Зохидова Мадинахон Турғунбоевнанинг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Функционал ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (педагогика фанлари мисолида).13.00.02 –Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (соҳалар бўйича)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Ped10040
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
Илмий раҳбар: Қурбонова Бахтихон Қўчқарбаевна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/27.09.2024. Ped.05.07.
Расмий оппонентлар: Муминова Дилафруз Асқаралиевна педагогика фанлари доктори, (DSc), профессор; Якубжонова Дилобар Батировна педагогика фанлари доктори, (DSc) профессор
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ўқитувчиларни функсионал ёндашув асосида педагогик маҳоратини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
функционал ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларда педагогик маҳоратни ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари педагогик таълимнинг амалиётга йўналтириш, рефлексияни тизимли шакллантириш, индивидуал ёндашувни қўллаш, педагогик этиканинг миллий қадриятлар билан уйғунлаштириш каби ташкилий педагогик шартларга устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
функционал ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратини ривожлантириш моделининг ташкилий-фаолиятли блоки “Кузатув ва таҳлил”, “Бир кунлик ўқитувчи”, “Фикрлар бурчаги”, “Миссия-имкон” методларини “Ўқитувчи–талаба–жамият” мулоқот тизими асосида реал коммуникатив вазиятларни симуляция қилиш орқали такомиллаштирилган;
функционал ёндашув асосида педагогик маҳорат компонентларини ривожлантириш методикаси креатив, эвристик ва фаолиятга йўналтирилган элементларни касбий-педагогик функциялар билан интеграциялаш орқали рефлексив кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган “InnovPed” инновацион таълим дастури ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратини ривожлантиришга хизмат қилувчи функционаллик даражасини баҳолаш кўрсаткичлари педагогик билимлар, касбий-педагогик малакалар, ижодий тафаккур ва педагогик интуиция, педагогик техника, коммуникатив ҳамда ташкилотчилик қобилиятлари каби асосий педагогик компонентларни мотивацион- когнитив, фаолиятли ва рефлексив мезонлар асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Функционал ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
функционал ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларда педагогик маҳоратни ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари педагогик таълимнинг амалиётга йўналтириш, рефлексияни тизимли шакллантириш, индивидуал ёндашувни қўллаш, педагогик этиканинг миллий қадриятлар билан уйғунлаштириш каби ташкилий педагогик шартларга устуворлик беришга оид таклиф ва тавсиялардан “Педагогик маҳорат” дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 09-июлдаги 258-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур дарслик мазмуни бўлажак ўқитувчиларнинг касбий-педагогик фаолиятга мослашувчанлигини ошириш ҳамда уларда функсионал компетентликни таркиб топтиришга хизмат қиладиган замонавий ёндашувлар билан бойитилган.
функционал ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратини ривожлантириш моделининг ташкилий-фаолиятли блоки “Кузатув ва таҳлил”, “Бир кунлик ўқитувчи”, “Фикрлар бурчаги”, “Миссия-имкон” методларини “Ўқитувчи–талаба–жамият” мулоқот тизими асосида реал коммуникатив вазиятларни симуляция қилиш орқали такомиллаштирилганлигига доир таклиф ва тавсиялар “Педагогик маҳорат” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 09-июлдаги 258-сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратини функсионал ёндашув асосида ривожлантиришнинг методик ва дидактик таъминоти такомиллаштирилиб, талабаларнинг ўқув-билиш ва амалий фаоллиги ортган;
функционал ёндашув асосида педагогик маҳорат компонентларини ривожлантириш методикаси креатив, эвристик ва фаолиятга йўналтирилган элементларни касбий-педагогик функсиялар билан интеграциялаш орқали рефлексив кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган “InnovPed” инновацион таълим дастури ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган PZ-20170913120 - сонли “Олий таълим тизимида рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг ижтимоий-психологик механизмлари” мавзусидаги амалий лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган. Натижада, рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг ижтимоий-психологик механизмлари функсионал ва креатив ёндашувлар интеграцияси ҳисобига кенгайтирилиб, бўлажак мутахассисларнинг инновацион фаолиятга интилиш ҳамда ўз-ўзини ривожлантириш мотивацияси ортишига хизмат қилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратини ривожлантиришга хизмат қилувчи функционаллик даражасини баҳолаш кўрсаткичлари педагогик билимлар, касбий-педагогик малакалар, ижодий тафаккур ва педагогик интуиция, педагогик техника, коммуникатив ҳамда ташкилотчилик қобилиятлари каби асосий педагогик компонентларни мотивацион- когнитив, фаолиятли ва рефлексив мезонлар асосида аниқлаштирилганлигига доир оид таклиф ва тавсиялардан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган PZ-20170913120 - сонли “Олий таълим тизимида рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг ижтимоий-психологик механизмлари” мавзусидаги амалий лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган. Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг касбий-педагогик тайёргарлик сифатини мезонлар доирасида обектив диагностика қилиш тизими яратилган ҳамда ижтимоий-психологик омилларнинг таълим натижавийлигига таъсирини мониторинг қилиш аниқлиги ортишига эришилган.