Мадрахимов Аблазбек Эркинжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Географик номларнинг экологик функсиясини минтақавий хусусиятлари (Ўзбекистон Республикаси мисолида)», 11.00.02 – Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Gr252.
Илмий раҳбар: Аҳмадалиев Юсуфжон Исмоилович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Gr.09.11.
Расмий оппонентлар: Усманов Маъруфжон Рустамович, география фанлари доктори, доцент; Ҳакимов Қўчқор Маҳкамович, география фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикаси географик жой номлари хусусиятларини географик таҳлил қилиш асосида ҳудудларни муҳофаза қилиш ва атроф-муҳитни асрашда географик номларнинг экологик функсиясини такомиллаштиришга қаратилган илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
географик номларнинг анъанавий функсияларига қўшимча равишда экологик функсияси мавжудлиги Ўзбекистон Республикасидаги жой номларини этимологик таҳлили асосида очиб берилган;
табиат компонентларида (релеф, сув обектлари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси) табиий ва антропоген омиллар таъсирида юз берган ўзгаришларни географик жой номларида акс этиши асосида экологик муҳитнинг ўтмишдаги ва ҳозирги ҳолатини аниқланган;
маҳаллий ва географик терминларни табиатдан фойдаланиш жараёнида юз бериши мумкин бўлган ўзгаришлар ҳақида маълумот берувчи индикаторлик (даракчилик) функсияси аниқланганлиги ҳамда улардан амалиётда фойдаланиш йўналишлари ишлаб чиқилган;
Ўзбекистон Республикасидаги ижтимоий-экологик мазмундаги географик номларни табиатдан оқилона фойдаланишни ташкил этиш ва уни муҳофаза қилишни такомиллаштиришдаги функсияларидан ўқувчи ёшларга экологик таълим ва тарбия беришда фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикаси географик номларнинг экологик функсиясини минтақавий хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
географик номларнинг анъанавий функсияларига қўшимча равишда экологик функсияси мавжудлиги бўйича жой номларини этимологик таҳлилидан Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 6-октябрдаги 03-03/1-03/3-10013-сонли маълумотномаси). Натижада, географик номлар “ернинг тарихидан сўзловчи “тили” сифатида табиат компонентларининг (релеф, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси) дастлабки ҳолати, улардан оқилона фойдаланиш усуллари ҳақида маълумот берувчи даракчилик функсиясининг янги экологик йўналишини асослаш имконини берган;
мамлакатимиздаги табиат компонентларида (релеф, сув обектлари, ўсимлик ва хайвонот дунёси) табиий ва антропоген омиллар таъсирида юз берган ўзгаришлар номнинг этимологик таҳлили, дала тадқиқотлари ҳамда сўровнома асосида аниқланганлигига оид ишлаб чиқилган таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 6-октябрдаги 03-03/1-03/3-10013-сонли маълумотномаси). Натижада, табиат компонентлари ва уларнинг ўзига хос хусусиятларини ўзгариши, миқдорини камайиши, кўламини қисқаришига сабаб бўлган омилларни аниқлаш ва бу жараённи оптималлаштириш имконияти яратилган;
маҳаллий ва географик терминларни табиатдан фойдаланиш жараёнида юз бериши мумкин бўлган ўзгаришлар ҳақида маълумот берувчи индикаторлик (даракчилик) функсиясиларидан 2030-йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш консепсиясида белгиланган вазифалар ижросини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 6-октябрдаги 03-03/1-03/3-10013-сонли маълумотномаси). Натижада, индикаторлик (даракчилик) функсиясидан табиатни мухофаза қилиш ва ундан фойдаланиш амалиётида фойдаланиш имконини берган;
Ўзбекистон Республикасидаги ижтимоий-экологик мазмундаги географик номларни табиатдан оқилона фойдаланишни ташкил этиш ва уни муҳофаза қилишни такомиллаштиришдаги функсияларидан ўқувчи ёшларга экологик таълим ва тарбия беришда фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 6-октябрдаги 03-03/1-03/3-10013-сонли маълумотномаси). Натижада, ижтимоий-экологик мазмундаги географик номларни кишиларда табиат компонентларига эгалик хиссини шакллантириш, оқилона, тежамкорлик билан фойдаланиш фазилатларини юзага келиш имкониятини берган.