Джурабаева Дилафруз Эргашбаевнанинг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) 
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим муассасаси ўқитувчиларини коррексион воситалар орқали ҳаракат фаоллигини ошириш самарадорлиги”, 13.00.04 — Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Ped10456.
Илмий раҳбар: Расулов Зокир Пардаевич педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.28/2025.27.12.Ped.01.01.
Расмий оппонентлар: Собирова Лайло Бахрамовна педагогика фанлари доктори (DSc), доцент, Тўхтабоев Низомжон Турсуналиевич педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчиларининг ҳаракат фаоллигини оширишда статодинамик воситаларни коррексиялаш механизмини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
профессор-ўқитувчиларни жисмоний фаоллигини оширишда белгиланган вақтларда метаболик жараёнларни тезлаштириш, мушаклар фаолиятини тиклаш ва психоемоционал барқарорликни мустаҳкамлаш учун коррексион (миофассиал, изометрик, динамик, статик) машқлар орқали оптимал тикланишни интеграциялашган механизмини ишлаб чиқиш ҳисобига функсионал ҳолати яхшиланган;
профессор-ўқитувчиларнинг пассив ҳолатини тиклаш, мушак тонусини яхшилаш, ишчанлик қобилиятини ошириш, уйқу сифатини яхшилаш, энергия балансини меъёрлаштириш, чарчоқни камайтириш ҳамда диққат кўчувчанлигини оширишда ижобий таъсир кўрсатувчи ҳаракат фаоллигини оптималлаштирувчи уч блокли (бодийфлех, сигун ва аутоген) машқлар мажмуасини киритиш ҳисобига ишчанлик қобилияти яхшиланган;
профессор-ўқитувчиларнинг функсионал ҳолатини аниқлаш орқали мушак массасининг сақланиши, бўғимлар фаоллигини ошириш ва юрак-қон томир тизими саломатлигини мустаҳкамлашда аёллар ва эркаклар учун мослашув, фаоллаштириш, кучайтириш, тикланиш даврларини ўз ичига олган тўрт босқичли машғулотлар тизимини ишлаб чиқиш ҳисобига моддалар алмашинуви жараёни яхшиланган;
бўлажак педагоглар ҳамда профессор-ўқитувчиларни ўзини ўзи назорат қилишда куннинг исталган вақтида ҳаракатларни мустақил бажаришга йўналтирилган ҳамда рационал турмуш тарзини тарғиб этувчи, танланган воситалардан тизимли фойдаланиш имконини берувчи омиллар таҳлили асосида “ЭдуҲеалтҳ” номли мобил иловасини ишлаб чиқиш ҳисобига соғлом турмуш тарзи такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчиларини коррексион воситалар орқали ҳаракат фаоллигини ошириш самарадорлигини таъминлаш мақсадида ўтказилган тадқиқотдан олинган илмий натижалар асосида:
профессор-ўқитувчиларни жисмоний фаоллигини оширишда белгиланган вақтларда метаболик жараёнларни тезлаштириш, мушаклар фаолиятини тиклаш ва психоемоционал барқарорликни мустаҳкамлаш учун коррексион (миофассиал, изометрик, динамик, статик) машқлар орқали оптимал тикланишни интеграциялашган механизми бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида фаолият юритаётган профессор-ўқитувчиларни ишдан бўш вақтларига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 15-июлдаги 
02-16/7505-сон маълумотномаси). Натижада, профессор-ўқитувчиларнинг организмдаги ёғ миқдори тадқиқот бошида 40, 77 % дан тадқиқот охирида 35, 39 % га яхшиланган;
профессор-ўқитувчиларнинг пассив ҳолатини тиклаш, мушак тонусини яхшилаш, ишчанлик қобилиятини ошириш, уйқу сифатини яхшилаш, энергия балансини меъёрлаштириш, стресс ва чарчоқни камайтиришда ижобий таъсир кўрсатувчи ҳаракат фаоллигини оширувчи уч блокли (бодийфлех, сигун ва аутоген) машқлар мажмуаси бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиалида фаолият юритаётган профессор-ўқитувчиларни соғломлаштирувчи машғулотлар мазмунига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт  вазирлигининг 2025-йил 
15-июлдаги 02-16/7505-сон маълумотномаси). Натижада, профессор-ўқувчиларда диққат кўчувчанлигини самаралироқ жамлашга эришилган ва организмдаги сув миқдори тадқиқот охирида 6,8 % дан 15,3 % га яхшиланган;
профессор-ўқитувчиларнинг функсионал ҳолатини аниқлаш орқали мушак массасининг сақланиши, бўғимлар фаоллигини ошириш ва юрак-қон томир тизими саломатлигини мустаҳкамлашда аёллар ва эркаклар учун мослашув, фаоллаштириш, кучайтириш, тикланиш даврларини ўз ичига олган тўрт босқичли машғулотлар тизими бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар дарсдан ташқари машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт  вазирлигининг 2025-йил 15-июлдаги 02-16/7505-сон маълумотномаси). Натижада, профессор-ўқувчиларнинг тадқиқот бошидаги ички ёғ миқдори 5,7 % дан 10,96 % га ҳамда биологик ёши 6,44 % дан 12,9 % га яхшиланишига эришилган;
бўлажак педагоглар ҳамда профессор-ўқитувчиларни ўзини ўзи назорат қилишда куннинг исталган вақтида ҳаракатларни мустақил бажаришга йўналтирилган ҳамда рационал турмуш тарзини тарғиб этувчи, танланган воситалардан тизимли фойдаланиш имконини берувчи омиллар таҳлили асосида ишлаб чиқилган “ЭдуҲеалтҳ” номли мобил иловасини қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Урганч давлат университетида фаолият юритаётган профессор-ўқитувчиларнинг дарсдан ташқари машғулотларига татбиқ этилган Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 15-июлдаги 02-16/7505-сон маълумотномаси). Натижада, профессор-ўқитувчиларнинг функсионал ҳолати умумий ҳисобда 13,5% га яхшиланишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish