Жанизоқова Гулшода Муродовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Молгузар тоғи рекреация ресурслари ва улардан самарали фойдаланиш истиқболлари», 11.00.01 – Табиий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Gr421.
Илмий раҳбар: Аббасов Субхон Бурхонович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Gr.09.11.
Расмий оппонентлар: Боймирзаев Каримжон Мирзахмедович, география фанлари доктори, профессор; Холмуродов Шакарбек Абдуғаниевич, география фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Молгузар тоғининг рекреация ресурслари ҳамда рекрацион салоҳиятини баҳолаш, карталаштириш ва истиқболда самарали фойдаланиш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Молгузар тоғи рекреация ресурслари таснифланган ва уларнинг ҳудудда рекреациянинг ривожланишидаги аҳамияти аниқланган;
Молгузар тоғ ландшафтлари рекреация мақсадида баҳоланган ва келажакда ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган; 
ҚГИС дастурида 1:350000 масштабдаги Молгузар тоғи ландшафтлари ҳамда манзилли баҳолаш, Молгузар тоғи ландшафтларининг рекреацион раёнлаштириш, Молгузар тоғи рекреацион маршрутлари хариталари яратилган;
ҳудуднинг табиий-иқлимий, тарихий-маданий ва туристик-рекреация ресурсларидан оқилона фойдаланган ҳолда янги рекреация маршрутлари ва уларинг намунавий паспортлари ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Молгузар тоғи рекреация ресурсларини баҳолаш боʻйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Молгузар тоғи рекреация ресурслари таснифи ва уларнинг ҳудудда рекреациянинг ривожланишидаги аниқланган жиҳатларидан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2025 йил 24 декабрдаги 03-17/762 сонли маълумотномаси). Натижада, тасниф этилган рекреация ресурслари доирасида илмий ишни кенгроқ таҳлил қилиш имконини берган;
ҳудуднинг табиий-иқлимий, тарихий-маданий ва туристик-рекреация ресурсларидан оқилона фойдаланган ҳолда янги туристик-рекреацион маршрутлардан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2025 йил 24 декабрдаги 03-17/762 сонли маълумотномаси). Натижада, ҳудуд табиий ва маданий-тарихий ресурсларига ажратилиб таҳлил қилиш имкониятини берган;
ҚГИС дастурида 1:350000 масштабдаги Молгузар тоғи ландшафтларининг рекреация раёнлаштириш, Молгузар тоғи рекреацион маршрутлари, Молгузар тоғи ландшафтлари ҳамда манзилли баҳолаш хариталаридан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2025 йил 24 декабрдаги 03-17/762 сонли маълумотномаси). Натижада, рекреация ресурсларидан янада самарали фойдаланиш имкони берган;
Молгузар тоғ ландшафтлари рекреация мақсадида баҳоланган ва келажакда ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2025 йил 24 декабрдаги 03-17/762 сонли маълумотномаси). Натижада, ҳудудда рекреацияни янада ривожлантириш ишларини амалга ошириш бўйича янгича илмий ёндашиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish