Асфандиёров Маъруфжон Мансур ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «3А русумидаги сеолитларини синтези ва уларнинг адсорбсион-термодинамик хусусиятларини тадқиқи», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/К1107.
Илмий раҳбар: Бахронов Ҳаёт Нурович, кимё фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.К/Т.15.08.
Расмий оппонентлар: Рахматкариев Фируза Гайратовна, кимё фанлари доктори, катта илмий ходим; Эшметов Расулжон Жумязович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 4А русумидаги сеолитини гидротермал синтез қилиш ва ундан ион-алмаштириш усулида 3А сеолитини олиш, унинг кристалл тузилиши, физик-кимёвий хусусиятларини аниқлаш, ҳамда адсорбсион ва термодинамик хусусиятларини аниқлашда иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гидротермал усулда синтезланган НаА сеолитидан ион алмашиш усулида КА сеолити олиш, натрий катионларини калий катионларига 53,2 % га алмаштириш усули аниқланган;  
паст ҳароратли азот адсорбсия-десорбсияси усулида КА сеолитининг сорбсион юзаси 22,8 м2/г, ташқи сирт ғовак ҳажми 0,037 cм3/г ва мазкур сеолит фақат бир хил турдаги кристалл структурага эга эканлиги аниқланган; 
КА сеолитида сув ва карбонилсулфид молекулалари адсорбсиясининг изотермалари, иссиқлик мувозанати вақти ва асосий термодинамик тавсифлари (Ҳ, Г ва С) аниқланган;
сув адсорбсияси изотермаси МҲТНнинг уч ҳадли математик тенгламаси асосида, карбонилсулфид адсорбсиясининг изотермаси БЕТ тенгламаси асосида қайта тавсифланди;
КА сеолининг фаол адсорбсия марказларининг қиймати 1 ммол/г га тенг эканлиги, сув молекулалари сеолитнинг 83 % ҳажмини тўлдириши, сеолитнинг К+ катионлари билан сув молекулалари пентамер К+:5Ҳ2О ион-молекуляр комплекслларини ҳосил қилиши, 0,4 ммол/г сув молекулалари адсорбат-адсорбат сорбсияланиши исботланган; 
КА сеолити сув молекулалари адсорбсиясининг молли энтропия ўзгаришининг ўртача -137 Ж/молК қийматидан сеолит матрисасида сув молекулалари кучли локаллашуви ва унинг ҳаракатчанлиги чекланганлиги аниқланган;
CОС молекулалари КА сеолитининг юза қисмида адсорбсияланиши ва БЕТ коеффисиенти 0,01 ммол/г га тенглиги, диффересиал энталпия юқори ва энтропиянинг энг кам қиймати 0,1 ммол/г га тўғри келиши, ўртача молли энтропиянинг ўзгариши -13 Ж/молК нинг қийматидан сеолит сиртида CОС молекулаларининг ҳаракатчанлиги етарлича чекланганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Юқори вакуумли адсорбсион-калориметрик қурилмада адсорбсиянинг асосий термодинамик (Ҳ, Г ва С) тавсифлари бўйича олинган илмий натижалари асосида: 
нефт маҳсулоти ёқилғиларини КА сеолити анологи ёрдамида сув буғларидан тозалашнинг такомиллаштирилган усули “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг “2026-2030 йилларда жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйҳати”га киритилган (“Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг 2025 йил 25 августдаги 15/76 - сонли маълумотномаси). Натижада, сув молекулаларининг миқдори бензин ёқилғиси таркибида 1.55 мл/г дан 0.012 мл/г  гача,  керосин ёқилғисида 1.23 мл/г дан 0.01 мл/г  гача ҳамда  дизел ёқилғисида 1.47 мл/г дан 0.03 гача тозалаш имконини беради; 
синтез қилинган КА сеолити аналогининг  регенерациялаш усули “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг “2026-2030 йилларда жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйҳати”га киритилган (“Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг 2025 йил 25 августдаги 15/76 - сонли маълумотномаси). Натижада, адсорбсион-термодинамик ҳусусиятларини тадқиқ қилиш, ишлаб чиқариш ҳамда нефт-газни қайта ишлаш саноатида иқтисодий самарадорликка эришиш имконини беради. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish