Тешаев Завқидди Жаббор ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.  
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли иқтисодиёт шароитида логистика хизматлари самарадорлигини оширишнинг оптималлаштирилган механизмини такомиллаштириш” (Қашқадарё вилояти мисолида)”, 08.00.05 – “Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Iqt6007
Илмий раҳбар: Мухитдинов Шоҳижаҳон Худоёр ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.11.03
Расмий оппонентлар:
Рихсимбоев Одилжон Қобилжанович иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор;
Шукуров Улуғбек Шокирович, иқтисодиёт фанлари  бўйича фалсафа доктори (PhD)
 Етакчи ташкилот: Термиз давлат  университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Рақамли иқтисодиёт шароитида Қашқадарё вилояти логистика хизматлари тизими самарадорлигини оширишга қаратилган оптималлаштирилган механизмларни ишлаб чиқиш ва амалий жиҳатдан асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
етказиб бериш таннархи ва вақти, логистика маржаси, хизмат сифати, ҳудудий қамров ҳамда экологик юкни ифодаловчи индикаторларнинг ижобий ва салбий хусусиятларига кўра мос равишда Н_и∈[0;1]оралиғидаги қийматлари асосида шакллантирилган 4Д ўлчов (В, Қ, С, Э) бўйича логистика корхоналарини рақамли сегментлаш ва мос стратегияларни ишлаб чиқиш таклифи илмий асосланган;
транспорт-логистика хизматларида ГПС маълумотлари асосида юк ташиш вақти, маршрут зичлиги, юклама даражаси ва бекор туриш кўрсаткичларини баҳолаш орқали Қарши – Шаҳрисабз – Ғузор логистика ўқи ҳудудларини ядро ва периферия тоифаларига ажратиш асосида инвестиция ва рақамли ривожлантириш устуворликларини белгилашга қаратилган рақамли баҳолаш амалиётини ривожлантириш таклифи илмий асосланган;
логистика хизматларида даромад келтирувчи автотранспорт воситаларини баҳолашда даромадни капиталлаштириш ва пул оқимларини дисконтлаш усулларини қўллаш орқали олинган баҳолаш натижаларини ўзаро мувофиқлаштириш ҳамда логистика хизматларидан олинадиган барқарор пул оқимларини ҳисобга олган ҳолда якуний бозор қийматини аниқлаштиришга қаратилган баҳолаш услубиятини ишлаб чиқиш таклифи илмий асосланган;
юк ташиш ҳажми динамикаси, автотранспорт воситалари сонидаги ўзгаришлар, инвестиция фаоллиги ҳамда ёқилғи – энергетика тизимидаги инфляция омилларини ҳисобга олган ҳолда 2026-2030-йилларга мўлжалланган Қашқадарё вилоятида транспорт–логистика хизматлари кўрсатишнинг прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли иқтисодиёт шароитида логистика хизматлари самарадорлигини оширишнинг оптималлаштирилган механизмини такомиллаштириш боʻйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
етказиб бериш таннархи ва вақти, логистика маржаси, хизмат сифати, ҳудудий қамров ҳамда экологик юкни ифодаловчи индикаторларнинг ижобий ва салбий хусусиятларига кўра мос равишда Н_и∈[0;1]оралиғидаги қийматлари асосида шакллантирилган 4Д ўлчов (В, Қ, С, Э) бўйича логистика корхоналарини рақамли сегментлаш ва мос стратегияларни ишлаб чиқиш таклифи Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2026-йил 18-феврал 18-сон “Вилоятда транспорт – логистика инфратузилмасини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича 2026-2028-йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 18-феврал 05-11/2067-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш натижасида логистика хизматлари самарадорлиги ва сифати ошди, харажатлар оптималлаштирилди ҳамда минтақавий логистика тизимининг рақобатбардошлиги ва барқарор ривожланиш салоҳияти кучайди;
транспорт-логистика хизматларида ГПС маълумотлари асосида юк ташиш вақти, маршрут зичлиги, юклама даражаси ва бекор туриш кўрсаткичларини баҳолаш орқали Қарши – Шаҳрисабз – Ғузор логистика ўқи ҳудудларини ядро ва периферия тоифаларига ажратиш асосида инвестиция ва рақамли ривожлантириш устуворликларини белгилашга қаратилган рақамли баҳолаш амалиётини ривожлантириш таклифи Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2026-йил 18-феврал 18-сон “Вилоятда транспорт – логистика инфратузилмасини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича 2026-2028-йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 18-феврал  05-11/2067-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш натижасида минтақада логистика ва транспорт самарадорлигини бир вақтнинг ўзида баҳолаш, устувор ривожланиш нуқталарини аниқлаш ҳамда ядро ва периферик ҳудудлар учун фарқланган логистика, рақамли ва экологик трансформация стратегияларини ишлаб чиқиш имконияти яратилди;
логистика хизматларида даромад келтирувчи автотранспорт воситаларини баҳолашда даромадни капиталлаштириш ва пул оқимларини дисконтлаш усулларини қўллаш орқали олинган баҳолаш натижаларини ўзаро мувофиқлаштириш ҳамда логистика хизматларидан олинадиган барқарор пул оқимларини ҳисобга олган ҳолда якуний бозор қийматини аниқлаштиришга қаратилган баҳолаш услубиятини ишлаб чиқиш таклифи Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2026-йил 18-феврал 18-сон “Вилоятда транспорт – логистика инфратузилмасини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича 2026-2028-йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 18-феврал 05-11/2067-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш натижасида ҳудудлар кесимида рақамли логистика ривожини жадаллаштириш учун дифференциал инвестиция, инфратузилмавий ва бошқарув чораларини белгилаш, шунингдек, вилоятда логистика оқимларини оптимал ҳудудий қайта тақсимлаш имконияти яратилди;
юк ташиш ҳажми динамикаси, автотранспорт воситалари сонидаги ўзгаришлар, инвестиция фаоллиги ҳамда ёқилғи – энергетика тизимидаги инфляция омилларини ҳисобга олган ҳолда 2026-2030-йилларга мўлжалланган Қашқадарё вилоятида транспорт – логистика хизматлари кўрсатишнинг прогноз параметрлари ишлаб чиқилган ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2026-йил 18-феврал 18-сон “Вилоятда транспорт – логистика инфратузилмасини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича 2026-2028-йилларга мўлжалланган чора–тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 18-феврал  05-11/2067-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш натижасида ҳудудий ресурслардан самарали фойдаланиш, логистика ва хизматлар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни кучайтириш, инвестиция қарорларининг аниқлиги ва самарадорлигини ошириш ҳамда Қашқадарё вилоятида хизматлар соҳасининг барқарор ва мувозанатли ривожланишини таъминлашга хизмат қилувчи амалий бошқарув асослари яратилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish