-маданий хусусиятлари, уларнинг топоним, флора, гастрономик номлар каби бир қатор лингвомаданий бирликлар орқали ифодаланиши, Ватан консептининг реалиялар билан боғлиқлиги, Ватан консептининг фонетик-фонологик, лексик семантик ва грамматик-синтактик воситалар орқали ифодаланишига оид илмий хулосалардан “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканали ижодкорлари “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Ибтидо” кўрсатувида  маълумот сифатида фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish