Мухитдинов Илҳомжон Ихтиёржон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Жиноятчиликнинг ҳудудий тарқалишига таъсир этувчи географик омиллар таҳлили (Фарғона вилояти мисолида)», 11.00.02 – Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Gr253.
Илмий раҳбар: Аҳмадалиев Юсуфжон Исмоилович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Gr.09.11.
Расмий оппонентлар: Комилова Нилуфар Қаршибоевна, география фанлари доктори, профессор; Махмудов Баҳодиржон Хакимжон ўғли, география фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона вилоятида жиноятчиликка таъсир этувчи географик омиллар таҳлили асосида, жиноятчиликни олдини олишга доир илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жиноятчиликнинг ҳудудий тарқалишига минтақавий географик омилларнинг (аҳоли зичлиги, урбанизация даражаси, бандлик ва миграция) таъсир даражасини бахолаш услубиёти Пеарсон коеффициентидан фойдаланиш асосида такомиллаштирилган;
жиноятчилик даражасига таъсир қилувчи омилларнинг типологик тахлили асосида Фарғона вилоятининг туман ва шаҳарлари “юқори хавфли”, “ўрта хавфли” ва “паст хавфли” тоифаларга ажратилган ва харитаси яратилган;
Фарғона вилояти маъмурий бирликларида жиноятчиликга таъсир қиливчи омилларнинг даврий (2014–2024) динамикасини комплекс таҳлил қилиш асосида жиноятчиликнинг учта ссенарий бўйича (оптимистик, реал, пессимистик) ривожланиш тенденсиясини кўрсатувчи қисқа, ўрта ва узоқ муддатли башоратли хариталар ишлаб чиқилган;
Фарғона вилояти мисолида жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши курашишда ҳудудий режалаштириш, маҳаллий даражадаги профилактика ишларини кучайтириш ва такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жиноятчиликнинг ҳудудий тарқалишига таъсир этувчи географик омиллари бўйича олинган натижалар асосида:
жиноятчиликнинг ҳудудий тарқалишига минтақавий географик омилларнинг (аҳоли зичлиги, урбанизация даражаси, бандлик ва миграция) таъсир даражасини бахолаш услубиёти Пеарсон коеффициентидан фойдаланиш асосида такомиллаштирилган услубётидан Ўзбекистон Республикаси Оилй Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Оилй Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2025-йил 28-октябрдаги 04/9-08/14-сонли маълумотномаси). Натижада, вилоятнинг аҳоли зичлиги ҳаддан юқори бўлган туманлари (Тошлоқ, Учкўприк), соҳта урбанизация элементлари кузатилган шаҳар ва шаҳарчаларда (Ҳамза, Аввал), ишсизлик ва миграция жараёнларини тартибга солиш механизмлари такомиллаштириш имконини берган;
жиноятчилик даражасига таъсир қилувчи омилларнинг типологик тахлили асосида Фарғона вилоятининг туман ва шаҳарлари “юқори хавфли”, “ўрта хавфли” ва “паст хавфли” тоифаларга ажратилган ва ишланган хариталардан Ўзбекистон Республикаси Оилй Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Оилй Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2025-йил 28-октябрдаги 04/9-08/14-сонли маълумотномаси). Натижада жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича маъмурий туманларда олиб борилаётган ишаларда куч ва воситаларни муофиқлаштириш, “юқори хавфли” ҳудудларга (Фарғона ш., Қўқон ш., Олтиариқ т.) тезкорлик билан қўшимча куч ва воситалар ажратиш имконини берган;
Фарғона вилояти маъмурий бирликларида жиноятчиликга таъсир қиливчи омилларнинг даврий (2014–2024) динамикасини комплекс таҳлил қилиш асосида жиноятчиликнинг учта ссенарий бўйича (оптимистик, реал, пессимистик) ривожланиш тенденсиясини кўрсатувчи башоратли хариталардан Ўзбекистон Республикаси Оилй Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Оилй Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2025-йил 28-октябрдаги 04/9-08/14-сонли маълумотномаси). Натижада, вилоятнинг пессемистик сенарий асосида жиноятчилик ривожланиш эҳтимоли бўлган маъмурий бирликларида мазкур холатни олдини олиш учун вилоят ИИБ, камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси, иқтисодиёт ва молия бошқармалари билан ишлаб чиқиладиган режалаштириш ишларини муофиқлаштириш имконияти яратилган;
Фарғона вилояти мисолида жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши курашда ҳудудий режалаштириш, маҳаллий даражадаги профилактика ишларини кучайтириш ва такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Оилй Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Оилй Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2025-йил 28-октябрдаги 04/9-08/14-сонли маълумотномаси). Натижада, вилоятида олиб борадиган пофилактика ишларини маъмурий туманлар кесимида жиноят турлари бўйича муофиқлаштириш, ихтисослаштирилган тезкор қидирув фаолиятини йўлга қўйиш имконияти яратилган.