Отемисов Шарапат Жангабаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аграр тармоқда кунжут етиштиришнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)”, 08.00.04 - “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Iqt4660.
Илмий раҳбар: Сауханов Жанибек Казиeвич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.I.04.12.
Расмий оппонентлар: Салаев Санъатбек Камилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Алиев Яшнаржон Эгамбердиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон Республикасида аграр тармоқда кунжут етиштиришнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “кунжут етиштириш стратегия модели” тушунчасининг иқтисодий мазмуни модель таркибига “кутилган фойда–хавф (CВаР/суғурта)–бозор нархи сценарийлари” асосида қарор қабул қилиш блоки ҳамда ресурс чекловлари (сув лимити, техника вақти, кредит қуввати)ни инобатга олган динамик оптималлаштириш мезонларини киритиш орқали такомиллаштирилган;
кунжут етиштиришнинг замонавий илғор амалиётига кўра суғориш технологиясини қўллаш йўналишида ҳосилдорлик (H = +30–40%), сертификатлаш тизимини такомиллаштириш йўналишида экспорт нархи (EN = +15–35%), қайта ишлашни кенгайтириш йўналишида қўшилган қиймат (QQ = 3–5 марта)ни ошириш имкон чегаралари асосланган;
кунжут етиштириш, уни қайта ишлаш ва экспорт қилиш ҳолатларида самарадорликнинг ўзгариб бориши хом кунжут экспорти (A сценарий), ўртача қайта ишланган маҳсулот экспорти (B сценарий), чуқур қайта ишланган маҳсулот (D сценарий) га кўра олинадиган даромадлар ўзгаришини баҳолаш орқали қиймат занжирини “хом уруғ - тозаланган уруғ - ёғ - таҳини - премиум маҳсулотлар” йўналишида чуқурлаштириш таклифи асосланган;
Қорақалпоғистон Республикасида мавжуд тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда кўп вариантли эконометрик моделлар ёрдамида кунжут етиштириш самарадорлигини ифодаловчи асосий кўрсаткичларнинг 2025-2030 йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қорақалпоғистон Республикасида аграр тармоқда кунжут етиштиришнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “кунжут етиштириш стратегия модели” тушунчасининг иқтисодий мазмунини модель таркибига “кутилган фойда–хавф (CВаР/суғурта)–бозор нархи сценарийлари” асосида қарор қабул қилиш блоки ҳамда ресурс чекловлари (сув лимити, техника вақти, кредит қуввати)ни инобатга олган динамик оптималлаштириш мезонларини киритиш орқали такомиллаштириш билан боғлиқ назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Бизнес математика” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 14 апрель, 136-сон буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда модель таркибига қарор қабул қилиш блоки ҳамда динамик оптималлаштириш мезонларини киритиш орқали такомиллаштирилган “кунжут етиштириш стратегия модели” тушунчаси бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
кунжут етиштиришнинг замонавий илғор амалиётига кўра суғориш технологиясини қўллаш йўналишида ҳосилдорлик (H = +30–40%), сертификатлаш тизимини такомиллаштириш йўналишида экспорт нархи (EN = +15–35%), қайта ишлашни кенгайтириш йўналишида қўшилган қиймат (QQ = 3–5 марта)ни ошириш имкон чегаралари бўйича таклиф Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 22 декабрдаги 02/02-4940-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида кунжут етиштиришнинг суғориш технологиясини қўллаш, сертификатлаш тизимини такомиллаштириш, қайта ишлашни кенгайтириш йўналишларида қўшилган қийматни ошириш имкони яратилган;
кунжут етиштириш, уни қайта ишлаш ва экспорт қилиш ҳолатларида самарадорликнинг ўзгариб бориши хом кунжут экспорти (A сценарий), ўртача қайта ишланган маҳсулот экспорти (B ssenariy), чуқур қайта ишланган маҳсулот (D сценарий) га кўра олинадиган даромадлар ўзгаришини баҳолаш орқали қиймат занжирини “хом уруғ - тозаланган уруғ - ёғ - таҳини - премиум маҳсулотлар” йўналишида чуқурлаштириш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 22 декабрдаги 02/02-4940-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида кунжут маҳсулотларини 10,8 АҚШ доллари/кг га қадар сотиш имконияти юзага келиши орқали даромад 65,9 млн. АҚШ долларига етиши, импорт кунжутни қайта ишлаш орқали экспортдан 3,35 АҚШ доллари/кг соф фойда олиб, 250 кишилик доимий иш ўрни яратиш мумкинлиги асосланган;
Қорақалпоғистон Республикасида мавжуд тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда кўп вариантли эконометрик моделлар ёрдамида ишлаб чиқилган кунжут етиштириш самарадорлигини ифодаловчи асосий кўрсаткичларнинг 2025-2030 йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 22 декабрдаги 02/02-4940 сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудда йиллик 20-30 млн АҚШ атрофида қўшимча соф фойда, 4-5 йил ичида инвестиция қайтиши, минглаб янги иш ўринлари, сув ва ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ва экспорт потенциалининг сезиларли ошиши каби муҳим ижтимоий-иқтисодий натижаларга эришиши аниқланган.