Аллаёрова Сарвиноз Бахтиёровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Кластер муҳитида ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитишни такомиллаштиришнинг инновацион педагогик логистикаси (Ижтимоий педагогика фани мисолида)”, 13.00.02 –Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Ped8593.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети
Илмий раҳбар: Тўраев Музаффар Фармонович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.04.02.
Расмий оппонентлар: Мусурманов Рахматилла, педагогика фанлари доктори, доцент; Болтаева Моҳичехра Жамшид қизи, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади: кластер муҳитида ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитишнинг инновацион педагогик логистикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
кластер муҳитида ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитишда инновацион педагогик логистикасини таломиллаштиришнинг педагогик шарт-шароитлари, компетентликнинг креатив, ижтимоий ва индивидуал турлари ҳамда коммуникатив компонентларнинг психологик-акмеологик хусусиятлари аниқлаштирилган;
кластер ёндашувига асосланган инновацион педагогик логистикасининг оптималлаштирилган методик модели ички ва ташқи педагогик шарт-шароитлар мажмуида мақсаддан натижага йўналтирилган компонентларни тизимли, компетентли, фаолиятли ёндашувлар ҳамда моделлаштиришнинг педагогик аппаратига устуворлик бериш натижасида такомиллаштирилган;
кластер ёндашувига асосланган инновацион педагогик логистикаси асосида ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш методикаси мотивацион-шахсий, оператив-фаолиятли, когнитив-рефлексив компонентларини ривожлантиришда логистик-рефлексив таҳлил методи, диверсификацион ўқитиш жараёнини хариталаш, рефлексив кундалик интерфаол таълим методларини интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаларида инновацион педагогик логистикаси орқали ижтимоий-гуманитар фанлар тизимининг сифат ва самарадорлигини оширишнинг дидактик таъминоти, талабаларнинг конструкторлик, креативлик, тадқиқотчилик каби мутахассислигига хос сифатларини ҳамда педагогик логистикани самарадорлик даражаларини баҳолаш мезонлари (когнитив, фаолиятли, креатив) орқали такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. кластер муҳитида ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитишни такомиллаштиришда инновацион педагогик логистикаси юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
кластер муҳитида ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитишда инновацион педагогик логистикасини таломиллаштиришнинг педагогик шарт-шароитлари, компетентликнинг креатив, ижтимоий ва индивидуал турлари ҳамда коммуникатив компонентларнинг психологик-акмеологик хусусиятларини аниқлаштиришга оид илмий хулосалар “Ижтимоий педагогика” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 429-сон буйруқ, № 429-816 рақамли гувоҳнома). Натижада, ишлаб чиқилган дидактик таъминот бўлажак педагогика мутахассисларини касбий компетенсияларини ривожлантиришга хизмат қилган;
ички ва ташқи педагогик шарт-шароитлар мажмуида мақсаддан натижага йўналтирилган компонентларни тизимли, компетентли, фаолиятли ёндашувлар ҳамда моделлаштиришнинг педагогик аппаратига устуворлик бериш натижасида такомиллаштирилган методик модел ҳамда кластер ёндашувига асосланган инновацион педагогик логистикаси асосида ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш методикаси мотивацион-шахсий, оператив-фаолиятли, когнитив-рефлексив компонентларини ривожлантиришда логистик-рефлексив таҳлил методи, диверсификацион ўқитиш жараёнини хариталаш, рефлексив кундалик интерфаол таълим методларини интеграциялашга оид илмий-методик тавсиялар “60110100-Педагогика” таълим йўналишининг Малака талаби мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази 2025 йил 16-апрелдаги 02/01-01-133-сонли маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган модел ҳамда такомиллаштирилган методика кластерли таълим муҳитида инновацион педагогик логистикасининг самарали ишлашига хизмат қилган;
олий таълим муассасаларида инновацион педагогик логистикаси орқали ижтимоий-гуманитар фанлар тизимининг сифат ва самарадорлигини оширишнинг дидактик таъминоти, талабаларнинг конструкторлик, креативлик, тадқиқотчилик каби мутахассислигига хос сифатларини ҳамда педагогик логистикани самарадорлик даражаларини баҳолаш мезонларига доир таклифлар “Педагогик диагностика ва коррексия” дарслиги мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 4-декабрдаги №2322-1069-3169-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур дарслик ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш самарадорлигининг ошишига хизмат қилган.