Абдуллаев Бегзодбек Холдаралиевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Реклама дискурсининг шаклланиш омиллари (оғзаки ва медиарекламалар мисолида)”, 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси ихтисослиги (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.DSc/Fil810.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти.
Илмий маслаҳатчи: Шахабитдинова Шохида Хошимовна, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, DSc.03/2025.27.12.Fil.32.02.
Расмий оппонентлар: Саидхонов Маъмиржон Мухаммедович, филология фанлари доктори, профессор; Раупова Лайло Раҳимовна, филология фанлари доктори, профессор; Хамраева Шаҳло Мирджоновна, филология фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади реклама дискурсининг шаклланиш омилларини когнитив-прагматик хусусийатлари ҳамда ифода имконийатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда истеъмолчилар менталитети – ўзбек истеъмолчилари қатлами тавсия ёки маслаҳат тарзидаги реклама маҳсулотига кўпроқ ишонишидан келиб чиқиб реклама қилинаётган кўплаб маҳсулотлар диалогик нутқ намойиши орқали “Тажрибадан ўтган ва тавсия қилинади” тарзида намойиш қилиниши истеъмолчи билан коммуникатив дискурс муносабатини шакллантиришда жуда қулайлиги, истеъмолчи рекламадаги тавсифловчи инсонларнинг маҳсулотга муносабатини кўриб, ихтиёрий дискурив муносабатга киришиши аниқланган;
реклама намойишидан мақсад нафақат томошабинлар эътиборини жалб қилиш, балки аудиторияни маҳсулотга қизиқтириш ва харид қилишга ундаш бўлиб, бу институционал дискурсда икки асосий иштирокчи гуруҳ: истеъмолчилар ва рекламаси намойиш қилинаётган фирма вакиллари ўзаро мулоқотга киришиши, институционал дискурс доирасида коммуникатив клише – нутқий қолипдан кенг фойдаланилиши мисоллар орқали далилланган;
реклама интенсиясига харидорни ишонтириш ёки ҳаракатга ундаш, харидорга аниқ ҳаракатни таклиф қилиш, харидор билан ишончли муносабат ўрнатиш, келажакдаги мажбурият ва имкониятларни билдириб келиши аниқланган;
реклама дискурсининг хронотопи – рекламанинг замон ва маконга мос тарзда намойиш қилинишини истеъмолчининг аниқ вақти, қатнов йўналишларига қараб; ҳар бир даврдаги замонавий технология (голограмма, ҳайкал, 3Д монитор ва ҳоказо) ва илм-фан янгиликларига қараб; ўзаро ижтимоий-коммуникатив муносабатларнинг оммалашувига қараб шаклланиши аниқланган;
ўзбек тилидаги медиа ва оғзаки реклама материалларини лингвопрагматик таҳлил қилиш натижасида адресат (истеъмолчи) ва реклама компонентларининг ўзаро таъсири самарали реклама матни яратишнинг асосий таянч нуқтаси эканлиги аниқланиб, шу асосда институционал дискурснинг асосий компонентлари – адресант, адресат, мулоқот хронотопи, мақсад-таклифлар, коммуникатив стратегиялар ва жанрлар – ўзбек реклама дискурсида ўзига хос лингвомаданий ва прагматик хусусиятларга эга эканлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Реклама дискурсининг шаклланиш омилларини когнитив-прагматик тадқиқ етиш асосида:
ўзбек тили реклама лингвистикасининг фан сифатида шаклланиши ва жанр сифатида турлича таснифланиб, маълум турларга ажратилишининг формал-структурал жиҳатлари, ўзига хос ички қонуниятларининг шаклланиши, медиа ва оғзаки рекламанинг ижтимоий қатламларда қўлланилиш хусусиятларига доир хулосалардан Андижон давлат университетида бажарилган “ОТ-Ф1-18. Оммавий лисоний маданиятни шакллантириш методлари ва методологиясини ишлаб чиқиш” давлат амалий-тадқиқот дастурлари доирасидаги лойиҳада фойдаланилган (Андижон давлат университетининг 2024-йил 31-октябрдаги 39-04-880-сонли маълумотномаси). Натижада нутқдаги лисоний маданиятни шакллантиришда реклама матнининг нутқий-эмоционал таъсирчанлиги, реклама тилининг семантик кўлами ва нутқий воқеланиш хусусиятлари очиб берилган.
медиареклама, оғзаки ва ёзма реклама, медиадискурс ҳамда реклама жанрларига хос лисоний атамалар, уларнинг изоҳлари, генезиси, таржимаси, психологик унсурлари катта ўрин тутиши асосланганлиги; реклама терминологияси жамиятнинг замонавий ривожланиши контекстида оммавий коммуникация хабарларининг бир тури сифатида қабул қилинганлиги ва терминология соҳасидаги ютуқ ва камчиликлари эътироф этилганлиги, амалий тилшуносликнинг реклама терминологиясини ўрганиш замонавий жамиятда рекламанинг аҳамияти каби экстралингвистик омил билан боғлиқ эволуцион соҳа эканлиги очиб берилган томонларини ёритишга доир қарашлардан, ихтисослашган атамалар тавсифига доир илмий натижалари ва материалларидан Андижон давлат университетида бажарилган “№ ИЛ-402104213. Ўзбек тилида электрон лингвистик энциклопедик луғат ишлаб чиқиш” давлат инновацион-тадқиқот дастурлари доирасидаги лойиҳада фойдаланилган (Андижон давлат университетининг 2024-йил 31-октябрдаги 39-04-879-сонли маълумотномаси). Натижада рекламага оид атамаларнинг қўлланишида ўзига хослик касб қилувчи айрим тил бирликларининг тавсифи янада ёрқинлашган.
реклама тилининг ўзига хослиги ва унинг истеъмолчига таъсир этувчи лингвистик стратегиялари орқали савдо жараёнидаги муваффақият қандай таъминланиши, реклама дискурсининг прагматик ёндашуви, яъни рекламанинг сотувчи ва истеъмолчи ўртасидаги мулоқот воситаси сифатидаги ролини аниқлашда лингвистик ва социологик таҳлили, реклама матнлари мақсадли аудиторияга қандай мослаштирилгани, бозор муносабатларида қандай рол ўйнаши тўғрисидаги таҳлиллар реклама дискурсининг ижтимоий ва иқтисодий контекстини очиб бериши ҳақидаги илмий назариялар асосидаги қарашларга оид фикр-мулоҳазалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадиоканали ДУК “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият”, “Адабий жараён”, “Жаҳон адабиёти” номли эшиттиришларида (2024-йил сентябр ва октябр ойлари) фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2024-йил 25-октябрдаги 04-36-1139-сонли маълумотномаси). Натижада эшиттиришларнинг илмий савияси ортган ҳамда телевизион рекламанинг турли жанрлари, уларнинг лингвистик ва визуал компонентлари аҳамиятини изчил амалий татбиқ этишда ўзига хослик таъминланган.
реклама матнларида бадиий тасвир воситалари(метафора, синекдоха, метонимия, персонификация, синтактик адективация, конверсия кабилар)нинг қўлланилиши билан боғлиқ масалалар қонуниятлари ишлаб чиқилган; оғзаки реклама ва унинг тафаккур ва реал нутқда воқеланиш услуби, реклама матнлари прагматикаси реал коммуникатив-алоқа жараёнида оғзаки нутқ ёки матн орқали адресат (истеъмолчи)нинг таклиф қилинаётган маҳсулот ёки хизматга нисбатан муносабатига доир доир илмий натижалари ва материаллардан Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг аъзолари – “Супер карго” МЧЖ, “Армуғон Олтинкўл чорваси” фермер хўжалиги, “Агро асиа cлустер” МЧЖнинг реклама маҳсулотини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатаси 2024-йил 16-апрелдаги 51/201-02-сон маълумотномалари.). Натижада ўзбек тилидаги реклама маҳсулотларига илмий ёндашилган ва реклама матнининг жозибадорлигини оширишга хизмат қилган.
истеъмолчига психолингвистик таъсир этиш, уни психологик баҳолаш, матнни прагматик ёндашув асосида унинг идрок этилишига доир изланишлар натижасида Андижон вилоятида фаолият олиб бораётган тадбиркор Ғ.Ф.Деҳқоновнинг доимий мижозлари “Олтин соҳил” истироҳат боғи, “Армуғон Олтинкўл” фермер хўжалиги; “Агро асиа траде сервисе” МЧЖнинг реклама маҳсулотларини тайёрлашда диссертациядаги назарий қарашларга оид фикр-мулоҳазалардан фойдаланилган (Якка тартибдаги тадбиркор Ғ.Ф.Деҳқоновнинг 2024-йил 11-августдаги № 15/012 сонли маълумотномаси). Натижада уларнинг жамият иқтисодиётига таъсир кўлами ортиб, реклама маҳсулотидаги лисоний жозибани оширишга, осон ва қулай идрок этилишига эришилган.