Очилов Боходир Норқуватовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Турли оъсиш кучига эга клон пайвандтагларда истиқболли олма навларини морфо-биологик ва хоъжалик белгиларини баҳолаш (Самарқанд вилояти шароитида)”, 06.01.07 – Мевачилик ва узумчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Qx1785
Илмий раҳбар: Буриев Хасан Чутбаевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик,
узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.08/2025.27.12.Qx.02.02.
Расмий оппонентлар: Эшанкулов Бобомурод Инаятович, қишлоқ хоъжалиги фанлари доктори, профессор; Абдикайимов Зайнилабиддин Абдивохидович, қишлоқ хоъжалиги фанлари боъйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Самарқанд вилояти шароитида турли оъсиш кучига эга клон пайвандтаглар ва истиқболли олма навларини танлаш ва уларнинг морфо-биологик ва хоъжалик белгиларини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор истиқболли олма навлари учун пайвандтаг материали сифатида пакана МИХ ва оърта боъйли ММ106 клон пайвандтаглари танланган, уларнинг пархиш маҳсулдорлиги мос ҳолда оъртача 13,4 дона (8,5 дона 1-нав ва 4,6 дона 2-нав) ва 13,1 донагача (7,9 дона 1-нав ва 5,2 дона 2-нав) етиши аниқланган;
пакана МИХ ва ярим пакана ММ106 пайвандтагларини вертикал пархишлаш усулида коъпайтиришда гектарига 87545 (1-нав 60300 дона + 2-нав 27245 дона) ва 88642 дона (1-нав 61322 дона + 2-нав 27320 дона) илдиз олган пархиш новда олиш имконини берувчи озиқлантириш меёри (Н220П110К40) аниқланган;
пакана МИХ ва ярим пакана ММ106 пайвандтагларида Жонатан, Голден Делишес, Старкримсон навлари юқори даражада тутиши (ММ106 да 57935-58675 дона, МИХ да 57254-57622 дона), коъчатлари шохланиши, барг билан яхши қопланиши, тана диаметрининг стандарт оълчамда (≥1,8 см) шаклланиши ва кучли илдиз тизими (3 та ярусли ва 25 тадан кам боълмаган скелет илдизлар) ҳосил қилиши исботланган;
Самарқанд вилояти шароитида олма коъчатларини етиштиришда гектарига Н140П100К70 меёрда озиқлантириш ва Эпллин препарати билан 1,0 г/л сув консентрациясида ишлов бериш 85,5 % дан (59773 дона) ортиқ И нав коъчат олиниши илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Самарқанд вилояти шароитида турли оъсиш кучига эга клон пайвандтаглар ва истиқболли олма навларини танлаш ва уларнинг морфо-биологик ва хоъжалик белгиларини баҳолаш боъйича боъйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
Пастдарғом туманидаги «Ишмуродова Луиза богʻи» фермер хоъжалигида 2 гектар майдонда оърта боъйли ММ106 пайвандтагида олманинг юқори сифатли, экспортбоп ва ҳосилдор Гала ва Пинк леди навларининг ярим пакана коъчатлари интенсив боғ барпо қилишда жорий этилган (Қишлоқ хоъжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хоъжалигида Билим ва Инновациялар миллий марказининг 2025 йил 14 июлдаги 05/06-03-291-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида гектарига 42,5 тонна атрофида сифатли ҳосил етиштириш имконияти яратилган. Шунингдек хоъжаликда ММ106 пайвандтаглари пархиш она коъчатзори 1,0 га майдонда барпо қилинган ва она коъчатзордан гектарига 85 минг дона атрофида стандарт пархиш новда (пайвандтаг) ва уларга Фуджи нави куртакларини пайванд қилишдан 75 минг дона атрофида тайёр стандарт коъчат олиш имконини берган.
Пастдарғом туманидаги «Азизжон беш том меваси» фермер хоъжалигида 2,5 гектар майдонда пакана МИХ пайвандтагида олманинг юқори сифатли, экспортбоп ва ҳосилдор Старкримсон нави пакана коъчатлари асосида интенсив боғни барпо қилишга жорий этилган (Қишлоқ хоъжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хоъжалигида Билим ва Инновациялар миллий марказининг 2025 йил 14 июлдаги 05/06-03-291-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида гектарига 54,5 тонна атрофида сифатли ҳосил етиштириш имконияти яратилган. Шунингдек хоъжаликда пакана МИХ пайвандтаги пархиш она коъчатзорини илмий асосланган меёрда (гектарига Н220П110К40) озиқлантиришда гектарига 90-100 минг дона пайвандтаг материали олиш имконини берган.
Пастдарғом туманидаги «Норкузини лаззатли олмалари» агрофирмасида 4,5 гектар майдонда пакана МИХ пайвандтагида олманинг юқори сифатли, экспортбоп ва ҳосилдор Голден Делишес, Оқсой (қизил) ва Фуджи навларидан интенсив боғ барпо қилишга жорий этилган (Қишлоқ хоъжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хоъжалигида Билим ва Инновациялар миллий марказининг 2025 йил 14 июлдаги 05/06-03-291-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида боғ тоълиқ ҳосилга кирганда майдон бирлигидан 55-60 тоннадан ортиқ экспортбоп ҳосил олиш режалаштирилган.