Абдурахмонов Акмал Нурмамат ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тижорат банкларида узоқ муддатли ресурсларни жалб қилиш амалиётини такомиллаштириш”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt5043
Илмий раҳбар: Холов Набижон Қахрамонович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.01.
Расмий оппонентлар: Мўминова Маъсуда Бахтиёровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Султанмуратова Дилрабо Шайлавбековна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: “Агробанк” акциядорлик тижорат банки. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банкларида узоқ муддатли молиявий ресурсларни жалб қилиш амалиётини такомиллаштириш ҳамда уларнинг банк молиявий барқарорлигига таъсирини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банкларида узоқ муддатли ресурсларни жалб қилиш самарадорлигини оширишда банкларнинг молиявий ҳолатини комплекс тарзда тавсифловчи концептуал модел доирасида банк ресурслари узоқ муддатли молиявий манбалар коеффициентининг “хавфсиз даража” (УММК ≥ 0,35), “нисбий таваккалчилик даражаси” (0,20 ≤ УММК < 0,35) ва “молиявий беқарорлик ҳолати” (УММК < 0,20) сегментлари орқали баҳолаш таклифи асосланган; 
тижорат банкларида жалб етилган маблағлар бўйича фоиз ставкалари ўсиш суръатига нисбатан жойлаштирилган маблағлар ставкаларининг камида 20 фоиз юқори бўлиши талабини таъминлаш орқали ресурсларни оқилона жойлаштириш таклифи асосланган;
тижорат банкларида узоқ муддатли молиявий ресурсларни жалб қилишнинг 10 баллик тизимида “аъло” (9 ≤ ИРж ≤10), “яхши” (4 ≤ ИРж ≤ 8) ва “қониқарли” (1≤ ИРж ≤ 3) даража чегаралари доирасида банкнинг узоқ муддатли ресурсларни жалб қилишга таъсир етувчи ички ва ташқи омиллар таъсирини баҳолаш таклифи асосланган;
Ўзбекистондаги тижорат банкларининг узоқ муддатли ресурсларни жалб қилиш самарадорлигига таъсир етувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликнинг економетрик модели асосида тижорат банклари ресурслари ҳажмининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банкларида узоқ муддатли ресурсларни жалб қилиш амалиётини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
тижорат банкларида узоқ муддатли ресурсларни жалб қилиш самарадорлигини оширишда банкларнинг молиявий ҳолатини комплекс тарзда тавсифловчи концептуал модел доирасида банк ресурслари узоқ муддатли молиявий манбалар коеффициентининг “хавфсиз даража” (УММК ≥ 0,35), “нисбий таваккалчилик даражаси” (0,20 ≤ УММК < 0,35) ва “молиявий беқарорлик ҳолати” (УММК < 0,20) сегментлари орқали баҳолаш таклифи “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки амалиётига жорий қилинган (“Туронбанк” акциядорлик тижорат банкининг 2025-йил 5-сентябрдаги № 05-16/26446-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиш натижасида тижорат банкида узоқ муддатли ресурслар улушининг барқарор ошиши таъминланиб, 2025-йилда тижорат банклари ресурс базасидаги узоқ муддатли молиявий манбалар ҳажми 2024-йилга нисбатан ўртача 5,5 фоизга ошган;
тижорат банкларида жалб етилган маблағлар бўйича фоиз ставкалари ўсиш суръатига нисбатан жойлаштирилган маблағлар ставкаларининг камида 20 фоиз юқори бўлиши талабини таъминлаш орқали ресурсларни оқилона жойлаштириш таклифидан “Туронбанк” аксиядорлик тижорат банкнинг “Активлар ва пассивларни бошқариш сиёсати”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Туронбанк” акциядорлик тижорат банкининг 2025-йил 5-сентябрдаги № 05-16/26446-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиш натижасида тижорат банк активлари ва пассивларининг сўндирилиш муддатлари бўйича ўзаро мувофиқлиги таъминланиб, банкнинг чакана кредитлар қолдиғи 2885,1 млрд сўм ҳамда улар бўйича ўртача фоиз ставкаси 16,3 фоизни ташкил етган;
тижорат банкларида узоқ муддатли молиявий ресурсларни жалб қилишнинг 10 баллик тизимида “аъло” (9 ≤ ИРж ≤10), “яхши” (4 ≤ ИРж ≤ 8) ва “қониқарли” (1≤ ИРж ≤ 3) даража чегаралари доирасида банкнинг узоқ муддатли ресурсларни жалб қилишга таъсир етувчи ички ва ташқи омиллар таъсирини баҳолаш таклифи “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки амалиётига жорий қилинган (“Туронбанк” акциядорлик тижорат банки нинг 2025-йил 5-сентябрдаги № 05-16/26446-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг  амалиётга жорий қилиш натижасида “Туронбанк” аксиядорлик тижорат банкнинг 2025-йилда банкнинг узоқ муддатли жалб қилинган ресурслари ҳажми 2024-йилга нисбатан 14 фоизга ошириш имкони яратилган;
Ўзбекистондаги тижорат банкларининг узоқ муддатли ресурсларни жалб қилиш самарадорлигига таъсир етувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликнинг економетрик модели асосида тижорат банклари ресурслари ҳажмининг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари “Туронбанк” аксиядорлик тижорат банк томонидан 2030-йилга мўлжалланган банк умумий стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган ва амалиётга жорий қилинган (“Туронбанк” акциядорлик тижорат банкининг 2025-йил 5-сентябрдаги № 05-16/26446-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида “Туронбанк” аксиядорлик тижорат банкнинг узоқ муддатли истиқболдаги ресурс ҳажми ҳамда у билан боғлиқ асосий фаолият кўрсаткичларини аниқлаштириш ҳамда ўзаро мувофиқлаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish