Sayt test rejimida ishlamoqda

Шахриддинова Лайло Нурхоновнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўрта ёшли аёлларнинг функционал ҳолатини эътиборга олган ҳолда ўтказиладиган соғломлаштирувчи машғулотларни оптималлаштириш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Ped156.

Илмий раҳбар: Усмонходжаев Талъат Саидович, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.27.06.2017.Ped.28.01.

Расмий оппонентлар: Кошбахтиев Ильдар Ахмедович, педагогика фанлари доктори, профессор; Рахимов Владимир Шавкатович, педагогика фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ўрта ёшли аёлларнинг функционал ҳолатини эътиборга олган ҳолда ўтказиладиган соғломлаштирувчи машғулотларни оптималлаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

стретчинг машқлари юкламаларининг таъсир қилувчи асосий омиллари (такрорлашлар сони, ташқи юклама, дам олиш оралиғи узоқлиги, машқ бажариш шиддати, машқлар сони, мажмуа мазмуни, иродавий куч беришлар, бўғимлардаги ҳаракатлар амплитудаси) аниқланган;

турли хил стретчинг машқларидан фойдаланиш асосида ўрта ёшдаги аёлларнинг жисмоний тайёргарлигини баҳолашнинг меъёрий кўрсаткичлари аниқланган;

ўрта ёшли аёллар билан ўтказиладиган соғломлаштириш машғулотларида стретчинг машғулот юкламаларининг оптимал нисбатлари ишлаб чиқилиб, шуғулланувчи аёлларнинг морфо-функционал ҳолатига ижобий таъсири аниқланган;

ўрта ёшдаги аёллар билан ўтказиладиган соғломлаштириш машғулотларида турли хил (статик чўзилтириш, пассив чўзилтириш, динамик чўзилтириш, баллистик чўзилтириш, фаол изоляцияланган чўзилтириш, проприоцептив асаб-мушакни чўзилтириш, изометрик чўзилтириш) стретчинг машқларини уйғунлаштирган ҳолда қўллаш услубияти такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўрта ёшли аёлларнинг функционал ҳолатини эътиборга олган ҳолда соғломлаштирувчи машғулотларни оптималлаштириш юзасидан ўтказилган тажрибалар асосида:

ўрта ёшли аёлларнинг жисмоний тайёргарлиги ва функционал ҳолатини эътиборга олган ҳолда машғулотлар юкламалари оптималлаштирилиб Навоий шаҳридаги “Навоий-Азот” очиқ акционерлик жамиятига қарашли “Ширин” маданият саройининг соғломлаштириш марказида шуғулланувчи аёлларнинг машғулотлари жараёнида комплекс тарзда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2018 йил 6 декабрдаги 01-07-10-3113-сон маълумот­номаси). Натижада тажриба гуруҳи шуғулланувчи ўрта ёшли аёлларнинг тезлик сифатини 6,6–8,7% га оширишга имкон берган;

соғломлаштирувчи стретчинг машқларни қўллаш методикаси  такомиллаш­тирилиб Навоий шаҳридаги “Навоий-Азот” очиқ акционерлик жамиятига қарашли “Ширин” маданият саройининг соғломлаштириш марказида шуғулланувчи ўрта ёшли аёллар машғулотларида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмо­ний тарбия ва спорт вазирли­гининг 2018 йил 6 декабрдаги 01-07-10-3113-сон маълумотномаси). Натижада ўрта ёшли аёлларнинг куч сифатини 5,2–7,2% га оширишга имкон берган;

ўрта ёшли аёллар организмининг фукционал ҳолатини эътиборга олган ҳолда улар билан ўтказиладиган машғулотларнинг юклама­лари оптимал­лаштирилиб Навоий шаҳридаги “Навоий-Азот” очиқ акционерлик жамиятига қарашли “Ширин” маданият саройининг соғломлаш­тириш марказида ўрта ёшли аёллар билан ўтказиладиган машғулотларда қўлланилган (Ўзбекистон Республи­ка­си Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2018 йил 6 декабрдаги 01-07-10-3113-сон маълумот­номаси). Натижада ўрта ёшли аёлларнинг чаққонлик сифатини 11,5–13,6% га оширишга имкон берган;

турли хил стретчинг машқларидан фойдаланиш асосида ўрта ёшдаги аёлларнинг жисмоний тайёргарлигини баҳолашнинг меъёрий кўрсаткичлари ишлаб чиқилиб, Навоий шаҳридаги “Навоий-Азот” очиқ акционерлик жамиятига қарашли “Ширин” маданият саройининг соғломлаштириш марказида шуғулланувчи ўрта ёшли аёллар машғулотларида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2018 йил 6 декабрдаги 01-07-10-3113-сон маълумотномаси). Натижада ўрта ёшли аёлларнинг буғимлар харакатчан­лиги 10–13% га яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish