Ибрагимова Зарнигор Орифжон қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси  ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ижтимоий тармоқлар таъсирида ўқувчилар дунёқараши шаклланишининг ўзига хослиги (илк ўспиринлик даври мисолида)”. 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/P695
Илмий раҳбар: Файзиева Мавлуда Худаяровна, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2025.27.12.Р.43.01.
Расмий оппонентлар: Қодиров Умарали Дўстқобилович психология фанлари доктори (DSc), профессор; Ражабова Гўзал Зарифовна психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи  ташкилот: Самарқанд давлат университети.    
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ижтимоий тармоқлар таъсирида ўқувчилар дунёқараши шаклланишининг ўзига хослигининг психологик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ижтимоий тармоқларнинг ўқувчилар дунёқарашини шаклланишига таъсири натижасида рақамли муҳитдаги коммуникатив ва когнитив мотивация хулқни бошқариш, релаксация мотивлари эса ахлоқий меʼёрларга риоя қилиш даражасини фаоллаштирганлиги туфайли шахснинг адаптив хусусиятлари субект-обект муносабатларидаги семиотик бирликлар орқали субтекстуал маънони хулқ-атворга интеграциялашуви билан белгиланиши далилланган;
жтимоий тармоқларнинг ўқувчи дунёқарашига таъсири натижасида ахборот алмашинувдаги релаксацион мотивларнинг доминант намоён бўлиши когнитив мотивларни пасайтирганлиги туфайли интернетга тобелиқнинг эмоционал ва ахлоқий қадриятларни семантик-субектив баҳоланишига богʻлиқ шаклланиши аниқланган;
ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш интенсивлиги ўқувчиларнинг эмоционал регуляцияси ҳамда психологик ҳимоя механизмларининг намоён бўлишига таъсир кўрсатиши сабабли релаксацион мотивация, компенсация ва инкор этиш каби ҳимоя стратегияларининг ижтимоий-медиа муҳит билан узвий боғлиқлиги асосланган;
ижтимоий тармоқлар таъсирида ўқувчилар дунёқарашини конструктив ривожлантириш учун уларнинг ахборот фаолияти мотивациясини оптималлаштириш, ижтимоий-психологик мослашувчанлигини ҳамда танқидий фикрлаш компетенсиясини ошириш муҳимлиги сабабли медиарефлекция жараёнига қадриятлар орқали коррекцион-адаптив таъсир этиш зарурати далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ижтимоий тармоқлар таъсирида ўқувчилар дунёқараши шаклланишининг ўзига хослиги” ни ўрганиш бўйича амалга оширилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
ижтимоий тармоқларнинг ўқувчилар дунёқарашини шаклланишига таъсири натижасида рақамли муҳитдаги коммуникатив ва когнитив мотивация хулқни бошқариш, релаксация мотивлари эса ахлоқий меʼёрларга риоя қилиш даражасини фаоллаштирганлиги туфайли шахснинг адаптив хусусиятлари субект-обект муносабатларидаги семиотик бирликлар орқали субтекстуал маънони хулқ-атворга интеграциялашуви билан белгиланиши далилланганига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 23-ноябрдаги ПМ–35-сонли буйруғи билан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 23-ноябрдаги ПМ – 35а-сонли  маълумотномаси). Натижада ижтимоий тармоқлар таъсирида ўқувчилар дунёқараши шаклланишига таъсир этувчи омиллар ривожланган. 
жтимоий тармоқларнинг ўқувчи дунёқарашига таъсири натижасида ахборот алмашинувдаги релаксацион мотивларнинг доминант намоён бўлиши когнитив мотивларни пасайтирганлиги туфайли интернетга тобелиқнинг эмоционал ва ахлоқий қадриятларни семантик-субектив баҳоланишига богʻлиқ шаклланиши аниқланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув илмий марказининг 2024-йил 23-ноябр ПМ – 35-сонли буйруғи билан “Этнопсихология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 23-ноябрдаги ПМ-35а-сонли  маълумотномаси). Натижада ўқувчилар дунёқараши шаклланишининг ёшга оид динамик ўсиши кузатилган.
ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш интенсивлиги ўқувчиларнинг эмоционал регуляцияси ҳамда психологик ҳимоя механизмларининг намоён бўлишига таъсир кўрсатиши сабабли релаксацион мотивация, компенсация ва инкор этиш каби ҳимоя стратегияларининг ижтимоий-медиа муҳит билан узвий боғлиқлиги асосланганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув илмий марказининг 2024-йил 23-ноябр ПМ-35-сонли буйруғи билан “Этнопсихология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 23-ноябрдаги ПМ-35а-сонли  маълумотномаси). Натижада ўқувчилар дунёқараши шаклланишига таъсир этувчи ижтимоий-психологик мослашувчанлик, ўз хулқ-атворини тартибга солиш, коммуникатив ва ташкилотчилик қобилиятининг ўрни такомиллашган.
ижтимоий тармоқлар таъсирида ўқувчилар дунёқарашини конструктив ривожлантириш учун уларнинг ахборот фаолияти мотивациясини оптималлаштириш, ижтимоий-психологик мослашувчанлигини ҳамда танқидий фикрлаш компетенсиясини ошириш муҳимлиги сабабли медиарефлекция жараёнига қадриятлар орқали коррекцион-адаптив таъсир этиш зарурати далилланганигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув илмий марказининг 2024-йил 23-ноябр ПМ – 35-сонли буйруғи билан “Этнопсихология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 23-ноябрдаги  ПМ – 35-сонли  маълумотномаси). Натижада ижтимоий тармоқлар таъсирида ўқувчилар дунёқарашини шакллантиришга қаратилган психологик тренинглар, семинарлар ва бошқа педагогик-психологик тадбирлар ишлаб чиқилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish