Саъдуллаева Маҳфуза Ҳусеновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Тарих фанларини ўқитишда мнемоник технологиялар асосида хотирани ривожлантириш методикаси (олий таълим мисолида)”,)”, 13.00.02– Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (тарих) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ped5134.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Тоштемирова Саодат Абдурашидовна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.04.02.
Расмий оппонентлар: Хуралиева Тармиза Латиповна, педагогика фанлари доктори, профессор; Шарипов Шахриддин Зиядуллаевич, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади тарих фанларини ўқитиш жараёнида тарихий хотира ва таҳлил компетенсияларини ривожлантиришга хизмат қиладиган, мнемоник технологияларга асосланган интегратив таълимий моделни такомиллаштириш ҳамда бу бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тарихий онг ва тарихий тафаккур шаклланишида хотиранинг эволюцион ривожланиши тарих фанларини оʻқитишда билиш фаолиятининг методологик асоси сифатида талқин этилиб, тарихий манба ва ҳодисаларнинг когнитив идрок асосида қайта тузилишига хизмат қилувчи психопедагогик ёндашувлар тизимли равишда очиб берилган;
мнемоник технологиялар асосида тарихий ўқув материалларини кодлаш ва тизимлаштириш методикаси таълим олувчи онгида узвий когнитив боғланишлар ҳосил қилиш, билимларни узлюксиз эслаб қолиш, уларни структуравий моделлаштириш ва узоқ муддатли хотирада сақлашга қаратилган ўқув-дидактик муҳитни шакллантириш орқали такомиллаштирилган;
фанлараро интеграция асосида тарих фанини махсус бўлимлари ва бошқа фанлар (психология, педагогика ва АКТ) билан боғлаб ўргатиш орқали мнемоник усулларнинг методик асослари ишлаб чиқилиб, билимлар ассоциатив кодлаш, визуал семантизация ва рефлектив идрок механизмларини фаоллаштиришга хизмат қилувчи мултидисиплинар (мослаштирилган тарихий муҳит) таълимий тизим сифатида такомиллаштирилган;
кластерли-интегратив метамодел асосида тарих фанини мнемоник технологиялар билан интеграциялаштириш орқали ўқитишнинг босқичли-динамик модели ишлаб чиқилиб, унда таълим олувчиларлар онгида тарихий воқеликни эслаб қолиш, тизимлаштириш ва қайта моделлаштиришга хизмат қилувчи рефлексив когнитив фаолият муҳитини шакллантириш парадигмаси асосида педагогик ва методик тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Тарих фанларини ўқитишда мнемоник технологиялар асосида хотирани ривожлантириш методикасини такомиллаштириш боъйича олиб борилган тадқиқот ишлари натижасида:
мнемоник технологиялар асосида тарихий ўқув материалларини кодлаш ва тизимлаштиришга қаратилган методик ёндашув таълим олувчиларнинг онгида узвий когнитив боғланишларни шакллантириш, билимларни тизимли асосда эслаб қолиш, уларни структуравий моделлаштириш ҳамда узоқ муддатли хотирада самарали сақлаб қолишга хизмат қилувчи ўқув-дидактик муҳитни ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида “Жаҳон сивилизациялари тарихи” номли ўқув қўлланма мазмуни янгича методик принциплар билан бойитилди (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-сонли буйруғи асосида 314-200 рақамли нашр гувоҳномаси билан тасдиқланган). Натижада, талабалар тарихий материалларни эслаб қолиш, тизимлаштириш ва чуқур таҳлил қилиш кўникмаларини эгаллади; мнемоник технологиялар асосида уларнинг узоқ муддатли хотираси фаоллашди, когнитив ва рефлексив фикрлаш салоҳияти сезиларли даражада ошишига эришилган;
фанлараро интеграция асосида тарих фанини махсус бўлимлари ва бошқа фанлар (психология, педагогика ва АКТ) билан боғлаб ўргатиш орқали мнемоник усулларнинг методик асослари ишлаб чиқилиб, билимлар ассоциатив кодлаш, визуал семантизация ва рефлектив идрок механизмларини фаоллаштиришга хизмат қилувчи мултидисиплинар (мослаштирилган тарихий муҳит) таълимий тизимни ташкил қилиш бўйича берилган таклиф ва тавсиялар “Тарих фанининг назарий асослари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-сон буйруғи билан тақдим этилган 314-200 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, тарихий билимларни фанлараро контекстда тушуниш, ассоциатив ва визуал асосда хотирада мустаҳкамлаш, шунингдек, рефлектив фикрлаш ва муаммоли вазиятларни таҳлил қилиш кўникмалари сезиларли даражада ривожланишига эришилган;
кластерли-интегратив метамодел асосида тарих фанини мнемоник технологиялар билан интеграциялаштириш орқали ўқитишнинг босқичли-динамик модели ишлаб чиқилиб, унда таълим олувчиларлар онгида тарихий воқеликни эслаб қолиш, тизимлаштириш ва қайта моделлаштиришга хизмат қилувчи рефлексив когнитив фаолият муҳитини шакллантириш парадигмаси асосида ишлаб чиқилган педагогик ва методик тавсиялардан О'збекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “О'збекистон” телерадиоканалитомонидан тайёрланган “Миллат ва ма'навият”, “Та'лим ва тараққиёт” дастурларининг 2024 йил ноябр ва декабр ойларидаги сонлари сенарийсидада фойдаланилган (О'збекистон Миллий телерадиокомпанияси“Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025 йил 26 февралдаги 05-09-226-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак тарих ўқитувчиларининг тарихий воқеликни эслаб қолиш, тизимлаштириш ва уни дидактик моделлаштириш малакалари, шунингдек, замонавий медиа-муҳитда тарихий ахборотни таҳлил қилиш, интерпретация қилиш ва оммага тақдим эта олиш компетенсиялари сезиларли даражада ривожланишига эришилган.