Жумақулова Гўзал Сайфиддин қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Биологик фаолликка эга бўлган тўқимали биостимуляторларни организмга таъсири ва уларнинг иммунологик солиштирма кўрсаткичлари», 03.00.08 – Одам ва ҳайвонлар физиологияси (биология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/B1565.
Илмий раҳбар: Кахоров Болта Абдугафарович, биология фанлари номзоди, доцент.
 Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/2025.27.12.В.11.06. 
Расмий оппонентлар: Эргашев Нурали Азамович, биология фанлари доктори, катта илмий ходим; Шахмурова Гулнора Абдуллаевна, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: биостимулятор препаратларнинг (қорамол жигари гидролизати, солиштириш учун “Тимозин” иммуномодулятор препарати) чорвачилик ҳайвонларини гематологик кўрсаткичлари ва иммун тизимига стимулловчи таъсирини тавсифлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қорамол жигари гидролизати таъсирида сичқонлар талоғида CCл₄-индусирланган токсик гепатит фонида иккиламчи иммунотанқислик моделида антитело ҳосил қилувчи ҳужайраларнинг миқдори, қоннинг гематологик, биокимёвий кўрсаткичлари оптималлаши аниқланган;
жигар гидролизати таъсирида (0,5% ли эритма) бузоқлар қонидаги Т-лимфоцитларнинг назоратга нисбатан 14,66% га, Б-лимфоцитларнинг 14,57% га, Т-хелперларнинг 8,86% га,                                   Т-киллер/супрессорларнинг 31,25%га ва нейтрофилларнинг 12,18% га ортиш кўрсаткичлари билан организм иммун тизим фаоллиги ошганлиги исботланган;
озуқа рациони таркибини қорамол жигари гидролизати (12 г/сутка) асосида оптималлаштириш орқали бузоқлар тана вазни кўрсаткичини назоратга (80±0,5 кг) нисбатан 16,70% га ошиши ва қоннинг иммунологик, гематологик кўрсаткичлари сезиларли даражада яхшиланиши исботланган;
озуқа рациони таркибини қорамол жигари гидролизати (озуқа таркибига нисбатан 3,4%) асосида оптималлаштириш сигирларда озуқанинг ҳазм бўлиш коеффициентини яхшилаши, қуруқ (14,31±0,24%) ва органик (11,04±0,15%) моддалар ҳазм бўлиш даражасини ошириши, гуморал иммун тизим функсионал таркиби кўрсаткичларини яхшилаши аниқланган;
қорамол жигари гидролизатининг қўйлар қонининг гематологик кўрсаткичларини яхшилаши, лейкоцитлар суб-популяциясининг антиген эритроцитлар билан боғланиш (росетте) ҳосил қилиш даражасини ошириши асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Биостимулятор препаратларнинг (қорамол жигари гидролизати, солиштириш учун “Тимозин” иммуномодулятор препарати) чорвачилик ҳайвонларида гематологик кўрсаткичлар ва иммун тизимига  стимулловчи таъсирини тавсифлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
ишлаб чиқилган тўқима таркибли эритманинг чорва ҳайвонлари организмига миқдорий таъсир механизмлари, иммун тизимига стимулловчи таъсири, ҳайвонлардаги турли иммунотанқислик ҳолатларига даволовчи таъсири бўйича олинган кўрсаткичлардан ЎзМУ ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институтида 2021-2024 йилларда бажарилган ИЗ-202103021/Ф-ОТ-2021-465 “Инсон ва ҳайвонларнинг патологик ҳолатлари ва касалликларининг ин витро ва ин виво имитацион моделларини ишлаб чиқиш” лойиҳасида сурункали қайталанувчи афтоз стоматитда яллиғланишни коррексиялашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 16-сентябрдаги 02/17-2025-7-171-сонли маълумотномаси). Натижада, афтоз стоматитда яллиғланишни камайтиришни илмий асослаш имконини берган; 
қорамол жигари гидролизатини чорва моллари иммунологик кўрсаткичларига таъсир механизмлари бўйича маълумотлардан ЎзМУда 2021-2023 йилларда бажарилган А-ОТ-2021-380 “Йирик шохли қорамоллар озуқасига биоқўшимча сифатида ишлатиладиган пептид боғламга эга биостимуляторлар яратиш” лойиҳасида биостимуляторлар таъсирида бузоқларда Т-, Б-лимфоцитлар миқдорини таҳлил қилиш, биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқиш технологияси элементларини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-октябрдаги 02/17-2025-13-сонли маълумотномаси). Натижада, биостимуляторларнинг таъсирини ўрганиш, баҳолаш, иммуно-гематологик тизимда фармакологик фаолликнинг ўзига хослиги, иммунтанқисликда ҳайвонлар, иммун тизимининг тикланишини илмий асослаш имконини берган;
биостимуляторлардан чорва молларининг озуқа таркибига қуруқ қўшимча ва инексия шаклида қўллаш дозалари бўйича тавсиялардан Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида жойлашган “Азбо Бош” фермер ҳўжалигида бузоқларда маҳсулдорликни ошириш мақсадида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 15-октябрдаги 05/06-02-1076-сонли маълумотномаси). Натижада, бузоқларда фаоллик даражаси, тана вазни ортишига эришиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish