Мирзалиев Синдор Ражабовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ургут туманининг тиббий географик ҳолати ва аҳоли саломатлигини социал географик асослари», 11.00.02 – Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Gr384.
Илмий раҳбар: Равшанов Алиқул Худойбердиевич, география фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Gr.09.11.
Расмий оппонентлар: Турдимамбетов Изимбет Раҳметович, география фанлари доктори, профессор; Эгамқулов Ҳусниддин Эркабаевич, география фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ургут туманининг тиббий географик ҳолати ва аҳоли саломатлигини социал географик жиҳатларини таҳлил қилиш асосида уларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига қаратилган илмий ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ургут тумани аҳолиси саломатлигига табиий ва ижтимоий-иқтисодий географик омилларнинг таъсири мажмуали таҳлил қилиниб, туманда юзага келган тиббий географик ҳолатнинг ОП ва ОШП доирасидаги тафовутлари аниқланган;
туман аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиш соҳасининг муаммолари, тиббий муассалар, тор мутахассислар (онколог, офталмолог, гинеколог) диагностика марказларини етишмаслиги аниқланган ва уларни кенгайтириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган;
Ургут туманида шаклланган тиббий географик ҳолат аҳоли орасида ўтказилган социологик сўров-анкета усули асосида аниқланган ҳамда оилавий поликлиника ва оилавий шифокорлик пунктлари кесимида баҳоланган;
туман тиббий географик ҳолатида асосий гуруҳ касалликлари саналувчи юрак қон-томир, асаб тизими, буйракда тош ҳосил бўлиши, кам қонлик касалликлари динамикаси эконометрик моделлаштирилган ва статистик таҳлиллар асосида прогнозлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ургут туманининг тиббий географик ҳолати ва аҳоли саломатлигини социал географик асосларини ўрганишга оид олиб борилган тадқиқотлар, ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
аҳоли саломатлигига табиий ва ижтимоий-иқтисодий географик омилларнинг таъсири мажмуали таҳлил қилиниб тумандаги тиббий географик ҳолати ҳақидаги хулосалар Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 1 августдаги 05-28/17640-сонли маълумотномаси). Натижада, Ургут тумани аҳолиси саломатлигига таъсир этувчи табиий ва ижтимоий-иқтисодий географик омилларни аниқлаш имконини берган;
туман аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиш соҳасининг муаммолари ўрганилиб, уни яхшилаш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялари Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 1 августдаги 05-28/17640-сонли маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар тиббий хизмат кўрсатиш соҳасининг айрим муаммалоларини ечишга имкон берган;
Ургут туманида шаклланган тиббий географик ҳолати социологик сўров-анкета усули асосида ОП ва ОШП лар кесимида баҳолашлари Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 1 августдаги 05-28/17640-сонли маълумотномаси). Натижада, туманда тиббий хизмат кўрсаниш соҳасидаги муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича чора тадбирлар режасини ишлаб чиқиш имконини берган;
туман тиббий географик ҳолати ҳақида ишлаб чиқилган эконометрик моделлар ва прогнозлар Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 1 августдаги 05-28/17640-сонли маълумотномаси). Натижада, туман аҳолиси орасида учрайдига айрим касалликлар ва уларнинг турларини етти йиллик динамикасини аниқлаш имконини берган.