Ражаббоев Музаффар Эркабоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тадбиркорлик ва бандликни рағбатлантирувчи молиявий инструментларни такомиллаштириш”, 08.00.07 - Молия, пул муомиласи ва кредит”; 08.00.15-Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти(иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Iqt4109.
Илмий раҳбар: Имомов Хамдилла Хамдамович, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.01.
Расмий оппонентлар: Кузиева Наргиза Рамазоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Юлдашев Дониёр Таирович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда тадбиркорлик ва бандликни рағбатлантирувчи молиявий инструментларни такомиллаштиришга қаратилган илмий-амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
енгил конструксияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғликлар, кўчат ва суғориш воситалари харид қилиш учун субсидия ажратишда субсидия олувчи томорқа ер эгаси бўлиши лозимлиги талабини бекор қилиш орқали камбағал аҳолини тадбиркорлик ва бандлигини рағбатлантирувчи молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятини ошириш бўйича таклиф этилган;
маҳаллаларда кичик ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш йўналишидаги қурилиши 25 - 30 фоиз якунига етказилмаган бинолар қурилишини якунига етказиш ва тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ биноларни таъмирлаш учун Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида имтиёзли кредитларни ажратиш орқали маҳалладаги фойдаланилмаётган захиралаларни ишга туширишни жадаллаштириш бўйича таклиф этилган;
ер майдони 10 сотихдан ортиқ бўлган томорқа ер эгаларига 50 млн. сўмгача гаровсиз кредитлар ажратиш тўғрисидаги таклиф этилган;
аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш бўйича кредит ресурсларини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилгандан сўнг ажратиш орқали ажратилаётган молиявий ресурсларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳамда натижадорлигини ошириш бўйича таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда тадбиркорлик ва бандликни рағбатлантирувчи молиявий инструментларни амалиётга жорий этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
енгил конструксияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғликлар, кўчат ва суғориш воситалари харид қилиш учун субсидия ажратишда субсидия олувчи томорқа ер эгаси бўлиши лозимлиги талабини бекор қилиш орқали камбағал аҳолини тадбиркорлик ва бандлигини рағбатлантирувчи молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятини ошириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг (Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисида)ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” 2024-йил 1-майдаги 255-сон қарори ишлаб чиқилишида фойдаланилган;
30 фоиз якунига етказилмаган бинолар қурилишини якунига етказиш ва тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ биноларни таъмирлаш учун Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида имтиёзли кредитларни ажратиш орқали маҳалладаги фойдаланилмаётган захиралаларни ишга туширишни жадаллаштириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини молиялаштиришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2024-йил 2-апрелдаги ПҚ-149-сон қарори ишлаб чиқилишида фойдаланилган.
ер майдони 10 сотихдан ортиқ бўлган томорқа ер эгаларига 50 млн.сўмгача гаровсиз кредитлар ажратиш тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини молиялаштиришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2024-йил 2-апрелдаги ПҚ-149-сон қарори ишлаб чиқилишида фойдаланилган;
аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш бўйича кредит ресурсларини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилгандан сўнг ажратиш орқали ажратилаётган молиявий ресурсларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳамда натижадорлигини ошириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 8-июндаги 373-сон қарори билан тасдиқланган “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали кредитлар ажратиш тартиби тўғрисида низом”га қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси (ИД 92302) ишлаб чиқилишида фойдаланилган.