Атамуратова Миржахан Жуманазаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоқ халқи маънавий ҳаётига тасаввуф таълимоти таъсирининг ижтимоий-фалсафий таҳлили”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Fal484.
Илмий раҳбар: Эмбергенов Ансатбай Палуанович, фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.F.01.07.
Расмий оппонентлар: Холмуминов Жаъфар Муҳаммадиевич, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент, Норов Тожи Омонович, фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тасаввуф таълимотининг қорақалпоқ халқи маънавий ҳаётига таъсирини ижтимоий-фалсафий жиҳатдан таҳлил этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тасаввуф таълимоти биринчи марта қорақалпоқ халқининг маънавий ҳаёти контекстида ижтимоий-фалсафий феномен сифатида талқин этилиб, унинг шахс, жамият ҳамда маданият ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи аксиологик тизим экани асослаб берилган;
қорақалпоқ жамиятида тасаввуфий ахлоқнинг халқ оғзаки ижоди, урф-одатлар ва адабий мерос орқали институционаллашиши этномаданий ўзига хосликни сақлаш ҳамда барқарор ижтимоий хулқ-атвор моделларини шакллантиришнинг муҳим омили экани исботланган;
глобаллашув шароитида тасаввуф меросининг ижтимоий интеграция детерминанти ҳамда конфессиялараро тотувликни мустаҳкамловчи омил сифатидаги ўрни далилланган;
тасаввуфий ахлоқий қадриятларнинг ёшлар ижтимоий субектлигини шакллантиришдаги ресурс салоҳияти ҳамда замонавий ижтимоий-маданий таҳдидларга қарши маънавий иммунитетни таъминлаш механизми сифатидаги роли асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қорақалпоқ халқи маънавий ҳаётига тасаввуф таълимоти таъсирининг ижтимоий-фалсафий таҳлили натижаларида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
тасаввуф таълимоти биринчи марта қорақалпоқ халқининг маънавий ҳаёти контекстида ижтимоий-фалсафий феномен сифатида талқин этилиб, унинг шахс, жамият ҳамда маданият ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи аксиологик тизим экани асослаб берилганлигига оид илмий хулосадан Қорақалпоғистон Республикаси Маънавият ва маърифат Кенгашининг 2024-йил 6-февралдаги 01-12/05-74-сонли “2024-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил қилишга мўлжалланган Йўл харита”да 34-бандида белгиланган “Миллий қадриятлар билан маънавий камолот сари” шиори остидаги тадбирлар режасини ишлаб чиқишда, 96-банди “Маънавият манзиллари” мавзусидаги махсус кўрсатувни йўлга қўйишда, шунингдек, “Жаҳолатга қарши маърифат ғояси асосида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлаш, ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил қилиш” бўлимида белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур тадқиқот натижаларидан самарали фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлимининг 28.09.2024-йилдаги 01-13/90-сон маълумотномаси). Натижада тасаввуфий-маънавий мероснинг тарбиявий салоҳияти амалиётга жорий этилиб, аҳолининг маънавий онгини юксалтириш ва миллий ўзликни англаш даражасини оширишга хизмат қилган;
қорақалпоқ жамиятида тасаввуфий ахлоқнинг халқ оғзаки ижоди, урф-одатлар ва адабий мерос орқали институционаллашиши этномаданий ўзига хосликни сақлаш ҳамда барқарор ижтимоий хулқ-атвор моделларини шакллантиришнинг муҳим омили экани исботланганлигига оид илмий хулосадан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг 2023-йил иккинчи ярмига мўлжалланган чора-тадбирлар дастури доирасида қўлланилди ва дастурининг 13-бандида белгиланган “Улуғ аждодлардан мерос – шижоат” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этишда, шунингдек 15-бандига мувофиқ таълим муассасалари, маҳаллалар ҳамда ҳарбий қисмларда ёшлар ўртасида ақидапарастлик, экстремизм ва терроризм хавфига қарши курашиш мақсадида ўтказилган “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусидаги учрашув ва маънавий-маърифий тадбирларни самарали ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг 02.10.2024-йилдаги 02-06/700-сон маълумотномаси). Натижада мазкур таклиф ва тавсиялар ёшлар тарбияси ҳамда миллий идентитетни мустаҳкамлашга қаратилган маънавий-маърифий ишларнинг амалий самарадорлигини оширишга, ёшлар маънавиятини юксалтириш, ватанпарварлик, инсонпарварлик ва диний бағрикенглик туйғуларини шакллантириш, Ватанга дахлдорлик ҳиссини кучайтириш ҳамда умуминсоний ғояларни мужассам этган комил инсон идеалини қарор топтиришга хизмат қилган;
глобаллашув шароитида тасаввуф меросининг ижтимоий интеграция детерминанти ҳамда конфессиялараро тотувликни мустаҳкамловчи омил сифатидаги ўрни далилланганлигига оид илмий хулоса Қорақалпоғистон телерадиоканали томонидан 2024-йилда эфирга узатилган “Давр нафаси” ва “Маънавият бўстони” кўрсатув-ҳамда эшиттиришларининг дастур ссенарийларини тайёрлаш жараёнида амалиётда қўлланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг 07.10.2024-йилдаги 05-22/440-сон маълумотномаси). Натижада, қорақалпоқ халқининг маънавий ҳаётида асрлар давомида шаклланган тасаввуфий қадриятлар оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчилик онгига илмий асосда етказилди. Бу эса аҳолининг халқнинг бой маънавий мероси ҳақидаги хабардорлигини ошириш, миллий ғурурни юксалтириш, авлодлар давомийлигини сақлаш ҳамда жамиятда маънавий қадриятларни мустаҳкамлашга хизмат қилган;
тасаввуфий ахлоқий қадриятларнинг ёшлар ижтимоий субектлигини шакллантиришдаги ресурс салоҳияти ҳамда замонавий ижтимоий-маданий таҳдидларга қарши маънавий иммунитетни таъминлаш механизми сифатидаги роли асосланганлигига оид илмий хулосадан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2025–2029 йилларга мўлжалланган сайловолди дастурининг ИИ режасидаги 6.4-банд - “Миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш” бандлари ижросини таъминлашда фойдаланилди ва улар маърифий-профилактик учрашувлар мазмунига киритилди (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг 05.05.2025-йилдаги 81-сон маълумотномаси). Натижада, глобаллашув шароитида кучаяётган маънавий таҳдидлар фонида қорақалпоқ халқининг маънавий мероси, айниқса тасаввуф қадриятларига таяниб, жамиятда маънавий барқарорликни мустаҳкамлаш, миллий урф-одат ва анъаналар қадриятини ошириш ҳамда миллий-маънавий юксалиш ташаббусларини назарий асослашда ушбу тадқиқот муҳим илмий манба бўлиб хизмат қилган.